17.09.2009 йилдаги ЎРҚ-221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.09.2009 йилдаги ЎРҚ-221-сон
Date of entry into force
18.09.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда) қуйидаги мазмундаги 1863-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1863-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш:

а) кўп миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жуда кўп миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) одам ўлишига сабаб бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда) 345-моддасининг олтинчи қисми «1852» рақамидан кейин «1863» рақами билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қуйидаги мазмундаги 1651-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1651-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 245-модданинг биринчи қисми «165» рақамидан кейин «1651» рақами билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-221-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 415-модда)