01.03.2011 йилдаги 52-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.03.2011 йилдаги 52-сон
Date of entry into force
01.03.2011
Ҳужжат 01.03.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҲУДУДИЙ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини методик ва ташкилий жиҳатдан таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқ таълими туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳамда улар ҳузурида фаолият кўрсатувчи методик кабинетлар, таълим стандартлари мониторинги бўлимлари (шўъбалари), ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностика марказлари негизида, улардаги мавжуд ходимлар сонини ўртача 5 фоизга қисқартирган ҳолда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, зарурат бўлганда, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, энг янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-техника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва жиҳозлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва психологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг юқори малакали мутахассислар ва раҳбар ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил учун Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда халқ таълими ҳудудий органларининг ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг жорий таъминоти молиялаштирилиши Давлат бюджетининг «Таълим» моддаси бўйича назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини ҳисобга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
методистлар сонининг мақбуллаштирилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларни ташкил этилаётган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга белгиланган тартибда йўналтирсин, бунда уларнинг зарур мебеллар ва компьютер техникаси билан босқичма-босқич тўлиқ жиҳозлашни, шунингдек ахборот нашрлари ва адабиётларга, шу жумладан уларнинг электрон шаклига обуна бўлишни, «Ziyo Net» тармоғидан фойдаланишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 1 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорига
1-ИЛОВА

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)‎

Т/р

Лавозимлар номи

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари
шаҳарлар-вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва қишлоқ туманлари шаҳар туманлари вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар‎
I гуруҳ‎ II гуруҳ‎ I гуруҳ‎ II гуруҳ‎
1.‎ Бўлим мудири‎ 485 140 456 195‎ 456 195‎ 427 696‎ 456 195‎
2.‎ Мудир ўринбосари — гуруҳ раҳбари‎ 372 789‎ 346 155‎ 372 789‎ 346 155‎ 346 155‎
3.‎ Шўъба мудири‎ 372 789‎ 346 155‎ 372 789‎‎ 346 155‎ 346 155‎
4.‎ Таълим муассасалари фаолиятини ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни ташкил этиш бўйича мутахассислар‎ 354 150‎ 328 848‎ 354 150‎ 328 848‎ 328 848‎
5.‎ Таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланганлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис) ‎ 346 155‎ 319 598‎ 346 155‎ 319 598‎ 319 598‎
6.‎ Бухгалтер‎ 248 526‎ 230 770‎ 248 526‎ 230 770‎ 230 770‎
7.‎ Иқтисодчи‎ 230 770‎ 213 065‎ 230 770‎ 213 065‎ 213 065‎
8.‎ Кадрлар бўйича инспектор‎ 230 770‎‎ 213 065 230 770‎‎ 213 065‎‎ 213 065‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторинги гуруҳлари ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 91-модда; 2017 й., 32-сон, 801-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)