24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон
Date of entry into force
24.08.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилганини қайд этиш зарур. Ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижада сўнгги ўн йилда ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес улуши 31,1 фоиздан 52,5 фоизга ўсди, ушбу соҳада бандлик даражаси иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд аҳоли умумий сонининг 49,7 фоизидан 74,5 фоизигача ошди. Аҳоли даромадларининг 47 фоиздан зиёди тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадлар ҳиссасига тўғри келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун янада қулай бизнес муҳитни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди ҳамда бу жараён янада очиқлик касб этди. Рўйхатга олиш учун давлат божи ставкаси икки баробарга қисқартирилди. Ишчиларнинг йиллик ўртача сони 100 кишигача кўпайтирилган кичик корхоналар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Кичик бизнес субъектларини давлат харидлари жараёнига кенг миқёсда жалб қилиш механизми ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва назорат идораларининг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий эркинлиги ва ҳуқуқларини сезиларли равишда кенгайтириш бўйича чоралар қабул қилинди. Янги ташкил қилинган кичик корхоналар ва микрофирмаларни режали солиқ текширувларидан озод этиш муддати икки йилдан уч йилга узайтирилди. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларида уч йил давомида солиқ текширувларини ўтказиш тақиқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ошмоқда, кичик бизнес субъектларини, айниқса, уларнинг юқори технологик ускуналар харид қилиши учун имтиёзли кредитлаш механизми такомиллаштирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммолар ҳал этилмай қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг давлат, солиқ ва назорат идоралари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларини аниқ белгилаб берадиган маъмурий регламент тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Очиқлиги таъминланмаган кўплаб рухсат бериш тартиблари ҳамон сақланиб қолмоқда. Назорат идораларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари учрамоқда. Кичик бизнес маҳсулотларини ҳудудий ва жаҳон бозорларига олиб чиқиш бўйича амалий механизм яратилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш, бозор ислоҳотларини либераллаштириш ва чуқурлаштириш йўлидан жадал ҳаракат қилиш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улушини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, давлат бошқаруви функцияларини қисқартириш ва тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилаётган турли рухсат бериш меъёрлари ҳамда чеклаш тартибларини кескин қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ ва назорат тузилмалари билан ўзаро муносабатларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва статистика идораларига ҳисоботларни топшириш механизмини уларни электрон тизим бўйича тақдим этишга босқичма-босқич ўтиш орқали тубдан соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ, божхона ҳамда бошқа тўловлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашадиган қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларга ажратилаётган кредитлар, биринчи навбатда, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишга ва технологик янгилашга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлар ҳажмини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш, экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини ҳамда умуман божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва либераллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципига амал қилинади, яъни унга мувофиқ, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига уларда тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципини белгилашни кўзда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабарнома юбориб, солиқ аудити натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини, шунингдек молиявий санкцияларни текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда тўлашга ҳақли.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 2014 йилнинг охиригача солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига босқичма-босқич ўтказишни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказий банк, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларига нисбатан банк фаолиятининг янада очиқлигини ошириш ва либераллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг келишилган ҳажмда кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш муддатини уч банк кунидан ошмайдиган муддат билан чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик субъектлари томонидан савдо ва сервис соҳасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар учун корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда тўлов терминаллари чекларини бирламчи бухгалтерлик ҳужжатларига тенглаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк муассасаларига нақд пул тушумини мустақил топшириш ҳуқуқини бериш.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон банклари ассоциацияси, тижорат банклари билан ҳамкорликда бир ой муддатда халқаро молия тузилмалари, хорижий жамғармалар ва банклар билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан янги технологик ускуналар харид қилиш учун бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми бўйича таъминотни тақдим этиш учун Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатлаш фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 январдаги ПФ-4774-сонли (ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 33-модда) ва 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли (ЎР ҚҲТ,2016 й., 47-сон, 537-модда) формонларига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хўжалик субъектлари ўрнатилган технологик ускуналарга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига олиб келинадиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар учун 2016 йилнинг 1 январигача божхона тўловларини (божхона расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган санкцияларни бекор қилиш, айни пайтда такрорий қонунбузарликка йўл қўйган хўжалик субъектларининг мансабдор шахсларининг маъмурий жавобгарлигини икки баробарга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назорати муддатини уч йил билан чеклаш, шунингдек, товарлар божхона назоратидан ўтказилгандан бир йил кейин, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблашни тақиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4354-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 344-модда; 2012 й., 52-сон, 586-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2014 й., 50-сон, 589-модда; 2016 й., 4-сон, 33-модда, 47-сон, 537-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)