13.09.2011 йилдаги ЎРҚ-295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.09.2011 йилдаги ЎРҚ-295-сон
Date of entry into force
14.09.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАР ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда) 30-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома» деган сўзлар «текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 101-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 16-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаган куни текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхасини олиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 17-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«текширишлар натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қолдириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «иккинчи — бешинчи» деган сўзлар «иккинчи — олтинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча еттинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисмининг иккинчи жумласи «бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текшириш тугаган куни текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 40-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини текширишга киришишига ушбу шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишларни ўтказиш режасидан кўчирма ёки шу орган қабул қилган режадан ташқари ёхуд муқобил текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси бўлганда йўл қўйилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда) 25-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги ташкил этилган хусусий корхоналар — кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган хусусий корхоналар — кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек хусусий корхоналар — кичик тадбиркорлик субъектларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-295-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 374-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)