22.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2168
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 22.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2168
Date of entry into force
01.01.2011
Ҳужжат 20.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ ВА НОТАРИАЛ АРХИВЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 1 февралдаги 07-26, 01/367, 29-сонли «Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1214, 2003 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 3-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 22 декабрь,

19-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106-сон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201, 106-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) мувофиқ давлат нотариал идоралари (бундан кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар (бундан кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) фаолиятини молиялаштириш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар (хизматлар) кўрсатилганлиги учун тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг бир қисмини (бундан кейинги ўринларда жамланган маблағлар деб юритилади) нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек айрим минтақаларнинг нотариал идоралари ва нотариал архивларини сақлаш учун ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда жамлаш ҳуқуқига эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамланган маблағларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг алоҳида буйруқлари билан аниқланади ва мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган харажатларни молиялаштириш эҳтиёжидан ошиб кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар тушумининг ҳисоби тегишли ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар тузилади, тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида даромадлар ва харажатлар сметалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий сметалар деб юритилади) — нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун смета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси (бундан кейинги ўринларда марказий аппарат сметаси деб юритилади) — нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштириш, шунингдек нотариал идоралар ва нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар маблағларининг етишмаган қисмини қоплаш учун смета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметаси — ҳудудий сметалар ва марказий аппарат сметасини ўз ичига олувчи смета.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Режалаштирилаётган йил учун даромадлар ҳажмини аниқлашда режалаштирилаётган йил бошига маблағлар қолдиғи ва охирги икки йилдаги тушумларнинг динамикасидан келиб чиққан ҳолда тушиши кутилаётган тушумларнинг ҳажми ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сметанинг даромад қисми:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий сметалар бўйича — нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар, даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар (хизматлар) кўрсатилганлиги учун тушумлар ҳисобига;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий аппарат сметаси бўйича — нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағлар қисми, шунингдек герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари (даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган маблағлар етишмагандагина Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Нотариал идоралар ва нотариал архивларни ривожлантириш дастурини (бундан кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) амалга оширишга ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳар бир сметанинг харажат қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари таснифига мувофиқ моддалар бўйича харажатларнинг тўлиқ изоҳи ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган штат жадвали илова қилинган ҳолда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Штат жадваллари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган нотариал идоралар нотариуслари ва бошқа ходимлари лавозимлари сони доирасида ҳар бир нотариал идора кесимида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган нотариал архивлар ходимлари сони доирасида ҳар бир нотариал архив кесимида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари тасдиқланган нотариал идоралар нотариуслари ва нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг бошқа ходимлари лавозимлари сони доирасида штат жадвалларини тасдиқлайди, шунингдек, ҳудудий сметаларни тузади ва имзолайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий сметалар ва марказий аппарати сметасини, шунингдек, даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметасини тасдиқлайди ҳамда уларни бюджет сметалари харажатлари учун белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳудудий адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушадиган тушумлар ҳажмидан келиб чиқиб, ҳудудий сметаларга, марказий аппарат сметасига ҳамда даромадлар ва харажатларнинг жамлама сметасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган холда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Маблағлардан фойдаланиш йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг жорий сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 175-модда) назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағларни ўз ичига олган ҳолда, нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг қуйидаги харажатларини қоплаш учун йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 12-банди (тўртинчи хатбошиси бундан мустасно) ва 13-бандига мувофиқ ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари билан назарда тутилган тўловларга, иш берувчиларнинг тўловларини ўз ичига олган ҳолда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал-эксплуатацион ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини (коммунал хизматлар, алоқа хизмати, бинолар ижараси, канцелярия ва идора анжомларини сотиб олиш, техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, архивга ишлов бериш ва бошқа харажатларни) қоплашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурга мувофиқ моддий-техник базани (оргтехника воситалари билан таъминлаш, компьютерлаштириш, бошқа техник воситаларни сотиб олиш, нотариал идоралар биноларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда бошқалар) мустаҳкамлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг касбий маҳоратларини ошириши билан боғлиқ хизмат сафари харажатларини қоплашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган (семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш) бошқа чора-тадбирларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур Низомнинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар мазкур Низомнинг IV бўлими 3-параграфида назарда тутилган ходимларни моддий рағбатлантиришга ва коммунал-эксплуатацион ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини тўлашга йўналтирилади. Бунда, кўрсатилган манбалар ҳисобига моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағларнинг миқдори мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ амалга ошириладиган харажатларнинг 80 фоизидан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Дастурга мувофиқ гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамланган маблағлар ҳисобига нотариал идоралар ва нотариал архивларни сақлаш учун маблағлар ҳар йили тасдиқланадиган ҳудудий сметаларда назарда тутиш ёки йил давомида марказий аппарат сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобига ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларининг моддий таъминоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Нотариал идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланган ходимларнинг лавозим маошлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ лавозим маошларига 20 фоиз миқдоридаги устамалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамамнинг 1993 йил 9 июлдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ва устамалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 177, 1995 йил 20 сентябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантиришдан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Нотариал архивлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Нотариал архивлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лавозим маошлардан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарорининг 25а-иловасига мувофиқ архив мудири учун, 24-иловасига мувофиқ архивариус учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ лавозим маошларига 20 фоиз миқдоридаги устамалардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва «Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 177, 1995 йил 20 сентябрь) билан назарда тутилган моддий рағбатлантиришдан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низомнинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларини (бундан кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) моддий рағбатлантириш бажариладиган ишларнинг сифатини яхшилаш манфаатдорликни оширишга хизмат қилади ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лавозим маошларга ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш ходимлар томонидан хизмат вазифаларини ташаббускорлик ва виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама миқдори уларнинг малакасига, бажарилган ишларнинг сифатига, амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ва кўрсатилган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларнинг ҳамда ундирилган давлат божи суммасининг ҳажмига боғлиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ходимларнинг малакаси асосан қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) нотариуслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариус лавозимида уч йилдан кам бўлмаган иш стажи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажёрга раҳбарлик қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариат институтини такомиллаштиришда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бошқа ходимлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотга эгалиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идорада ва нотариал архивда икки йилдан кам бўлмаган иш стажи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Нотариуслар ва бошқа ходимлар учун бажарилган ишларнинг сифати қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интизомий ва моддий жавобгарликнинг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимга нисбатан тушган шикоятларнинг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларининг аниқланган сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Битта ходимга ўртача чораклик юкламанинг туман (шаҳар), вилоят бўйича битта ходимнинг шаклланган ўртача чораклик юкламаси билан солиштирилиши нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатиш ва ундирилган давлат божи суммасининг ҳажмини аниқлаш мезони бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Нотариусларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар миқдори лавозим маошларининг 100 фоизидан, нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг бошқа ходимларининг эса лавозим маошларининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар қоида тариқасида 6 ойга ёки 1 йилга белгиланади. Бунда, нотариусларга лавозим маошларининг 50 фоизидан ошиқроқ ҳамда нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг бошқа ходимларига лавозим маошларининг 25 фоизидан ошиқроқ миқдоридаги устамалар мос равишда нотариуслар ва бошқа ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ходимларига ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш сифати ёмонлашганда, вазифалар ўз вақтида бажарилмаганда ва меҳнат интизоми бузилганда лавозим маошларга ҳар ойлик шахсий устамалар бекор қилинади ёки камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мукофотлаш даврий ва бир марталик шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий мукофотлаш ҳар бир чорак якунлари бўйича амалга оширилади ҳамда иш натижалари, ҳақиқатда ишлаган вақт, нотариат институтини такомиллаштиришда қатнашишга боғлиқ ва энг кўп миқдорлар билан чегараланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир марталик мукофотланиш ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилиш нотариал идораларда ва нотариал архивларда узоқ йиллар ишлаган ходимларга, аввал ишлаганларни ҳисобга олган холда (интизомсизлик ва хизмат хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилганлар бундан мустасно) юбилей саналари (50, 60, 70 ёш ва шу каби), нафақага чиқиш, бекаму кўст узоқ меҳнат фаолияти муносабати билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қўшимча моддий ёрдам:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола туғилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим оила қурганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри (хотини), боласи) вафот этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим касал бўлганда кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим вафот этганда моддий ёрдам унинг хотинига (эрига) ёки вояга етмаган болаларига ёхуд вояга етмаган болаларнинг васийларига (сақлаб олувчиларига), агар ходим оила қурмаган бўлса, ота-онасига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий ёрдамни тўлаш ва унинг миқдори ходимда интизомий жазонинг борлигига боғлиқ эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимга бир йилда ҳақиқатда тўланадиган моддий ёрдамнинг чекланган миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Нотариал идоралар ва нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг буйруқларига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий адлия органлари раҳбарлари ўринбосарларининг таклифлари бўйича — нотариуслар ва нотариал архивларнинг ходимларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуслар (катта нотариуслар)нинг таклифлари бўйича — нотариал идораларнинг бошқа ходимларига нисбатан моддий рағбатлантириш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Нотариал идоралар ва нотариал архивларнинг даромадлар ва харажатлари ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий бухгалтерияси ва ҳудудий адлия органларининг бухгалтериялари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарори (рўйхат рақами 2168-1, 14.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳудудий адлия органларининг ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланган маблағлардан фойдаланиш ҳақида ҳисоботлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 санасигача белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳудудий адлия органларининг ҳисоботлари Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигининг марказий бухгалтериясида умумлаштирилади ва ҳар чоракда, бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш учун белгиланган шакл ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тармоқ ва штатлар бўйича режанинг бажарилиши юзасидан ҳамда нотариал идоралар ва нотариал архивларни молиялаштириш учун тушган ва йўналтирилган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.