Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМ ЁКИ ГИЁВАНДЛИККА МУБТАЛО БЎЛГАН БЕМОРЛАРНИ МАЖБУРАН ДАВОЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сонли «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 29 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Сурункали алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1992 йил 25 декабрдан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
сурункали алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган беморларни даволаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тармоғининг махсус даволаш-олдини олиш муассасалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тармоғининг махсус даволаш-олдини олиш муассасасини ташкил этиш ва у иш бошлаши учун майдон ва хоналар ажратиш масаласини, шунингдек уни моддий-техникавий жиҳатдан ва маблағ билан таъминлаш масалаларини қараб чиқсин ва ҳал этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Сурункали алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сурункали алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган беморларни даволовчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тармоғининг махсус даволаш-олдини олиш муассасалари қўриқланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
753а-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 37-модда)