27.12.2010 йилдаги ЎРҚ-277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.12.2010 йилдаги ЎРҚ-277-сон
Date of entry into force
28.12.2010
Ҳужжат 28.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ ҲАМДА ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 571-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«571-модда. Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганида жазо тайинлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 66-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«66-модда. Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида алоҳида кўрсатилган ҳолларда, жиноят содир этган шахс ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган тақдирда жавобгарликдан озод қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 71-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«71-модда. Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса, суд томонидан жазодан озод қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа шахслар билан биргаликда жиноят содир этишда иштирок қилган ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма аъзоси бўлган шахс, агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ёхуд бошқа иштирокчиларини аниқлаш ва фош қилишга ёрдам берган бўлса, башарти у оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда бевосита иштирок этмаган бўлса, суд томонидан жазодан озод қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида алоҳида кўрсатилган ҳолларда, жиноят содир этган шахс ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган тақдирда суд томонидан жазодан озод қилиниши лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 333-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад қилишга, агар ўзига нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги масала қўйилган шахс ёки вафот этган бундай шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 362-модданинг иккинчи қисмидаги «тўртинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 401-модданинг иккинчи қисмидаги «тўртинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 421-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ҳамда 83-моддада назарда тутилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича эса айбдор шахсга жазо тайинламай, айблов ҳукми чиқаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 463-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига мувофиқ шахсни ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жазодан озод қилиш учун асослар мавжуд бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 493-модданинг матнидаги «1 ва 4-қисмларида» деган сўзлар «биринчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 27 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-277-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 509-модда)