31.03.1997 йилдаги ПФ-1741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.03.1997 йилдаги ПФ-1741-сон
Date of entry into force
31.03.1997
Ҳужжат 01.04.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНъАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий маданиятни ривожлантиришда халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатининг аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган юксак бадиий буюмларни тайёрлаш асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш ҳамда халқ ҳунармандларига давлат томонидан мадад кўрсатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ ҳунармандларига уларни маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, кўргазмалар ва кимошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган дўконлар ва киоскалар тармоғини ташкил қилишда, ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб ўргатиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармони таҳририда — 2008 й., 14-15-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг энг яхши намоёндалари хизматларини, уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси» унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Халқ усталарининг, «Усто» бирлашмаси ва «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг ушбу марказ ҳузурида халқ ҳунармандларининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида бўлинмаларга эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ ҳунармандларининг меҳнат фаолияти масалаларини мувофиқлаштириш, республика қонунчилиги томонидан уларга бериладиган ҳуқуқлар ва манфаатларни ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
усталар ва ҳунармандларни моддий-техника ресурслари, асбоблар, кичик механизация воситалари билан таъминлашни, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан экспорт қилишда ёрдам беришни назарда тутган ҳолда уларга уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратишда кўмак бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор талабларини ўрганиш ҳамда юксак бадиий буюмлар тайёрлаш учун маҳаллий хом ашё ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат ичкарисида ва чет элларда халқ усталарининг буюмлари кенг тарғиб ва реклама қилинишини, расмли материаллар ва каталоглар чиқарилишини, кўргазмалар ва кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ санъатининг ноёб турларини ва буюмларнинг юксак бадиий нусхаларини тайёрлашда анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда бу иш кўникмаларини ёшларга сингдириш, моҳир усталарни тайёрлаш бўйича махсус мактаблар ташкил қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шу нарса белгилансинки, халқ ҳунармандларининг Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маблағлари уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, ҳомийларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмага бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш учун 150 млн. сўм, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм ажратиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга ҳудудий уюшмаларни ташкил этиш ва уларнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳунарманд» уюшмасининг таъсис конференциясини ўтказсин ва унинг Низомини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1741-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 3-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 06/17/5242/0280-сон)