Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2017 17.03.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1573-1
ONLINE TRANSLATE
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори, 17.03.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1573-1
Date of entry into force
27.03.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ — ЮРИДИК ШАХСЛАР ФАОЛИЯТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТЕКШИРИШЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1573-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сонли «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2880, 06.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 4-модда) асосан Кенгаш қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 19-сон, 168-модда) 4-иловаси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бир марталик йиғимлар топширилиши, ижара тўлови тушуми ва ҳисоби тўлиқ юритилиши, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўтказиладиган ҳар кунлик текширишлар. Бунда, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли равишда Кенгаш ёки унинг вилоят ҳудудий комиссияларига ҳар куни ўтказилган текширишлар бўйича текширилган субъектлар, аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисида кунлик маълумот тақдим этиб борилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 24 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 81-модда)