Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 31.05.1996 йилдаги ПФ-1467-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.05.1996 йилдаги ПФ-1467-сон
Date of entry into force
31.05.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 17.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг республиканинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ва инвестиция сиёсатидаги муҳим устуворлик ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида хорижий инвесторларнинг мулкка ва олинган даромадни олиб кетишга бўлган ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминловчи, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратувчи кафолатлар кенг тизими белгиланганлиги иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини мураккаблаштирувчи идоравий ҳужжатлар чиқариш, ҳукумат қарорларида назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли идоралар ва тузилмаларнинг раҳбарлари уларнинг фаолиятига энг аввало хорижий инвестициялар жалб қилинишига ва қўшма ишлаб чиқаришлар сони кўпайишига кўмаклашишларига ва рағбатлантиришларига қараб баҳо берилиши ҳақида огоҳлантириб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига мансуб деб ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар иштирокида 3-бандга мувофиқ тармоқлар, ишлаб чиқариш фаолияти соҳалари, республика ҳудудлари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган устувор инвестиция таклифлари рўйхатини чет эл элчихоналари ва ваколатхоналарига, манфаатдор хорижий банкларга, фирмалар ва компанияларга етказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан бирга хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини 1996 йил охиригача ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар, бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг йўналиши ва бориши, иқтисодиётга инвестиция қўйишнинг шартлари ва устувор йўналишлари, имтиёзлар ва кафолатларнинг, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими билан хорижий инвесторларнинг кенг доирасини таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторларни зарур қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, йўриқнома ва ахборот-маълумот материаллари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тармоғини ҳамда устувор инвестиция таклифларини ва мамлакатимиздаги ва чет элдаги потенциал шериклар тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий миллий банки ҳисоб-китоблар тартибини соддалаштириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга кўрсатиладиган банк хизматлари тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги соддалаштирилган виза режимини, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар таклифларига биноан ва иш юзасидан шерикчилик алоқалари ўрнатиш учун келувчи чет эл фуқаролари ва мутахассисларининг келишлари ва кетишлари, яшашлари ҳамда республика ҳудуди бўйлаб юришлари тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1467-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хорижий инвесторларга берилган кафолатлар
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартиб рақами‎

Имтиёзлар ва рағбатлантиришлар тури‎

Корхоналар тури‎

Кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни‎

Қонун ҳужжатлари‎

I.‎

Кафолатлар‎

1‎.

2‎

3‎

4‎

5‎

1.‎

Қонун билан берилган кафолатлар‎

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар‎

Ўзбекистон Республикасининг кейинчалик қабул қилинган қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирадиган бўлса чет эл инвестицияларига нисбатан инвестициялаш пайтида амалда бўлган қонун ҳужжатлари узоғи билан ўн йил давомида қўлланилади.
‎‎Бу талаб мудофаани, миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини таъмин этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ўзгаришига нисбатан татбиқ этилмайди.

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (11-модда)‎

2.‎

Мулкни сақлаб қолиш кафолати‎

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар‎

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари национализация қилиниши мумкин эмас.
‎Чет эл инвестициялари реквизиция қилиниши мумкин эмас, табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар бундан мустасно. Реквизиция қилиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бундай ҳолларда чет эллик инвесторга тўланадиган товон кўрилган зарарга мутаносиб бўлиши керак.‎

«Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятини кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (12-модда)‎

3.‎

Фойдани чет элга ўтказиш кафолати ‎

Қўшма корхоналар ва чет эллик юридик шахслар‎

Чет эллик инвесторларнинг қонуний фаолиятлари натижасида олган фойда ва бошқа маблағларини чет эл валютасида чет элга ҳеч қандай чеклашсиз ўтказишлари кафолатланади.‎

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (13-модда)‎

4.‎

Иш ҳақини чет элга ўтказиш кафолати‎

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ишловчи чет эллик жисмоний шахслар‎

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ишчи ва хизматчилари, маъмурияти, назорат кенгаши аъзолари таркибига ажнабий фуқаролар кириши мумкин.
‎Бу ходимлар оладиган иш ҳақлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа даромадларини ҳеч қандай чеклашсиз бошқа давлатларга ўтказишлари мумкин.‎

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (25-модда, 2-қисм)‎

5.‎ Суғурта ҳимояси‎ Чет эллик инвесторлар‎

Чет эл инвестицияларини суғурталаш тизими чет эллик инвесторларни:
‎— мол-мулк экспроприацияланишидан (тортиб олинишидан), шунингдек мол-мулк тортиб олинишига, мол-мулкнинг ўзини ёки ундан орттириладиган даромадни назорат қилишдан маҳрум бўлишга олиб келадиган ҳар қандай қонуний ёки маъмурий чоралардан (ўз ҳудудида иқтисодий фаолиятни тартибга солиш мақсадларида мамлакат томонидан умумий қўллаш учун жорий этиладиган, ҳуқуқни камситмайдиган чоралар бундан мустасно);
‎— уруш ёки фуқаролар ғалаёнларидан;
‎— суғурта ташкилоти билан инвестор ўртасидаги шартнома муносабатларига мамлакат маъмурларининг аралашувидан;
‎— миллий валютани бошқа валюталарга конвертациялаш ва уни мамлакатдан ташқарига чиқаришга доир мамлакат маъмурлари томонидан чеклашлар жорий этилишидан;
‎— инвесторларнинг айрим гуруҳлари учун ҳуқуқни камситадиган руҳдаги янги қонун-қоидалар жорий этилишидан;
‎— бошқа турдаги таваккаллардан суғурталашни таъминлайди.

«Чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (15 модда, 4-қисм)‎

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 84-модда; 2003 й., 6-7-сон, 93-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 282-модда; 2014 й., 15-сон, 163-модда)