21.04.2011 йилдаги ЎРҚ-288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21.04.2011 йилдаги ЎРҚ-288-сон
Date of entry into force
22.04.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 16 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 272-модданинг иккинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 412-модданинг бешинчи қисмидаги «адвокатлар малака комиссиясига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 242-модданинг 1-банди «фуқаролик ишлари бўйича судлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 2454-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2454-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 315-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 317-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда) 401-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 21 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-288-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 162-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)