Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сон
Date of entry into force
26.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019
Ҳужжат 24.10.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШЛАШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар бозорининг ишлаш самарадорлигини ошириш ва уни давлат йўли билан тартибга солиш, унинг қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сармоядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссияси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ҳамда унинг жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмалари таркибида ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорида касбга доир фаолиятни лицензиялайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчилари фаолиятини шакллантириш ҳамда тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга оширишга бўлган талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари мутахассисларига нисбатан малакавий талабларни белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака аттестатларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссион қимматли қоғозларни (давлатникидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларни рўйхатга олиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларни ҳисобга олиш ва ҳисобот стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларнинг ҳисоб регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари аниқланганда улар юзасидан хулосалар чиқаради ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, қоидабузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялар хатарини чекловчи шахсий маблағлар етарлилиги ва бошқа кўрсаткичларнинг мажбурий нормативларини, шунингдек давлатникидан ташқари қимматли қоғозлар операциялари бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал ва нопрофессионал қатнашчилари, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари ижро этишлари учун мажбурий ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади ва айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Республика «Тошкент» фонд биржасининг қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи ноҳукумат Агентлигини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи Агентликка хусусийлаштиришдан тушаётган маблағлар ҳисобидан 20 миллион сўм миқдорида қайтариб олинмайдиган бир йўла молиявий ёрдам берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида мазкур Агентликни тузиш тўғрисидаги зарур таклифларни киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилиб, Марказнинг структурасини ва унинг тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1414-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)