Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 23.07.2004 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.07.2004 йилдаги 357-сон
Date of entry into force
23.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 10.08.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МУСТАҚИЛЛИК КУНИ ВА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий мустақиллик ғоялари ва халқимиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига бағишланган маданий-оммавий тадбирларнинг юқори ташкилий даражада тайёрланиши ва чуқур ғоявий мазмун билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан биргаликда туман, шаҳар ва вилоятлар марказларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларининг кенг нишонланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини нишонлашда Ўзбекистон тараққиётида, жамиятни демократик янгилашда, маънавий-ахлоқий юксалишда, халқимиз менталитетида, миллий ўзлигини англашда, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини кучайтиришда, республиканинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда юз берган тарихий ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили ўтказиладиган тадбирлар мазмуни ва мавзуида мустақиллик йилларида ҳаётнинг барча соҳаларида, янгиланиш ва ислоҳотларнинг танланган йўлини амалга оширишда, миллий давлатчилигимизни ривожлантиришда, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва шароитларини яхшилашда Ўзбекистон эришган аниқ ютуқларни, республика шаҳарлари, туманлари ва аҳоли яшаш жойларини обод қилишдаги ижобий ўзгаришларни акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам тадбирларини ўтказишда зарур даражада хавфсизликни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирларини молиявий таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — маҳаллий бюджет маблағлари, ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар ва жамғармаларнинг ҳомийлик ёрдами ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамини ташкил этиш ҳақида» 1995 йил 23 февралдаги 68-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 15-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 23 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
357-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзиёев Ш.М. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси
Азизхўжаев А.А. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Султонов Х.М. ‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари‎
Қурбанов Ш.Э Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
Комиссия аъзолари:
Файзуллаев Р.Ф. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎‎
Шоабдураҳмонов Р.М. ‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Абдураҳмонов М. ‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Ҳожиматов М —‎‎ Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари
Алматов 3. ‎ —‎‎ Ички ишлар вазири‎
Баҳромов А. ‎ —‎‎ «Ўзбекенгилсаноат» компанияси раиси‎
Боқибоев Э.Ж. ‎ —‎‎ «Нуроний» жамғармаси раиси‎
Воҳидов Э.В. ‎ —‎‎ Олий Мажлиснинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири (келишув бўйича)‎
Гадойбоев А. ‎ —‎‎ «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси‎
Жаҳонгирова Д. ‎ —‎‎ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси‎
Жўраев Т.И. ‎ —‎‎ Халқ таълими вазири‎
Иноятов Р.Р. ‎ —‎‎ Миллий хавфсизлик хизмати раиси‎
Йўлдошев Б.С. ‎ —‎‎ Фанлар академияси президенти‎
Кўчимов А. ‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Каипбергенов Т. ‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ шоири‎
Зокиров Ф.К. ‎ —‎‎ Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи‎
лавозимига кўра ‎ —‎‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари‎
Матлюбов Б.Л. ‎ —‎‎ Давлат божхона қўмитаси раиси‎
Миноваров Ш. ‎ —‎‎ Дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
Миржалилов М. ‎ —‎‎ «Ўзулгуржисавдо» компанияси раиси‎
Мурод Муҳаммад Дўст ‎ —‎‎ «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори‎
Назиров Ф.Ғ. ‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазири‎
Орипов А. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Сафоев С.С. ‎ —‎‎ Ташқи ишлар вазири‎
Сайфуллаев Б. ‎ —‎‎ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори
Тян В.Н. ‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
Усмонов А. ‎ —‎‎ «Халқ сўзи» «Народное слово» газеталарининг бош муҳаррири‎
Файзиев З.О. ‎ —‎‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Муҳаммаджонов Ш.Ш. ‎ —‎‎ «Тошшаҳарйўловчитранс» компанияси раиси‎
Шоғуломов Р.Ш. ‎ —‎‎ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори‎
Юсупов К. ‎ —‎‎ Давлат спорт қўмитаси раиси‎
Қўзиев Т. ‎ —‎‎ Бадиий академия раиси‎
Ғуломов Қ.Ғ. ‎ —‎‎ Мудофаа вазири‎
Қосимов Р.С. ‎ —‎‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Ҳазратқулов М. ‎ —‎‎ Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Хусанбоев Б М ‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Ҳамидов Р. ‎ —‎‎ Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси бошлиғи‎
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар комиссия таркибига киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 391-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.