Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2012 29.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1541-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 29.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1541-2
Date of entry into force
09.05.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2012
Ҳужжат 09.05.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1541-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2012 йил 18 майдаги 01-05/1377, 24, 19-Қ/Б-сонли «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1541-3, 31.05.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 379-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 105, 42 ва 01-357-сон қарори (рўйхат рақами 1541, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 30 март,

109-ҚҚ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири А. МАРАҲИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
03/ҚҚ-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 30 мартдаги 109-ҚҚ, 11, 03/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари қуйидаги мазмундаги 31—34-параграфлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимининг малака тавсифлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқув-тарбия жараёнлари ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг, шунингдек мактабда таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат ташкилотларида мактаб манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мактабнинг йиллик ўқув-тарбия режасини тасдиқлайди ва педагогик жамоа томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мусиқий ва бадиий педагогиканинг янги ютуқларини ўқув жараёнига татбиқ этишга раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўз ваколати доирасида мактабнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) мактабнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, педагог кадрлар аттестациясини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг билимларини уларнинг билимига қўйилган давлат талабларига мос келишини таъминлайди ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўқувчиларни мактабга қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ота-оналар, маҳалла қўмиталари ва жамоат ташкилотлари билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратади, мактаб фаолияти бўйича ҳисоботлар тузади, буйруқлар чиқаради, мактаб ходимларининг вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиради ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ўқув ва тарбия сифати, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, мактаб фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳамда техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори қуйидагиларни бажара олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мактаб фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;

в) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни, шартномалар тузишни, низомлар, қоидалар ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий муҳит яратишни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) малака тоифаси — камида иккинчи тоифали ўқитувчи.

32-§. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий- маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ва ўқув жараёнини ташкил қилади, ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) педагог кадрларга методик ёрдам кўрсатади, педагог кадрларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) педагог кадрлар фаолиятининг ойлик, чораклик ва йиллик режаларини, мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича календарь иш режаларини тасдиқлайди, шунингдек якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотлари жадвалини тузади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади, педагог кадрларнинг иш вақти ҳисобини олиб боради, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) якка тартибдаги ва гуруҳ журналларининг белгиланган тартибда юритилишини таъминлайди, ўқув-тарбиявий ишлар аҳволи ва натижалари бўйича ҳисоботлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўқув йили давомида педагог кадрларнинг ўқув юкламаларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) директор бўлмаганда унинг вазифасини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимнинг давлат талаблари мазмунини, жамоага раҳбарлик қилишнинг методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари қуйидагиларни бажара олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мактабни бошқаришнинг ташкилий таркибини тузишни, методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий иқлим яратишни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) малака тоифаси — камида иккинчи тоифали ўқитувчи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-§. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрларининг малака тавсифлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрларининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, миллий ва жаҳон маданиятининг дурдона намуналарига таяниб ёшларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маънавий руҳда тарбиялаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилади, ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича уларнинг ота-оналари билан индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўқувчиларни кўрик-танловлар, олимпиадалар ва фестивалларда иштирок этишга тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) якка дарсларни олиб борувчи педагог кадрлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Педагог кадрлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимга оид давлат талаблари мазмунини, ўқув режалари ва дарс бераётган фани бўйича дастурий талабларни, ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш услубларини, ўқув ва тарбия сифатини, назорат воситаларини ҳамда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрлари камида ўрта махсус мусиқавий маълумотга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-§. Концертмейстерларнинг малака тавсифлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Концертмейстерларнинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўзбек мумтоз ва хорижий классик мусиқа ва санъат намуналари асосида ўқувчиларни мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) педагог кадрларга мусиқий таълимга оид давлат талаблари ва ўқув дастурлари асосида дарсларни тайёрлаш ва ўтказишда амалий ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) чолғулар, хор, эстрада ва анъанавий хонандалик, хореография, турли ансамбллар машғулотларида жўрнавозлик қилиш, кўрик-танлов ва фестиваллар, концертлар ва бошқа тадбирларда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Концертмейстерлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини ҳамда уларнинг билимига қўйилган давлат талабларининг мазмунини билиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Концертмейстер лавозимига камида ўрта-махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилинади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 136-модда; 2012 й., 22-сон, 256-модда)