Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.05.2004 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.2004 йилдаги 247-сон
Date of entry into force
27.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш учун ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзкимёсаноат» компанияси таклифлари асосида 2004 йил учун ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланси ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёр кимёвий препаратлар импортини 2003 йилги даражага нисбатан 4,7 млн АҚШ долларидан кўпроққа қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий препаратларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмларини 1,9 млн АҚШ долларига тенг миқдорда кўпайтириш назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ «Электркимёзавод» акциядорлик жамияти қўшма корхонасида четдан харид қилинадиган компонентлар ва таъсирчан моддалар асосида, сифати, таъсир кўрсатиш самарадорлиги ва идишга жойланиши бўйича — белгиланган стандартларга, қиймати бўйича эса — хорижий турларига жавоб берадиган кимёвий препаратлар ишлаб чиқарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг сотиб олинаётган кимёвий моддалари сақланишини, улардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини, шунингдек уларни қўлланиш регламентларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ширкат ва фермер хўжаликлар билан шартномавий асосда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнозига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ўсимликларини кимёвий ҳимоя қилиш бўйича методик ва ташкилий ишларни ўз вақтида амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари ва касалликлари хавфи юқори бўлган ҳудудларда ҳамда тарқалиши кутилаётган жойларда уларнинг ривожланишига йўл қўймаслик бўйича профилактика ишлари амалга оширилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мунтазам текширувдан ўтказсинлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишнинг уйғунлаштирилган методларини қўлласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатли биоматериаллар ишлаб чиқариш учун мавжуд биолабораторияларни зарур асбоб-ускуналар ва озуқа муҳити билан таъминласинлар ҳамда уларнинг тўғри ва самарали қўлланилиши юзасидан назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган препаратлар сифати, уларнинг белгиланган стандартларга ва сифат сертификатларига мувофиқлиги устидан мунтазам назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан мақсадли фойдаланилиши, уларни қўлланиш регламентларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кимё комиссияси ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг инсон соғлиғига ва атроф муҳитга зарарли таъсири аниқланган тақдирда, шунингдек препаратларнинг биологик самарадорлиги паст бўлган ҳолларда улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, «Электркимёзавод» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси 2004 йилда қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш учун тегишли равишда 9550 минг АҚШ доллари ва 10100 минг АҚШ доллари ҳажмида четдан олиб келинадиган кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддалар ва компонентлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электркимёзавод» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг вилоят бўлинмаларига, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига, қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), фермер ва деҳқон хўжаликларига сотилаётган ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 27 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247-сон