Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2012 19.04.1995 йилдаги ПФ-1097-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 19.04.1995 йилдаги ПФ-1097-сон
Date of entry into force
19.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ ВА ИЖТИМОИЙ ҚУРИЛИШ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли «Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимият органлари, вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар раҳбар кадрлар бўғини ва жамоатчилик вакилларининг сиёсий, маданий, маънавий ва профессионал тайёргарлигини ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилиш истиқболларини асослашга доир илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва ижтимоий қурилиш академияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академия фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагича белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— давлат, жамоат ва хўжалик тузилмалари ходимлари ҳамда раҳбарлари орасидан истеъдодли, ақл-заковатли тингловчиларни пухта танлаб олиш, уларнинг сиёсий, маънавий-ахлоқий ва профессионал савиясини ошириш, уларни республикада миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосига қурилган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролар жамиятини барпо этишнинг эътиқодли тарафдорлари қилиб тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— олий-маълумотли ва олий ўқув юртини битирганидан сўнг камида икки йил ишлаган мутахассислар орасидан ҳар томонлама зукко, маънавий ва профессионал жиҳатдан етук бўлган ёшларни истиқболли ёш менежер ҳамда бошқарувчилар қилиб тарбиялаш учун қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— раҳбар ходимлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— профессионал раҳбар тайёрлашнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда раҳбарларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ва давлат қурилишининг барча бўғинлари учун раҳбарлар захираси умумдавлат банкини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— тегишли мутахассисликлар бўйича докторантура ва аспирантура орқали юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— давлат ва ижтимоий қурилишни, иқтисодий тараққиётни, психология ва социологияни такомиллаштириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек кадрлар сиёсатини такомиллаштириш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари фаолияти бўйича концепциялар, дастурлар, лойиҳалар, тавсияномалар ва бошқа ҳужжатларни илмий экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Академияга ўқув-тадқиқот жараёнини ташкил этиш учун қўшимча ишлаш ёки яккама-якка битим тузиш шартлари билан республика ва хорижий давлатлардаги йирик илмий марказларнинг таниқли олимларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Академиянинг моддий, техникавий ва ижтимоий базасини ривожлантириш, унинг фаолиятига республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат ва ижтимоий қурилиш академиясини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Жамғарма даромадлари турли манбалар, жумладан, хориждаги жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, шунингдек хўжалик фаолияти ҳисобидан таркиб топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, тадбиркорлик тузилмалари Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада юксалтириш учун зарур бўлган янги тусдаги ходимларни тайёрлаш жараёнида муҳим ўрин тутиш лозим бўлган академиянинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ҳамда у барпо этадиган муассаса ва корхоналар дастлабки беш йил давомида ҳар қандай солиқдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Академия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини, меъёрий ва йўриқнома ҳужжатларини, шунингдек вазирлик ва идораларнинг статистика тўпламларини олиши шарт бўлган муассасалар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Академияга ўзбек ва рус тилларида йилига тўрт марта чиқадиган ва ҳажми 6-7 босма табоқдан иборат бўлган «Жамият ва бошқарув» сиёсий-иқтисодий журналини, шунингдек даврий ва алоҳида мавзуларга оид нашрларни чиқаришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика бюджетидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаб туриш учун алоҳида модда билан ажратиладиган маблағ, шунингдек илмий тадқиқотларни ўтказиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағ академияни молиявий жиҳатдан таъминлаш манбаи деб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат ва ижтимоий қурилиш академиясини барпо этишга доир ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков раислигида комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Фармон ижросини таъминлашга доир қарори лойиҳасини тақдим этиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 19 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1097-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 5-сон, 82-модда)