Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017 10.12.2010 йилдаги 291-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.12.2010 йилдаги 291-сон
Date of entry into force
10.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2017
Ҳужжат 20.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси тугатилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 10 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
291-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятининг мақсади ва асосий вазифаларини, Жамғармани бошқариш тартибини, унинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорига мувофиқ таълим муассасаларининг яратилган моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва уни мунтазам равишда янгилаб боришни, уларни тизимли асосда энг замонавий компьютер техникаси, ўқув-лаборатория ускуналари, мебель ва анжомлар билан қайта жиҳозлаш, шунингдек ўқув жараёнига илғор таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек Жамғармани бошқариш кенгаши қарорларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага тушаётган маблағларни кейинчалик улардан таълим муассасаларини — умумтаълим мактабларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)да мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан зарурат бўлганда, ўқув биноларини ўқув устахоналари ва лабораториялари билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини, бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш ишларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологияларининг ўқитишга кўмаклашувчи бошқа элементлари, шунингдек ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлашни молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари (қарзлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия қилувчилар — юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хўжалик юритувчи субъектлар (тўловчилар) томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар суммаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра белгиланадиган тўлов объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Халқаро молиявий ташкилотлар ва институтларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари (қарзлари), хайрия қилувчилар маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғарма ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамғармани бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғармани бошқариш кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан таълим муассасалари моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартириш ва аниқликлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларни ва нотижорат ташкилотларни жалб қилади, шунингдек хайрия қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани бошқариш кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Жамғармани бошқариш кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Жамғармани бошқариш кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғармани бошқариш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғармани жорий бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда, таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатларини ойма-ой тасдиқлаш, шунингдек даромадлар параметрларини минтақалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмаларига ҳамда харажатлар параметрларини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича Молия вазирлигининг тегишли бўлинмаларига ва ҳудудий молия органларига етказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган шакллар бўйича уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га Жамғарма томонидан жалб этилаётган хорижий имтиёзли кредитлар ва қарзлар ҳисобга олинишини, шунингдек қарз битимлари шартларига мувофиқ уларнинг ўз вақтида қайтарилишини ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи директори вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг мутасадди ўринбосарига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили навбатдаги йил учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда — Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумлари прогнозини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — бюджетдан ташқари манбалардан, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитларини, хайрия қилувчиларнинг эҳсонларини жалб этишдан тушумлар прогнозларини тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1 августгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни (Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларини) улар учун белгиланган харажатлар ҳажми тўғрисида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазна ҳисоб рақамидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаларида (кейинги ўринларда Ғазначилик ҳудудий бошқармалари деб аталади) очиладиган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари орқали сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида қуйидагилар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан, танлов савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган танлов савдолари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик ҳудудий бошқармалари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик ҳудудий бошқармалари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг тўлов топшириқномалари асосида, таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича ҳамда танлов савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича, белгиланган лимитлар доирасида амалга оширилади, шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач — қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик ҳудудий бошқармалари томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида, назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда Ғазначилик бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган, белгиланган тартибда тузилган шартномалар бўйича амалга оширилади, шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома умумий суммасининг 15 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Маблағларни (шу жумладан товарларни етказиб берувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман харажатлар сметалари бўйича ва ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жорий молия йили якунлари бўйича реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар, Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда келгуси молия йилида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўтказилиши ва тушишини ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг бухгалтерия ҳисоби, даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловчилар бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар ҳисоби юритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича текширишларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолати бўйича Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланган ва тушган суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек вазирликлар ва идоралар бўйича мазкур ажратмалар юзасидан қарзлар тўғрисида тезкор ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тўловларидан маблағлар тушишига тааллуқли қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига – таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига — таълим муассасаларини жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари — амалга оширилган харажатлар юзасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республика минтақалари бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумларидан Жамғарма даромадлар прогнозининг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ҳамда даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига салбий таъсир кўрсатган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этишга доир қўшма чора-тадбирлар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг — таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг — таълим муассасаларига замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларидаги таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларидаги тегишли шуъбалар ишлаб чиқиладиган баҳолаш мезонлари асосида, таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўқув жараёнида замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва анжомлардан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги қатъиян таъминланиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тегишли ягона буюртмачи хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш борасидаги асосий вазифаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда доимий ўрганиб борадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 апрелгача аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан тақдим этилган объектлар рўйхати асосида) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасаларининг тахминий рўйхатини ҳар йили 1 майгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан ҳар йили 5 майгача, таълим муассасаларининг тақдим этилган тахминий рўйхати асосида Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишчи гуруҳлар Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек ўқув корпусларининг ўқув устахоналари ва лабораториялари билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларнинг тегишли асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланишини ҳисобга оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тахминий дастурларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган тахминий дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 1 августгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим муассасасининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳисобга олинади ҳамда ўқув- лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.