Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.08.1991 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.08.1991 йилдаги 207-сон
Date of entry into force
06.08.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗССЖ САВДО ВАЗИРЛИГИ, ЎЗБЕКБИРЛАШУВ, «УЗГЛАВЛЕГСНАБСБИТ» ВА ЎЗССЖ ДАВЛАТ ТАШҚИ САВДО ВА ЧЕТ МАМЛАКАТЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ЖУМҲУРИЯТ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ МОЛЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, совет ва хўжалик органлари томонидан, шу жумладан, хорижий фирмалар билан бартер битимлари тузиш ҳисобига товар ресурсларини қидириб топиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай жумҳурият аҳолисини улар билан таъминлаш ўта кескинлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий йилда жумҳурият савдо ташкилотлари томонидан ярмаркаларда ажратилган фондлардан (амалдаги чакана нархларда) 887 млн сўмлик товарлар кам харид қилиб олинди. Умумиттифоқ етказиб беришлари ҳисобига анча миқдордаги гўшт ва сут маҳсулотларининг, қанд-шакар, дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг келиши масалалари ҳал қилинмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунинг устига жумҳурият саноати озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш суръатларини ошириш ўрнига жорий йилнинг январь - июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларни ишлаб чиқариш ҳажмларининг 7,3 фоиз, гўшт ва гўшт маҳсулотлари етиштириш бўйича эса 11,2 фоиз, ўсимлик мойининг 4,5, қаймоғи олинмаган сут маҳсулотининг 2,5 фоиз пасайишига йўл қўйди. Биргина ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан шу даврда озиқ-овқат моллари ишлаб чиқариш ҳажми 194,2 млн сўмга камайтириб юборилди. Январь-июнь ойларида 52 млн сўмлик ноозиқ-овқат моллари савдога етказиб берилмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ресурслари борасида шундай кескин аҳвол ҳукм сурган бир пайтда ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар аҳоли учун зарур товарларни марказлашмаган тартибда харид қилиб олиш бўйича ишларни сусайтириб юбордилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув томонидан аҳолини кундалик зарур моллар билан кафолатли таъминлаш, уларни тақсимлашда ижтимоий адолатга риоя қилиш юзасидан узил-кесил чоралар кўрилмади. Кўпгина савдо ташкилотлари аҳолига ун, қанд-шакар ва бошқа озиқ-овқат турларини сотишнинг муваққат тартиби талабларини етарлича бажармаяптилар, уларни сотиш ва қолдиқларини ҳисобга олишни керакли даражада йўлга қўймадилар. Идоравий ишчилар таъминоти бошқармалари ва ишчилар таъминоти бўлимлари ишида ҳам жиддий нуқсонлар мавжуд, бу ерларда ажратилган озиқ-овқат ресурслари сочиб юборилаяпти ва уларни сотиш устидан қатъий назорат ўрнатилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумҳуриятда хорижий фирмалар билан товар айирбошлаш операциялари орқали товар ресурслари билан тўлдириш учун катта имкониятлар бўлган бир пайтда ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Узглавлегснабсбит» ва ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва чет мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ушбу иш билан жуда кам шуғулланмоқдалар, сусткашликка йўл қўйишаяпти, тузилган битимлар бўйича товарлар етказиб бериш муддатларига риоя қилиш устидан зарур назоратни амалга оширмаяптилар. Мунтазам назоратнинг йўқлиги оқибатида товар айирбошлаш операциялари ҳисобига «обрўли» деб аталмиш товарлар харид қилиб олинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалда барча ташқи савдо ташкилотлари ўз фаолиятларини асосан фақат пахта толаси ва унинг чиқиндилари асосида амалга оширишга ҳаракат қилишади. Бошқа ресурсларни жиддий излаш, маҳсулот ассортиментини кенгайтириш бўйича ишлар жуда оз амалга оширилмоқда, Жумҳуриятда ташқи савдо фаолиятининг аниқ дастури ишлаб чиқилмаган, халқ истеъмоли молларини экспорт-импорт қилишнинг йиллик режалари йўқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Ўзглавлегснабсбит», ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва чет мамлакатлар билан алоқалар қўмитасининг истеъмол бозорини халқ истеъмоли моллари, айниқса, озиқ-овқатлар билан тўлдириш борасидаги ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М.3.