25.07.2003 йилдаги 111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 25.07.2003 йилдаги 111-сон
Date of entry into force
25.07.2003
Ҳужжат 01.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик судларининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосланиб, қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (кейинги матнларда ХПКнинг) 205-моддаси 1-қисмига биноан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун ариза фақат ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ворислари (ХПКнинг 39-моддаси), шунингдек хўжалик суди томонидан суд жаримаси ундирилган шахслар ҳам (ХПКнинг 56, 77-моддалари) шундай ҳуқуққа эгадирлар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда янги очилган ҳолатлар бўйича ариза билан чиқишга ҳақли эмаслар, бу ҳолатда улар шу суд ҳужжатларига нисбатан апелляция, кассация ва назорат тартибидаги шикоятларни келтиришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик судлари ўз ташаббуслари билан ўзлари қабул қилган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришлари мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ХПКнинг 204-моддаси 1-қисмида кўрсатилганидек, суднинг ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича фақат у қонуний кучга кирганидан кейингина қайта кўрилиши мумкин. Бу қоида ХПКнинг 146-моддаси 5-қисмига кўра, дарҳол ижро этиладиган суд ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда хўжалик судларининг биринчи, апелляция, кассация ва назорат инстанциялари ХПКнинг 204-моддаси 2-қисмида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ХПКнинг 204-моддаси 2-қисми 1-банди мазмунига зид бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, ишни кассация ёки назорат тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмас. Бундай ҳолларда хўжалик суди кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни рад этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати қабул қилингандан кейин вужудга келган янги ҳолатлар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун эмас, балки янги даъво билан мурожаат этиш учун асос бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда хўжалик суди хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозим. Бу ҳолат хўжалик суди томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ХПКнинг 55-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ХПКнинг 204-моддаси 2-қисми 2 ва 3-бандларига биноан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёхуд улар вакилларининг ёки судьяларнинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилиши (улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас) айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозим. Ушбу бандларда кўрсатиб ўтилган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишнинг имкони бўлмаган тақдирда, хусусан авф эълон қилиш, вафот этганлик, жавобгарлик учун даъво муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан хўжалик судининг суд ҳужжати кассация ёки назорат тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хўжалик суди ҳужжатини суднинг бошқа иш бўйича ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа орган қарорининг бекор бўлиши оқибатида янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш мумкин (ХПКнинг 204-моддаси 2-қисми, 4 банди), башарти, агар бекор қилинган суд ҳужжатлари хўжалик судининг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризанинг ХПКнинг 205-моддаси 3-қисмида кўрсатилган асосларга биноан қайтарилиши тегишли хўжалик судининг судьяси томонидан якка тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани қайтариш ҳақидаги хўжалик суди судьясининг ажрими устидан умумий тартибда ариза берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судларга тушунтирилсинки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қабул қилишда шуни назарда тутиш керакки, аризада янги очилган ҳолатларнинг мавжудлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлиши лозим. Аризага зарурий бўлган далиллар, хусусан, кўрсатилган ҳолатлар санасини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Бундай ҳолатларнинг аниқланганлик куни бўлиб, шу ҳолатларнинг аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун ҳисобланади. Агар янги очилган ҳолатлар ҳукм, суднинг ҳал қилув қарори, бошқа органнинг қарори билан боғлиқ бўлса, унда янги очилган ҳолат суд ҳужжатларини қабул қилиш учун асос бўлган ҳолатга мазмунан қарама-қарши ҳужжатларнинг қонуний кучга кирган куни ёки ҳукм, ҳал қилув қарори ва қарорнинг қонуний кучга кирганлиги аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлган кун шу ҳолат аниқланган кун ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар шуни алоҳида эътиборга олишлари лозимки, ХПКнинг 206-моддаси 1-қисмига кўра суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича шу ҳужжатни қабул қилган хўжалик суди томонидан қайта кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари, агар апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ва назорат инстанцияларининг қарорлари, ажримлари ХПКнинг 206-моддаси 2-қисмига биноан суд ҳужжатини ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хўжалик судлари суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича аризани кўриб чиқувчи хўжалик судининг таркибини аниқлашда ХПКнинг 15-моддасига биноан иш юритиш лозимлигини кўзда тутишлари керак. Мазкур модданинг 1-қисмига мувофиқ, биринчи инстанция суди ишни коллегиал таркибда кўриб чиққан бўлса, қайта кўриш ҳам коллегиал равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатини бекор қилиб, ишни хўжалик суди мажлисида кўришда ХПКнинг 19-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган судьянинг бир инстанцияда ва бошқа инстанцияда такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслик талаби ушбу ишни кўриб чиққан судьянинг шу ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иштирок этишига тўсқинлик қилмаслигини назарда тутиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ХПКнинг 207-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани хўжалик суди ариза тушган кундан бошлаб бир ойлик муддатда ўз мажлисида кўриб чиқади. Аризачи ва ишнинг бошқа иштирокчилари мажлис вақти ва жойи ҳақида топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинади. Уларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ХПКнинг 208-моддасига биноан хўжалик суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди ва шу боис у қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажрими устидан умумий тартибда апелляция ёки кассация инстанцияларига шикоят берилиши мумкин. Олий хўжалик суди томонидан қабул қилинган аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди ва унга нисбатан ХПКнинг 203-моддасига мувофиқ протест келтирилиши ва назорат тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ХПКнинг 208-моддаси 3-қисмига мувофиқ ҳолда шуни назарда тутиш лозимки, суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда ХПК талабларига кўра иш шу суд ҳужжатини бекор қилган хўжалик суди инстанциясида кўрилади. Бу ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ХПКнинг тегишлича биринчи, апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида иш юритишни тартибга соладиган қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги очилган ҳолат бўйича суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, хўжалик суди, имконият мавжуд бўлганда ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқларини қатъий таъминлаган ҳолда, дастлабки суд қарорини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқарилгандан сўнг бевосита шу суд мажлисида ишни мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иш кассация ёки назорат инстанциялари юритувида бўлган вақтда янги очилган ҳолат бўйича ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза келиб тушса, бу инстанциялар аризаларни кўриб чиқишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш натижалари олингунга қадар тўхтатиб турадилар ва ишни суд ҳужжатини қайта кўриш ҳақида ариза тушган хўжалик судига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Амалдаги қонунчиликка биноан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза, шунингдек аризани қайтариш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган шикоятларга давлат божи тўланмайди, почта харажатлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 25 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-сон