13.04.2011 йилдаги ЎРҚ-282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.04.2011 йилдаги ЎРҚ-282-сон
Date of entry into force
14.04.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи—ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8-модда. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар, шунингдек таркибида табиий радиоактив элементлар мавжуд бўлган хом ашё, қурилиш материаллари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Радиация-гигиена паспорти — ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи юридик шахснинг радиациявий хавфсизлик ҳолатини тавсифловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиация-гигиена паспортига ҳар йили радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш натижалари киритиб борилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 22-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-282-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 148-модда)