28.04.2011 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2011 йилдаги 122-сон
Date of entry into force
28.04.2011
Ҳужжат 13.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ ВА СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мезонларини ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 1 майдан бошлаб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотилган сертификатлаштирилган маҳсулот ҳажмидан мувофиқлик белгиларидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органларига доимий лицензия ажратмаларини тўлаш тўғрисидаги талабларни, уларнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдордаги бир марталик тўловни жорий этган ҳолда, бекор қилиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг айрим турларини сертификатлаштиришнинг маълум қилиш тартибини 2011 йил 1 майдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш йўли билан четдан келтирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларини сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:

Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга стандартлар, сертификатлаштириш, ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консультация хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маълумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консультация ёрдами кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар, сертификатлаштириш, маҳсулотларни ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Интернет тармоғидаги «Ўзстандарт» агентлиги сайтига жойлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолиятини ташкил этсин, уни белгиланган тартибда жойлаштиришни, тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ходимлар, инвентарлар ва зарур техник асбоб-ускуналар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларда жорий этиш бўйича намунавий ҳужжатларни тасдиқласин ҳамда ишлаб чиқарувчи ташкилотларга уларнинг бепул тақдим этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва хавфлилик тоифаси паст бўлган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тартиботларини ишлаб чиқарувчи томонидан уларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳақида маълум қилиш йўли билан (кейинги ўринларда мувофиқлигини маълум қилиш деб аталади) белгилайди ва фақат кўрсатиб ўтилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчига нисбатан қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига ва маҳсулотлар уларга мувофиқ ишлаб чиқарилган норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик хабарномасини тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ишлаб чиқарувчининг вакили «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органи деб аталади) икки нусхада тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича дафтарда рўйхатдан ўтказади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномага рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини қўяди ва унинг сертификатлаштириш органи муҳри қўйилган бир нусхасини маҳсулот ишлаб чиқарувчининг вакилига беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишлаб чиқарилган маҳсулот мувофиқлик хабарномасининг амал қилиш муддати мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 3 йилдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 йил ўтгач маҳсулотни ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига янги хабарномани тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг норматив ҳужжатлардаги талабларга унинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилса мувофиқлик хабарномаси қайта рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига мувофиқлик хабарномасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлик хабарномасини рўйхатдан ўтказиш сертификатлаштириш органи томонидан бир иш куни мобайнида, бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик хабарномаси ушбу маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқарувчининг муҳри билан тасдиқланган мувофиқлик хабарномаси ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йўл ҳужжати учун асос бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифат кўрсаткичларининг норматив ҳужжатлардаги мажбурий талабларга мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқарувчи корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

МУВОФИҚЛИК ХАБАРНОМАСИ

20___ й. «___» _____________

‎____________________________________________ да жойлашган
‎________________________________________________ номидан

‎(ташкилотнинг тўлиқ номи)

‎________________________________________________________

(раҳбарнинг Ф.И.О., лавозими (бош директор, директор, хусусий тадбиркор)

‎ушбу билан хабар қиладики, _________________________ бўйича

‎(норматив ҳужжат номи, тартиб рақами)

‎ишлаб чиқарилаётган _____________________________________

‎(маҳсулотнинг номи, тури, русуми)

кўрсатиб ўтилган ҳужжатнинг барча талабларига, шунингдек____
‎_______________________________________________________га

‎(ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан талаблар белгиланган норматив ҳужжатлар ва қоидалар номи, тартиб рақами)

‎тўлиқ мувофиқ келади.

‎Ташкилотда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган барча сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқариш ва синовлар ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

‎________________________________________________________

‎(агар ташкилот синовларни (ёки синовларнинг бир қисмини) бошқа лабораторияларда ўтказаётган бўлса, ушбу лабораториялар кўрсатилиши лозим)

‎________________________________________________________

(синов лабораториясининг номи, манзили, шунингдек унинг аккредитациядан (аттестациядан) ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (тартиб рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати) ҳавола, агар лаборатория ушбу тартиботлардан ўтган бўлса)

‎Ташкилот сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча шартларга риоя қилинишини таъминлайди.

