05.09.2002 йилдаги ПФ-3127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 05.09.2002 йилдаги ПФ-3127-сон
Date of entry into force
05.09.2002
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАМИ ДАРОМАДИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ ТИЗИМИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1997 йил 24 апрелда қабул қилган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги 397-1-сонли қарорга ўзгартиш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрдаги 321-II-сонли қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини республикада босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2002—2005 йиллардаги даврда Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялашнинг халқаро меъёрларга мос келадиган тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан тайёргарлик чора-тадбирлари мажмуини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги бир ой муддатда жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишни таъминлайдиган 2002—2005 йилларга мўлжалланган чора-тадбирларнинг аниқ дастури ва жадвалини 2003 йил 1 январидан бошлаб олинган даромадлар бўйича ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари, чет эл иқтисодий тузилмалари ва экспертларини жалб этган ҳолда икки ой муддатда «Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларациялаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жами даромадни декларациялаш механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида фуқароларнинг конституциявий ва мулкий ҳуқуқлари бузилишига, уларнинг даромадлари ва мол-мулки миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига, фуқароларнинг шахсий турмушига аралашишга ҳамда бошқа суиистеъмолчиликлар ва ҳуқуқбузарликларга қатъиян йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг даромадлари ва мол-мулки билан боғлиқ ахборот ҳамда ҳужжатлардан фойдаланиш тартибини бузишга йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 511-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизими жорий этилгунга қадар фуқароларнинг даромадларини ихтиёрий равишда декларациялаш тизимини пухталаштириш бўйича танлаб олиш йўли билан тажриба тариқасида иш олиб бориш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хорижий мамлакатларда жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш тажрибасини чуқур ўргансин ҳамда уларни инобатга олган ҳолда декларантлар томонидан ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этилишини рағбатлантириш механизмини, шунингдек уларнинг жавобгарлик чораларини, жумладан зарур маълумотларни тақдим этмаганлик ва даромадларни атайин яширганлиги учун қонунчиликда кўзда тутилган жазоларни қўллаш чораларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг республика тижорат банкларидаги депозит ҳисобварағларига қўйиладиган нақд маблағлари декларация қилинмайди ва уларнинг келиб чиқиш манбалари тасдиқланиши талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси билан бирга жисмоний шахсларнинг жами даромадларини декларациялаш тизимини жорий этиш мақсадлари ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган даромадлар (даромад манбалари) тўғрисидаги декларацияларни ҳамда декларациялаш билан боғлиқ бошқа ахборотни қайта ишлаш Марказини ташкил этиш ва уни декларацияларни қайта ишлаш учун зарур техника билан жиҳозлашни кўзда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йилнинг 1 сентябрига қадар солиқ органларига маълумотларни электрон воситалар ёрдамида тақдим этиш ҳамда солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида уларга ишлов бериш имконини яратадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва улардан тажриба тариқасида фойдаланишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3127-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 173-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 511-модда)