29.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1987
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 29.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1987
Date of entry into force
08.07.2009
Ҳужжат 08.07.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ГИДРОМЕХАНИЗАЦИЯ ИШЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1987-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33/Б-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 24 июндаги 33/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гидромеханизация ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) Қонунига мувофиқ гидромеханизация ишларини бажаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги гидромеханизация ишларини бажарувчи корхона, муассаса ва ташкилотларга тааллуқлидир (бундан кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрлари, Давлат стандартларининг тегишли нормалари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган органлар томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларининг аҳволи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирларини ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Корхона маъмурияти барча ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ташкил этишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишга қўймасликка ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаганда эса, даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик корхонанинг маъмурияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ходимларнинг соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Гидромеханизация ишларида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Гидромеханизация ишларида қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш зонасидаги ёзги пайтдаги юқори ва қишки даврда паст ҳарорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш зонасидаги ҳавонинг юқори тезлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланувчи машина ва механизмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳаракатланувчи ҳимояланмаган элементлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори босимли сув оқимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пульпа оқимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чуқур сув ҳавзалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр занжиридаги кучланишнинг хавфли даражаси, тўсатдан ҳосил бўладиган қисқа туташув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўрнидаги юқори шовқин ва тебраниш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўрнининг яхши ёритилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни оғирлиги ва зўриқишнинг ҳосил бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни бир маромда бориши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Иш ўринларидаги ҳарорат, ҳаво ҳаракатининг тезлиги иш тури ва йилнинг фаслига мос бўлган микроиқлим меъёрларига тўғри келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Қўшимча меҳнат муҳофазаси талаблари қўйиладиган юқори хавфга эга касблар ва ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Гидромеханизация ишлари ва ускуналарга хизмат кўрсатишдаги ишларга қўйиладиган қўшимча талаблар иш ўринларидаги меҳнат шароитлари бўйича ўтказилган аттестация натижаси асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Корхоналарда юқори хавфли шароитларда бажарилувчи ишлар, яъни юк кўтариш механизмлари ва электр қурилмаларда ишлаш рўйхати тузилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Барча ишчилар хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан ўтишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўрнатилган тартиб асосида жавобгар шахс томонидан тасдиқланган расмий рухсат этилган махсус наряд-рухсатнома мавжуд бўлгандагина хавфли ишларни бажариш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Хавфли ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва уларнинг хавфсиз ўтказилишида иш берувчи тўлиқ жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишларнинг амалга оширилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-профилактика озиқ-овқати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ишловчилар шахсий ҳимоя воситаларининг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўта хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўта хавфли ишларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган, махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Корхона мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос даражада ишларни ташкил этиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Корхона ходимлари ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ синовдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Касбий танловдан сўнг ишга қабул қилинган ходимларни касбий маҳорати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида назорат ўрнатиш, зарур бўлганда қайта йўл-йўриқдан ўтказиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қонун ҳужжатларига мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Ишчи-ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнига қатнашиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ишга қабул қилинган ишчи-ходимлар иш жойида ишни бошлашдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан ўтиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Алоҳида хавфи бор бўлган иш жойларига ишчи-ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилиб, билимлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжати бўлмаса ишга қўйилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Гидромеханизация қурилмаларига хизмат кўрсатиш, лангарларни (якорларни) ўрнатиш ва кўчириш жараёнлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Гидромониторни кўчириш бўйича ишлар, уни таъмирлаш, каллакларини алмаштириш, қувурлар бирлашмасидаги бирикмаларни маҳкамлаш, шунингдек гидромонитор иш фронти ҳудудидаги барча ишлар фақатгина насос станцияси иш жараёни тўхтатилгандан сўнг амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Агар сув ости грунт конларига (карьерларга) ишлов бериш жараёнларида грунт юмшатгич қурилмаси каллаги грунтга кўмилиб қолса, махсус грунтни тозаловчи авария ҳолатида ишловчи қурилмалардан ёки баъзи шароитларда иш жараёни хавфсизлигини таъминловчи техник воситалардан фойдаланиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Лангарларни ўрнатиш ва кўчириш бўйича ишларни бажаришдан олдин лангаркўтаргич қурилмалари созлиги (чиғир, темир арқон, (тросс) йўналтирувчи роликлар, кран балкалар), ишчи асбоблар шайлиги (болталар, болғалар, лом ва бошқалар) текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Юк кўтариш мосламаларида, уларнинг юк кўтариш қобилияти ва навбатдаги кўрикдан ўтиш муддати аниқ кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Лангарни тупроқдан ажратилиши ва унинг таралиш жараёнлари чиғир барабанининг секин айланиш тезлигида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Лангарни кўтариш ва кўчириш атрофдан бошқа транспорт кемалари ўтаётганда тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Сув тўлқини баландлиги 0,5 м ва ундан юқори бўлганда, лангарларни кўтариш ва кўчириш бўйича ишлар бажарилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Маҳкамланган лангар бириктирилган темир арқон (трос)да титраш жараёни юзага келса, унга яқин ҳудудда ишчилар туриши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Кранлар ва юк кўтариш механизмлари билан ишлаш жараёнларидаги хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Механик узатмали юк кўтариш машиналарини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун маъмурият томонидан кранчи-машинистлар тайинланади, электр узатмали юк кўтариш машиналаридан фойдаланишда эса, машинистдан ташқари электромонтер, электрчилангарлар ҳам тайинланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд қилинган шахслар, ушбу касбларга мос дастурлар бўйича ўқитилиши, малакали мутахассислар ҳайъати томонидан аттестациядан ўтказилиши ва уларга гувоҳномалар берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Иш жараёни бошланишдан олдин, юк кўтариш машиналари ва юк ушлагич мосламаларининг ҳисобга олиш журналида қуйидагилар қайд қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл кучи ёрдамида, пневматик ёки қўл механизмларида кўтариладиган барча турдаги кранлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир балкали кўприксимон, пульт ёрдамида бошқариладиган ҳаракатланувчи ёки бураладиган консолли кранлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кўтариш қобилияти 10 тоннагача бўлган хартумли (стрела) кранлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус мўлжалланган кранлар ва юк кўтаргичлар (қувурётқизгичлар ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Кранларнинг юк кўтариш ва кўчириш бўйича бажарадиган иш жараёнининг хавфсизлигига жавобгар ва юк кўтариш машина-мосламалари созлиги бўйича жавобгар шахслар маъмурият томонидан муҳандис техник ходимлар таркибидан буйруқ асосида тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Юкни кўтариш, кўчириш ва тушириш жараёнларида амалдаги стандартга мос равишда умумий хавфсизлик талабларига риоя қилиниши керак. Юкни одамлар устидан кўчириш, юк остидан юриш ёки унинг остида туриш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Таъмирлаш ишларини ўтказишга тайёргарлик меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминловчи барча талабларни ўз ичига олган таъмирлаш ишлари режасини тузишдан бошланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Таъмирлаш ишлари режасида ўтказиладиган ишларнинг аниқ муддатлари, уларни бажарилиш хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Таъмирлаш ишлари режаси корхона, участка раҳбарлари билан келишилган бўлиши лозим. Бунда асосан, бажариладиган ишлар тартиби ва таркиби, ишларни хавфсиз амалга ошириш тадбирлари, муддатлари ва уларга жавобгар шахслар кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Таъмирлаш бригадаси ишчилари талаб даражасидаги миқдорда иш жараёнига яроқли бўлган мосламалар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 352-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.06.2023 й., 10/23/1987-1/0406-сон; 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)