‎Ушбу мувофиқлик хабарномасининг ҳаққонийлиги, шунингдек мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлиги юзасидан ишлаб чиқарувчининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бериши тўғрисида танишдим.

‎_____________‎

‎_____________‎

‎___________________________‎

(лавозим)

(имзо)

(Ф.И.O.)

(М.Ў)‎

‎Тўлдирилган санаси 20__ й. «___» ________________
‎Амал қилиш муддати 20__ й. «___» _______________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Хабарноманинг орқа бети

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ (ҲИСОБГА ОЛИНГАНЛИГИ) ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

‎Сертификатлаштириш органи - _____________________________
______________________________________________ томонидан
‎(сертификатлаштириш органининг номи, Давлат реестри бўйича тартиб рақами)
‎___-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилди (ҳисобга олинди).

‎‎Сертификатлаштириш органининг раҳбари‎‎_____________________‎

‎‎
‎___________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.‎ ‎‎20___ йил «___» _____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таъминланишини тасдиқловчи қўшимча ахборот мавжуд бўлганда ишлаб чиқарувчи уларни қўшимча равишда келтириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАФТАРИ ШАКЛИ

Т/р Маҳсулотнинг номи Хабарнома юборувчининг манзили Хабарнома келиб тушган сана Ташкилот раҳбари Рўйхатдан ўтказилган санаси ва тартиб рақами* Рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини кўрсатиш намунаси: № UZ.SMT.ХХ.ХХХ.ХХХХХХ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
8-ИЛОВА

Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисида
(8-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзстандарт» агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бюро ўз фаолиятини «Ўзстандарт» агентлигининг бошқа таркибий бўлинмалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бюронинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур ахборотлар олиш учун ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича доимий янгилаб туриладиган маълумотномани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни «Ўзстандарт» агентлигининг Интернет тармоғидаги сайтига жойлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан тушган масалаларни ўрганади ва уларга зарур ахборотлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот экспорти масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш юзасидан «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича дастурлар ва тадбирлар тайёрлашда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, мазкур Низомда назарда тутилган функцияларни бажариш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бюро фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюрога, бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан «Ўзстандарт» агентлиги бош директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро бошлиғи:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг жорий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари томонидан, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли синов ва сертификатлаштириш маркази директорига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро ходимларининг функционал вазифалари «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан, Бюро бошлиғининг тақдимномаси билан, белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг тўртинчи—олтинчи хатбоши тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банддаги «ўринбосарлари» ва «лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар» сўзлари тегишли равишда «ўринбосари» ва «лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомда (3-илова):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банднинг биринчи хатбошидаги ва 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «стандартлаштириш» сўзидан олдин «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 8-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Стандартлаштириш тўғрисида» сўзларидан олдин «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банднинг «а» кичик бандига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури лойиҳалари бўйича умумлашган таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг умумий ва махсус регламентларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу регламентларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида умумий ва махсус техник регламентларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд «а» кичик бандининг иккинчи—олтинчи хатбошилари еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт комиссияни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу регламентларни бекор қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банднинг тўртинчи—ўн саккизинчи хатбошилари еттинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади. Бош директорнинг ўринбосари мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-банддаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди» ва «ўз ўринбосарлари» сўзлари тегишли равишда «ўз ўринбосари ваколатини белгилайди» ва «ўз ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошидаги «стандартлаштириш» сўзидан олдин «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг ўринбосарлари» сўзлари «унинг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни) 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова 1-бандининг «б» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг учинчи хатбоши ҳамда 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-иловадаги «4» ва «25» рақамлари, тегишли равишда «2» ва «23» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 178-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда; 2014 й., 45-сон, 548-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2016 й., 24-сон, 290-модда; 2017 й., 23-сон, 473-модда, 28-сон, 652-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 18.02.2020 й., 09/20/89/0179-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон)