Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИНГ ИЧКИ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛИШИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Миллий валютани мустаҳкамлаш ва унинг ички эркин алмаштирилишини таъминлаш, республикага чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва истеъмол бозорини тўлдириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон республика валюта биржасида операцияларни янада эркинлаштиришни амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг миллий валюта — сўмни эркин муомаладаги валютага эркин алмаштиришга бўлган талабини қондириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур деб ҳисоблансин.
Марказий банк ва ваколатли банклар нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштириш ҳажмларини кўпайтириш учун қўшимча ресурсларни қидириб топсинлар, ушбу мақсадларга 1995 йилнинг иккинчи ярим йилида камида 120 миллион АҚШ долларини йўналтирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 апрелдаги ПФ-3276-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Эркин муомаладаги валютага алмаштириш бўйича валюта операцияларини ўтказишни ва ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадда ички валюта бозорида фойдаланишни, шунингдек биржа савдоларида жисмоний ва юридик шахсларнинг қатнашиши учун бир марта рухсат бериш юзасидан қарорлар қабул қилишни назорат этиш пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига юклансин. Комиссия таркиби иловага* мувофиқ қайта тасдиқлансин.
* Илова келтирилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 11-сон, 171-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 апрелдаги ПФ-3276-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
6. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йилнинг 1 июлидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ва ташкилотларга кредит бериш фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Эркин алмаштириладиган валютада кредитлар ажратиш назарда тутилган корхона ва ташкилотларга кўрсатиб ўтилган кредитлар ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида, кейинчалик уни Ўзбекистон республика валюта биржасида эркин муомаладаги валютага алмаштирган ҳолда, ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган корхоналарга кредит бериш учун ваколатли банкларга миллий валютада кредит линиялари очсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Чет эл банклари, экспорт-импорт агентликлари ва халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратиладиган эркин муомаладаги валюта ҳолидаги қарз маблағларни кредитга бериш ва қайта маблағ билан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Шунингдек, корхона ва ташкилотларга эркин муомаладаги валютада илгари берилган кредитларни тўлашнинг амалдаги тартиби ҳам сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
— мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган ва ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайта сотилиши керак;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги ПФ-4891-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 579-модда)
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 апрелдаги ПФ-3276-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси корхоналарнинг экспорт-импорт операцияларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя қилишлари устидан мунтазам назоратни таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк бир ҳафта муддатда:
— норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар;
— шу йилнинг III чорагида давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш ва сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
— Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республикада ўз тайёр маҳсулотини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида экспорт ва импорт божларини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки миллий валюта — сўмни мустаҳкамлашга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида 1996 йил 1 январгача республиканинг олтин-валюта ресурсларини Марказий банкка бериш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 27 июнь,
ПФ-1193-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 7-8-сон, 155-модда; 2003 й., 6-7-сон, 93-модда; 2003 й., 9-10-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 171-модда; 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; 2016 й., 51-сон, 579-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон; 10.01.2018 й., 06/18/5296/0534-сон)