Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРА ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА КЛАСС ДАРАЖАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари ходимларининг класс даражалари ва уларни бериш тартибини белгилаш тўғрисидаги Низом Олий Кенгаш томонидан қабул қилингунга қадар собиқ СССР прокуратураси идораларида амал қилиб келган класс даражалари сақлаб қолинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идораларининг ходимларига класс даражаларини, шу жумладан адлия катта маслаҳатчиси унвонини бериш — Ўзбекистон Республикасининг прокурори томонидан, 3 классдаги Давлат адлия маслаҳатчиси ва ундан юқори унвонни бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 апрель,
ПФ-386-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 6-сон, 252-модда)