18.11.2010 йилдаги 188-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори , 18.11.2010 йилдаги 188-II-сон
Date of entry into force
18.11.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

2011 ЙИЛДА ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати киритган 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг бориши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йилда Ўзбекистон Республикасида ҳудудлар ва бандлик йўналишлари бўйича 956,2 мингта янги иш ўрни ташкил этиш дастури сўзсиз бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саъй-ҳаракатларини мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини Инқирозга қарши 2009 – 2012 йиллар учун мўлжалланган чора-тадбирларга, Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, модернизация қилиш, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқларни ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурларига, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ ривожлантириш бўйича 2011 йил учун назарда тутилган тадбирлар таъминланишига қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ҳудудларда 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида тахмин қилинган кўрсаткичлар бажарилишини таъминласинлар. Бунда иш ўринлари сонини кичик корхоналар ҳамда микрофирмаларда ва хусусий тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик соҳасида кўпайтириш, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, фермер хўжаликларини ривожлантириш, касаначиликни, ҳунармандчиликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилиш пудрат ишларини кенгайтириш, айниқса қишлоқ жойларда кенгайтириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришга эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТАШМУХАМЕДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 11-сон, 418-модда)