Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2019 12.08.2010 йилдаги ПҚ-1388-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.08.2010 йилдаги ПҚ-1388-сон
Date of entry into force
12.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баркамол авлодни тарбиялаш, қобилиятли ёшларни спортга фаол жалб этиш, миллий футболимизни янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларда профессионал иштиёқ, маҳорат ҳамда кўникмаларни чуқур ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, улардан футбол бўйича мамлакат клублари ва терма жамоаларига ишончли захирани шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Футбол федерациясининг Андижон шаҳрида «Шўрбулоқ спорт соғломлаштириш» масъулияти чекланган жамияти спорт мажмуаси негизида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон шаҳридаги футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларининг таълим олиши яқин атрофдаги умумтаълим мактабида умумтаълим дастури бўйича амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг умумий контингенти 120 нафар ўқувчини ташкил этади, улар томонидан тўрт йиллик бошланғич таълим якунлангач ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли ўқувчилар қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг уларга тегишли сертификат берилади ва авваламбор олимпия захираси коллежларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Андижон шаҳридаги футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда футбол бўйича хорижий мураббийлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда футбол соҳасида энг янги илмий-методик тавсиялар асосида ёш футболчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, замонавий футболни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон ёшлар (ўсмирлар) терма жамоаларини тайёрлаш даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро футбол федерацияси тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат тренерлари малакасини тизимли асосда оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи-футболчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий футбол мактаблари, академиялари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Андижон шаҳридаги футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатини молиялаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда «Шўрбулоқ спорт соғломлаштириш» масъулияти чекланган жамияти спорт мажмуасининг ер майдони, бино ва иншоотлари, бошқа мол-мулки белгиланган тартибда футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат балансига бепул берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, озиқ-овқат, шунингдек, спорт экипировкаси ва формаси билан таъминлаш нормативларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ўқув-машқ, спорт ва хўжалик ускуналари, анжомлар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари, шунингдек, футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат учун бошқа мол-мулклар рўйхатини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг устави, мактабнинг тузилмаси, ўқувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010-2011 ўқув йили бошлангунга қадар — ёш футболчиларни тайёрлашнинг илғор халқаро тажрибасини ҳисобга оладиган ўқувчилар тайёрлаш дастури тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг юқори малакали мутахассислар билан бутланишини, зарур ўқув-методик адабиётлар танлаб олинган ҳолда ўқув хоналари жиҳозланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларини тайёрлаш сифати устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини, зарурат бўлганда уларни тайёрлаш жараёнига тегишли тузатишлар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Футбол федерацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга тизимли асосда ташкилий ва ўқув-методик ёрдам, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда кўмак берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010-2011 ўқув йили бошлангунга қадар ўз маблағлари ҳамда ҳомийларнинг жалб этиладиган маблағлари ҳисобидан футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатни белгиланган тартибда зарур ўқув-машқ ва спорт ускуналари, мебель ва анжомлар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари, шунингдек, бошқа мол-мулк билан жиҳозланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010 йилнинг IV чорагида Халқаро футбол федерацияси тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернат тренерларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилишини, шунингдек, Федерациянинг кадр ва илмий-методик салоҳияти футбол бўйича Ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ўқув-машқ жараёнига жалб этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилги Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, 2011 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларга таълим учун ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 — 2015 йилларда Андижон вилояти тураржой массивлари учун коммунал инфратузилмани илдам ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2010 йил 18 июндаги ПҚ-1355-сон қарорининг 9-банди, шунингдек, қарорга 1-илованинг I бўлими 15-банди ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1388-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 269-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)