28.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2036-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 28.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2036-1
Date of entry into force
07.06.2010
Ҳужжат 07.06.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ВА СУҒУРТА ВОСИТАЧИЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 28 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2036-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 03 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 21 май,

44-сон

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 21 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44,14-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ва (ёки) манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган шахс;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида суғурталовчи ёки суғурта воситачисига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 5-банд қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шуъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар — улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5-1. Ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади. ».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс — таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 9-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни амалга оширади, уларнинг махфийлигини таъминлайди;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи—еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;»;

тўртинчи—олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.

9. 14-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи—олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи—еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга кирган пайтда амалда бўлган шартномалар асосида ташкилот билан фуқаролик — ҳуқуқий муносабатларда бўлган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, агар мижоз-юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидаги мазмундаги 22-1, 22-2 ва 22-3-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22-1. Мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни идентификациялашда ташкилот олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва ташкилотларга тақдим қилинадиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-2. Мижозни ва (ёки) бенефициар мулкдорни қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди, агар ушбу мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдор мазкур Қоидаларга мувофиқ ташкилот томонидан аввал индентификацияланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-3. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг бошқарув органи ёки мижознинг номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўраётган шахснинг ўзи жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз-жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни якунлаш имкони бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бундай операциялар шубҳали деб тан олинади ва ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар ҳақида Департаментга хабар бериши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. V бўлим қуйидаги мазмундаги 30-1, 30-2, 30-3, 30-4, 30-5 ва 30-6-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича талаб қилиб олади ва йиғади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, мижоз билан 1 йилдан ортиқ муддатга амалий иш муносабатлари ўрнатилган ҳолларда ҳар йили, шунингдек мижоз тўғрисидаги маълумотлар ёки у билан ўрнатилган амалий иш муносабатлари характери ўзгариши билан янгиланиб борилиши лозим.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 176-модда)