31.12.2009 йилдаги 340-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2009 йилдаги 340-сон
Date of entry into force
31.12.2009
Ҳужжат 04.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳоли эътиборига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари матнларини қамраб олган ва кенг фойдаланиш учун Интернет тармоғида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ишлари тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли органларни, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотларнинг ҳар ҳафтада олиниши ҳамда раҳбарлар, ходимлар ва бошқа манфаатдор шахсларга етказилиши учун масъул бўлган шахсларни белгилаган ҳолда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига улаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда янгидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор бўлиши учун масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини ўз вақтида ва сифатли янгилаш, шунингдек Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунтириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ҳафтада олдинги ҳафтада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек уларга қисқача изоҳларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги Ҳукумат порталида эълон қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
340-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги таҳрирдаги «е-1» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е-1) Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 576-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)