Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, иш билан ва туристик мақсадда Ўзбекистон Республикасига келишадиган Германия Федератив Республикаси фуқароларига визаларни расмийлаштириш тартиботини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
иш билан Ўзбекистонга келишадиган Германия Федератив Республикаси фуқароларига бир йил муддатга бериладиган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишини талаб этишни бекор қилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги ПФ-5610-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 2 май,
202-сон