27.07.2005 йилдаги 170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.07.2005 йилдаги 170-сон
Date of entry into force
27.07.2005
Ҳужжат 27.07.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИСПАНСЕРИГА БИНО АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сиҳат-саломатлик йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансерининг шарт-шароитларини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Самарқанд тумани, Миронкўл шаҳарчасида жойлашган ўқув-тажриба маркази бино ва иншоотлари комплексини кейинчалик унга вилоят сил касалликлари диспансерини жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган объектнинг белгиланган тартибда бепул бериш-қабул қилиб олинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига ўтказилаётган ўқув-тажриба маркази бино ва иншоотлари комплексини ҳомийлар маблағларини жалб этган ҳолда тегишли равишда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига ўтказилаётган объектни зарур тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашда ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 1-иловадаги 196-позиция — «Ўқув-тажриба маркази бино ва иншоотлари комплекси» чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев ва Самарқанд вилояти ҳокими М.Б.Нурмуродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 27 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170-сон