Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 29.02.2012 йилдаги 58-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.02.2012 йилдаги 58-сон
Date of entry into force
29.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 29.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА АҲОЛИГА ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИГА КЎМИР СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг иловага* мувофиқ рўйхат бўйича аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш бўйича 12 филиали бўлган 3 та дистрибьюторлик марказларини (кейинги ўринларда ҳудудий дистрибьюторлик марказлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг 2,1 млрд сўм миқдоридаги ўз маблағлари ва «Халқ банки» давлат-акциядорлик тижорат банкининг 1 йил имтиёзли даврни қўшган ҳолда 3 йилгача муддатга йиллик 16 фоизли ставка билан бериладиган 7,4 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш ишларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг лойиҳалаш ишлари бошқармаси томонидан 2012 йил 1 апрелгача бўлган муддатда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг «Кўмир кон қурилиш» унитар корхонаси ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш учун ер участкаси ажратилишини бир ой муддатда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг ҳажмлари ва нархлари юзасидан назорат ва мониторингни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И.Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 87-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 26-сон, 341-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)