Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.2019 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2035
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2035
Date of entry into force
13.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.2019
Ҳужжат 07.06.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2035]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145 ва 45-сонли «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3101, 15.12.2018 й.) асосан 2019 йил 18 мартдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 102 ва 42-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида мижозлар номидан битимларни тайёрлаш ва амалга оширишда пул маблағлари ва бошқа мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи аудиторлик ташкилотларига татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ҳужжатлар — аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат — бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича аудиторлик ташкилотининг фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текширишни амалга ошириш мақсадида улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мижозлар ҳақидаги маълумотларнинг аудиторлик ташкилотлари томонидан аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз — қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти билан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозни лозим даражада текшириш — мижозни ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларни текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида аудиторлик ташкилоти томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган ва махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда аудиторлик ташкилотида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида унинг амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа туғдирган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларига оғишмай риоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағларини ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларнинг 23-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклардан сўров бўйича терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида аудиторлик ташкилотларида аудиторлик ташкилоти раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул шахс раҳбарлик лавозимини эгаллаган ва аудиторлик ташкилотининг штатдаги аудитори бўлиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аудиторлик ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-1. Аудиторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий технологиялари, усуллари ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган сўнгги янгиликлар билан таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликнинг барча жиҳатлари ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тушунтиришлар бериш мақсадида аудиторлик ташкилоти масъул шахсини ва ходимларини доимий равишда тайёрлашни амалга ошириши лозим.
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-2. Аудиторлик ташкилотларининг хориждаги алоҳида бўлинмалари (агар улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тадбирларини амалга оширишда улар жойлашган мамлакатнинг талабларига риоя қилишлари зарур, агар ушбу талаблар Ўзбекистон қонунчилигининг талабларидан фарқ қилса, юқорироқ стандартларни қўллашлари лозим.
(6-2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-3. Аудиторлик ташкилоти ўзининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур ажратилган бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида бош офисни хабардор қилишни талаб қилиши лозим. Ўз навбатида, аудиторлик ташкилоти бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментни хабардор қилиши лозим.
(6-3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитор ташкилоти фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни аудиторлик ташкилоти раҳбарияти билан келишган ҳолда Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Масъул шахс қуйидагиларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ички назоратни амалга ошириш мақсадида аудитор ташкилотининг электрон маълумотлар базаларида, маҳаллий ҳисоблаш ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файл ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича чораларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аудиторлик ташкилотлари масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ҳисобот йилида масъул шахс ўзгарган тақдирда, аудиторлик ташкилотлари ўзгариш қабул қилинган санадан кейин 5 кун муддат ичида тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларидаги масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмаган ҳолда Департаментга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агар ҳисобот йили давомида аудиторлик ташкилотларида масъул шахслар ўзгарса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотидан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 кун ичида Департаментга қўшимча равишда хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (31-сонли АФМС) «Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишув» (рўйхат рақами 1043, 2001 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 12–сон) талабларига мувофиқ уларнинг фаолияти билан олдиндан танишувда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш учун мижозлар билан шартномалар тузишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (12-сонли АФМС) «Аудиторлик текширувлари давомида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» (рўйхат рақами 1673, 2007 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 162–модда) талабларига мувофиқ мижознинг ички назорат тизимини баҳолашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (9-сонли АФМС) «Муҳимлилик ва аудиторлик таваккалчилиги» (рўйхат рақами 813, 1999 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 11-сон) талабларига мувофиқ ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчилигини баҳолашда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлганда.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мижозларни лозим даражада текшириш бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатишнинг барча босқичида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мижозни ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда, қонун ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияни амалга ошириш учун ваколатини текшириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мижоз бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш учун шартнома тузиш ҳақида бир ёки бир неча марта мурожаат қилганида, аудиторлик ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ операция бўйича мижозни ёки фойда олувчини идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция турини ҳамда унинг мижоз — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолият турига ва мақсадига мувофиқлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг иш ҳужжатларида аниқланган шубҳали операцияларни қайд этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мижозни идентификациялаш пайтида аудиторлик ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакл тўғрисидаги, жойлашган жойи, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотларни ўрганиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мижозни янада батафсилроқ ўрганиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг расмийлаштирилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг расмийлаштирилишига алоҳида эътибор бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аудиторлик ташкилоти мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг аввалги аудиторлик ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мижозни идентификациялаш жараёнида аудиторлик ташкилоти бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан асосланган ва зарур чора-тадбирлар қўлланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мижоз томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, аудиторлик ташкилотлари уларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатишни рад этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одатдаги амалиётдан фарқ қиладиган ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича расмий бўлмаган, сохта ҳужжатлар ва ностандарт йўриқномалар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олинмаган молия-хўжалик операциялар мавжуд бўлганда ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган муддатлардан олдин йўқ қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаса, унинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида келтирилган фаолиятининг мақсадларига тўғри келмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришларнинг киритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, мижоз томонидан кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали у билан алоқа ўрнатиш имконининг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан ахборот ва ҳужжатларнинг тақдим этилишининг асоссиз равишда кечиктирилиши ёхуд мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган ахборот тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар мижоз ёки операция иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларда доимий яшайдиган, турадиган ёки рўйхатга олинган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан белгиланган назорат жараёнидан қочишга қаратилган деган хулосани чиқаришга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг бир неча бор амалга оширилганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар жиноий йўл билан топилган деган ҳар қандай шубҳанинг мавжуд бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан аудиторлик ташкилоти тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва аудиторлик ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция шубҳали деб тан олинганлиги тўғрисида мижоз билан бевосита иш олиб бораётган аудиторларга хабар бериш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз тўғрисида қўшимча ахборот олиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тугатиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аудиторлик ташкилоти томонидан Департаментга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аудиторлик ташкилоти тегишли операцияни тасдиқловчи ёки ундан шубҳани олиб ташловчи ҳар қандай ахборот ҳақида зудлик билан Департаментга хабар бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аудиторлик ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аудиторлик ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аудиторлик ташкилотлари ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги ҳамда Департамент томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 493-модда; 2010 й., 22-сон, 177-модда; 2015 й., 15-сон, 191-модда)