25.06.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2117
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори қарори, 25.06.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2117
Date of entry into force
02.09.2010
Ҳужжат 07.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

5 — 9 СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ БИЛИМЛАРИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 5 — 9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор 2010 йил 2 сентябрдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 8 июнь,

23-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11/ҚҚ-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 8 июндаги 23 ва 11/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 — 9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида 5 — 9-синф ўқувчиларининг билимларини баҳолаш ва уларнинг рейтингини аниқлаш тизимини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий ўрта таълим мактабларида 5 — 9-синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади) билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими (кейинги ўринларда рейтинг тизими деб юритилади) Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг (кейинги ўринларда Давлат таълим стандарти деб юритилади) таркибий қисми ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Рейтинг тизими барча умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқувчиларнинг билимини баҳолаш қуйидан юқорига қараб ижобий баҳолаш мезони асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Рейтинг тизимининг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Рейтинг тизимининг мақсади Давлат таълим стандартида белгиланган талабларни бажарилишида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини холисона баҳолаш, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ва рейтингини аниқлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рейтинг тизимининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўқувчиларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакаларини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўқув фанлари бўйича ўқувчиларнинг доимий равишда дарсларга тайёргарлик билан келишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолашда ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолаш принципларига риоя этилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўқувчиларда билим, кўникма ва малака савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш, касб танлашга йўллаш ишларини мукаммаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўқувчилар билимлари, кўникма ва малакаларини шаклланишида юзага келиши мумкин бўлган бўшлиқларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва босқичма-босқич бартараф этилишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўқувчининг тўлақонли билим олиши учун унга энг мақбул педагогик, дидактик, психологик шароитни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ўқувчиларда билим, кўникма ва малаканинг мустаҳкамлаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, руҳлантириш ва илҳомлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Рейтинг тизимининг назорат турлари ва уларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий назорат — сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари мунтазам назорат қилинади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ назорат — чорак тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун амалга оширилади. У ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида ўтказилади. Ушбу назоратда фойдаланиладиган материаллар ўқув фани ўқитувчиси томонидан тайёрланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ назоратда назорат ишларининг миқдори ва мавзулари ўқув дастурига асосланган мавзуий режада белгиланади ҳамда муддати ва шакли кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босқичли назорат — ўқув йили тамом бўлгандан кейин оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари шаклида амалга оширилади. Унинг асосида рейтинг аниқланади ва ўқувчини навбатдаги синфга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 6 апрелдаги 4-мҳ, 2-мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 2117-1, 04.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/2117-1/1168-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичли назорат материаллари намуналари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази томонидан тайёрланади. Назорат ишлари материаллари намуналарига ижодий ёндашган ҳолда ўқув фани ўқитувчилари босқичли назорат материалларига ўзгартиришлар киритиши ва уларни услубий бирлашмалар муҳокамасидан ўтказиб, жорий этишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний назорат — ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўқувчиларнинг билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рейтинг тизимида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш (5) баллик («5», «4», «3», «2», «1») усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчиларнинг ҳар бир назорат тури бўйича билимини баҳолаш ва рейтинг кўрсаткичини аниқлаш уларнинг ўқув фани мавзуси бўйича тасаввурга эга бўлиши, мавзунинг моҳиятини тушуниб етиши ва айтиб бера олиши, олган билимларини амалда қўллай олиши, мустақил мушоҳада юрита олиши, ижодий фикрлай олиши ва хулоса қабул қила олиши, масалалар ҳамда мустақил ишларни бажариши каби мезонларга қараб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳафтасига 1 соатдан ортиқ ўқитиладиган ўқув фанлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорак давомида жорий ва оралиқ назоратларда олинган баллар асосида чораклик баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чораклик баҳолар ва босқичли назоратда олинган балл асосида йиллик баҳо аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичли назорат ўтказилмайдиган ўқув фанлари бўйича йиллик баҳолар чораклик баҳоларга қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳафтасига 0,5 ва 1 соат ўқитиладиган ўқув фанлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим йил давомида жорий ва оралиқ назоратларда олинган баллар асосида ярим йиллик баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим йиллик баҳолар ва босқичли назоратда олинган балл асосида йиллик баҳо аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичли назорат ўтказилмайдиган ўқув фанлари бўйича йиллик баҳолар ярим йиллик баҳоларга қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун чораклик (ярим йиллик) баҳолар асосида йиллик баҳо, шунингдек якуний назоратда олинган балл ва йиллик баҳо асосида якуний баҳо аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси белгиланмаган ўқув фанлари бўйича йиллик баҳо якуний баҳо ҳисобланади. Якуний баҳолар битирувчига бериладиган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Баҳолаш ўқувчини синфдан-синфга ўтказиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчини кейинги синфга ўтказиш ижобий баҳо олган тақдирда амалга оширилади. Мактаб педагогика кенгаши қарори билан ўқувчилар қониқарсиз баҳолар билан синфдан-синфга ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўқувчи унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар йиллик баҳодан норози бўлса, унга мактаб педагогика кенгаши томонидан тузиладиган тегишли фан комиссиясига (ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслар иштирокида, агар улар шуни хоҳласалар) имтиҳон топшириш имкони берилади. Қайта имтиҳон топширишга барча кўчириш синфларида (битирув синфлари бундан мустасно) фақат жорий ўқув йилида ўқитилган фанлар бўйича рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги баҳолашга оид баҳсли вазиятлар Мактаб педагогика кенгаши аъзоларидан иборат таркибда баҳсли масалалар комиссияси томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўқувчиларнинг ўқув йили давомида назорат турлари бўйича олган баллари ҳамда йиллик (якуний) баҳолари асосида ҳар бир ўқув фанидан йиллик рейтинг кўрсаткичи аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўқувчининг йиллик (якуний) баҳоси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5» бўлганда — 86, 90, 95 ва 100 рейтинг кўрсаткич балларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4» бўлганда — 71, 75, 80 ва 85 рейтинг кўрсаткич балларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3» бўлганда — 56, 60, 65 ва 70 рейтинг кўрсаткич балларидан бири қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиллик рейтинг кўрсаткич баллари юқорида қайд этилган баллардан иборат бўлиб, уни белгилашда бошқа рақамлардан фойдаланилмайди, минимал 55 балл бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ўқитувчи ўқувчининг йиллик рейтинг кўрсаткич балини 56 баллдан камлигини эътироф этса, у ҳолда ўқувчининг йиллик рейтинг бали минимал 55 балл этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўқувчининг йиллик рейтинг кўрсаткич балларини аниқлаш усули ўқув фани хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўқувчиларнинг назорат турлари бўйича олган баллари ҳамда чораклик (ярим йиллик) ва йиллик (якуний) баҳолари, шунингдек, йиллик рейтинг кўрсаткич баллари синф журналига қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқувчининг чораклик (ярим йиллик), йиллик (якуний) баҳолари ва йиллик рейтинг кўрсаткич баллари унинг табелида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича келиб чиққан низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.