Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЕРЛАРНИ МЕЛИОРАЦИЯЛАШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мелиорациялаш тадбирларини ўтказишда иқтисодий жиҳатдан заиф хўжаликларга ёрдам кўрсатиш, хўжаликлараро коллектор тармоқларини тузатиш ва тозалашга оид ишлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Ҳамидов) хўжаликлар ичидаги коллектор-дренаж тармоқларини тузатиш ва тозалаш учун иқтисодий заиф хўжаликларга, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликларига 70 млн. сўм, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари хўжаликларига 60 млн. сўмдан кредит бериш мақсадида «Пахта-банк»ка 250 млн. сўм миқдорида кредит ресурслар ажратиш масаласини кўриб чиқсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Гуськова) магистрал ва хўжаликлараро коллекторларни тузатиш ва тозалаш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигига қўшимча равишда 110 млн. сўм ажратсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 январь,
39-сон