Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 13.02.2001 йилдаги ПФ-2810-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 13.02.2001 йилдаги ПФ-2810-сон
Date of entry into force
13.02.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатни рағбатлантириш ва манфаатдорликни ошириш соҳасида бошқарувни ташкил этиш даражасини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолини иш билан оқилона таъминлаш, ижтимоий таъминот тизимини яхшилаш, эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш шароитида ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, шу асосда аҳолининг фаровонлиги барқарор юксалиб боришини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 майдаги ПФ-3879-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 22-сон, 225-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари негизида Қорақалпоғистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳисобот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар ва шаҳарларда Бандликка кўмаклашиш ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ишлаб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига ҳисобот берадилар.
(4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги ПФ-4209-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 92-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан унинг ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 13 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2810-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 45-модда; 2007 й., 22-сон, 225-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 92-модда)