Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг
Қарори
«1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ИЧКИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОР ҲАМДА УНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1408-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сонли «1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 291-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408, 2004 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 414-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2005 йил 12 августдаги 66, 258-В-1, 2005-44, 01-1/966-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408-1, 2005 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 39-сон, 301-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 7 сентябрдаги 79, 258-В-2, 2006-38, 01-088-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408-2, 2006 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 40-сон, 399-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 декабрь,
84-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 декабрь,
258-В-3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 декабрь,
2011-43-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 декабрь,
01-1/479-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 14-модда)