Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 20.11.2009 йилдаги ПҚ-1231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.11.2009 йилдаги ПҚ-1231-сон
Date of entry into force
20.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ АЙРИМ МАКТАБ БУЮМЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига ва белгиланган таълим стандартларига мувофиқ республика таълим муассасалари ўқувчиларининг юқори сифатли мактаб дафтарлари, кундаликлар ва расм чизиш альбомларига бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш, шунингдек мактаб-ёзув буюмлари ишлаб чиқараётган мамлакат полиграфия корхоналарини техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2010 – 2014 йиллар даврида полиграфия фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва мактаб дафтарлари, кундаликлар ҳамда расм чизиш альбомлари тайёрлашда фойдаланиладиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва қоғоз хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилишда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур қарорга мувофиқ божхона тўловлари имтиёзлари қўлланилган ҳолда мактаб дафтарлари, кундаликлар ва расм чизиш альбомлари ишлаб чиқариш учун республикага келтириладиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва қоғоз хом ашёсининг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, импорт қилинадиган товарлардан мақсадга хилоф равишда фойдаланиш ҳолларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органлари тақдимномасига кўра божхона тўловларининг тегишли суммаси божхона органлари томонидан бюджетга ундирилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 20 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1231-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 11-сон, 455-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)