Усмонов, Г.Г.Волков, Ш.Қ.Гатаулин, А.С.Маҳмудов ўртоқлардан ўз ишларини танқидий таҳлил этиш талаб қилинсин, нуқсонларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўрилсин, аҳолини кундалик зарур моллар ва озиқ-овқатлар билан таъминлаш бўйича ишларнинг аҳволи учун мансабдор шахсларга нисбатан талабчанлик ва масъулият оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Исломов), ЎзССЖ Маҳаллий саноат вазирлиги (ўртоқ Чжен) ва бошқа вазирликлар ва идоралар ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтиришга ҳамда савдо ташкилотларига халқ истеъмоли молларини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бузишга йўл қўйган ҳар бир корхонани муҳокама қилсинлар, жорий йилнинг III чораги мобайнида йўл қўйилган қолоқликни улар томонидан тўлдириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Деҳқончилик-саноат (ўртоқ Жўрабеков), халқ истеъмоли моллари, савдо ва маиший хизмат (ўртоқ Муталов) комплексларининг раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мумкин бўлган битимларни ишлаб чиқсинлар ҳамда жумҳуриятни 1992 йилда дон билан таъминлаш юзасидан, биринчи ярим йилликда кафолатли етказиб бериш шарти билан, таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумҳурият бўйича доннинг йиғма балансини тайёрласинлар, улар билан аҳолининг таъминланганлигини алоҳида сатрларда ажратиб кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарори билан белгиланган сотиш нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда узлуксиз сотишни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат товарларини, айниқса ун ва нон-булка маҳсулотларининг жумҳурият ташқарисига олиб кетилишини тақиқлаш бўйича назоратни кучайтирсинлар. ДАН постларида божхонага ўхшаш хизматларни тузишни ишлаб чиқсинлар ва 10 кун муддат ичида таклиф киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундай товарларни сотишнинг белгиланган тартибини бузишга йўл қўйган ҳамда уларнинг олиб кетилишига ёрдам берган савдо ташкилотлари ва корхоналарининг раҳбарларини ишдан бўшатишгача қаттиқ жавобгарликка тортсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув норма бўйича сотиладиган халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқатларнинг қолдиқлари бўйича жумҳурият, вилоятлар. шаҳарлар ва ноҳиялар миқёсида ҳисоботни жорий қилсинлар. Ҳар 10 кунда Вазирлар Маҳкамасига мазкур масала бўйича умумлаштирилган маълумотлар тақдим қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқ истеъмоли моллари, савдо ва маиший хизмат комплекси (ўртоқ Муталов), ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув вилоятларга бориб товар ресурсларининг қай аҳволдалигини кўриб чиқсинлар ва аҳолини узлуксиз таъминлаш учун уларни тўлдириш йўлларини белгиласинлар. Иккинчи ярим йиллик учун озиқ-овқат ресурсларининг балансини тузсинлар, жумҳуриятнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларни қоплаш манбаларини белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жумҳурият ҳудудида хизмат кўрсатувчи ишчилар таъминоти бошқармалари ва ишчилар таъминоти бўлимларининг ишини атрофлича ва батафсил кўриб чиқсинлар ҳамда шу йилнинг 1 сентябригача Вазирлар Маҳкамасига уларнинг кейинги фаолияти ҳақида таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва чет мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Узглавлегснабсбит» билан биргаликда уч ой муддат ичида 1992 йилда халқ истеъмоли молларини экспорт ва импорт қилиш бўйича ягона жумҳурият дастурини, шунингдек, унинг бажарилишини таъминлайдиган зарур норматив актларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари ўз тасарруфларидаги корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ўз ихтиёрларида қоладиган 10 фоизи ҳисобига харид қилиб олишга рухсат берилган озиқ-овқат молларининг рўйхатини белгиласинлар ва ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитасига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ истеъмоли моллари, савдо ва маиший хизмат комплексига ҳамда Умумиқтисодиёт комплексига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 6 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207-сон