17.09.2010 йилдаги ЎРҚ-257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.09.2010 йилдаги ЎРҚ-257-сон
Date of entry into force
18.09.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 30 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 29 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 846–ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 20-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20-модда. Хусусийлаштирилаётган турар жойни баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда) 293-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хатланаётган мол-мулк суриштирувчи ёки терговчи томонидан унинг эскириш даражасини эътиборга олиб, баҳолаш пайтида мавжуд бўлган бозор нархида баҳоланади. Зарур ҳолларда баҳолаш мутахассис иштирокида ёки баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 58-модданинг ўнинчи қисмидаги «мустақил эксперт текширувидан ўтказилиши» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 205-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 491-модданинг иккинчи қисмидаги «мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосасини» деган сўзлар «аудиторлик хулосасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 932-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилаётганида суғурталовчи суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурат бўлганда эса унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида баҳолашдан ўтказишни ташкил этишга ҳақли».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, № 9, 489-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 33-модданинг олтинчи қисмидаги «мустақил нархловчи чиқариши» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилот баҳолаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «холис баҳоловчини» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 82-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келадиган мутахассисни» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «мутахассисни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «баҳоланиши» деган сўз «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисмидаги «мутахассисни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи қисми куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи баҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 84-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошисидаги «мутахассисларни» деган сўз «баҳоловчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ–58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда) 16-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «баҳоловчи хулосаси» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 19-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «мол-мулкни мустақил баҳолаш далолатномалари» деган сўзлар «баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мол-мулкка зарар етказилганда жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини зарар етказилиши ҳолатларини аниқлаш учун кўздан кечириш ва мустақил экспертизани ташкил этиш ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш мақсадида суғурталовчига ўз ташаббуси билан ёки суғурталовчининг сўровига биноан тақдим қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилиш суғурта ҳодисаси мавжудлигини тўғри белгилаш, ўтказилган баҳолаш натижалари эса мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, мазкур ҳолатларни аниқлаш учун суғурталовчи суғурта қилдирувчининг фойдаланилаётганда жабрланувчига зарар етказилган шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиришга ва (ёки) ушбу транспорт воситаси ёки унинг қолдиқларига нисбатан такрорий мустақил экспертизани ташкил этишга, шунингдек жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этишга ҳақли. Суғурта қилдирувчи суғурталовчининг талабига кўра ушбу транспорт воситасини ёки унинг қолдиқларини мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган тартибда тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) ёзма равишда мурожаат этган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, агар улар ўртасида ёзма шаклда бошқа муддат келишилмаган бўлса, кўздан кечириши, унинг мустақил экспертизасини ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шикастланишларнинг хусусияти ёки шикастланган мол-мулкнинг ёхуд унинг қолдиқларининг ўзига хос хусусиятлари мол-мулкни суғурталовчи, эксперт ва (ёки) баҳоловчи ташкилот жойлашган ерда кўздан кечириш, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун тақдим этилишини истисно этса (транспорт воситасининг йўл ҳаракатида иштирок этишини истисно этадиган тарзда шикастланганлиги ва бошқа ҳолларда), кўздан кечириш, мустақил экспертиза ва баҳолашдан ўтказиш шикастланган мол-мулк ёки унинг қолдиқлари турган ерда ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда кўздан кечирмаган, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини суғурталовчига кўздан кечириш учун тақдим этмаган ҳолда экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун мустақил тарзда ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳолда суғурталовчи мустақил экспертиза ва баҳолаш натижалари юзасидан низолашишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта тўлови амалга оширилишига асос бўлган мустақил экспертиза ва баҳолаш қиймати суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарар таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шикастланган мол-мулкни ёхуд унинг қолдиқларини кўздан кечириш, мустақил экспертиза қилиш ва баҳолашга қадар ушбу модда талабларига мувофиқ амалга оширилган мазкур мол-мулкни таъмирлаш ёки унинг қолдиқларини утилизация қилиш суғурта ҳодисасининг мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, суғурталовда жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми бешинчи хатбошисидаги «мустақил баҳолаш далолатномалари» деган сўзлар «баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи қисмидаги «(баҳолашни)» деган сўз «ҳамда баҳолашдан ўтказишни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-257-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон; 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)