Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2018 10.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1831-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 10.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1831-1
Date of entry into force
20.07.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2018
Ҳужжат 20.07.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ИНКАССАЦИЯ ВА ҚИММАТЛИКЛАРНИ ТАШИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1831-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/20-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1831-7, 29.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7 ва 17-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 181-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19/3-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 27 июндаги 19/3-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 204-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«204. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги банкнинг махсус кассалари йирик нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудида, шу жумладан, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, деҳқон, буюм ва қурилиш материаллари бозорлари ҳудудида уларнинг маъмурияти билан тузилган шартнома асосида ташкил этилади. Шартнома тузишда 2-иловада келтирилган намунавий шартнома шаклидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги банкнинг махсус кассалари фақат банк жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳар ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг розилиги олингандан сўнг ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъект ҳузуридаги банкнинг махсус касса штати унинг иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда етарли миқдордаги кассирлар билан таъминланади. Бунда етарли иш тажрибасига эга бўлган кассирлардан бири банк раҳбарининг буйруғига асосан катта кассир лавозимига тайинланади ҳамда у махсус касса ишига бошчилик қилади. Катта кассир бир вақтнинг ўзида мазкур махсус касса ходимларининг ишини назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъект ҳузуридаги банкнинг махсус кассасига тушган нақд пуллар фақат инкассация хизмати орқали банкка етказиб берилиши шарт. Бунда махсус кассага нақд пул тушумини инкассация хизмати орқали банкка етказиб бериши учун етарли миқдорда брезентдан тикилган стандарт қоп (халта)лар бириктириб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар томонидан деҳқон, буюм ва қурилиш материаллари бозорлари ҳудудида бозорлар маъмурияти билан тузилган шартнома асосида ташкил этилган махсус кассалар фақатгина мазкур бозор ҳудудида жойлашган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлардан нақд пулдаги савдо тушумларини бевосита (самонос) қабул қилиб олишларига рухсат берилади. Шунингдек, бозор маъмуриятидан савдо қилиш жойи учун ҳақ (патта) тўловларини ва бозор томонидан кўрсатилган бошқа пулли хизматлар учун нақд пул тушумларини махсус кассага бевосита олиб келиб (самонос) топширилишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, бозорлар маъмурияти ҳузуридаги махсус кассалари томонидан нақд пулларни бериш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширишлари қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус кассалар томонидан қабул қилиб олинган нақд пул тушумлари мажбурий тартибда инкассация хизмати орқали тўла ҳажмда ушбу махсус кассалар жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳар ҳудудидаги банк филиалларига топширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус кассалар томонидан бозор ҳудудидан ташқарида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектларидан нақд пул тушумларини қабул қилиб олиниши тақиқланади ва бундай ҳолат бевосита олиб келиш (самонос) сифатида баҳоланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима ундирилишига сабаб бўлади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 325-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«325. Тижорат банклари томонидан мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банк (филиали) биносидан ташқарида операцион кассалар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банки томонидан ташкил этилган ҳамда қандай номланишидан қатъи назар, барча жамғарма (омонат) кассалари, уларнинг шохобчалари ва минибанк кассалари, турли коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилувчи кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари (кейинги ўринларда — банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар) учун ушбу бобдаги талаблар бир хил тартибда қўлланилади (хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги банкнинг махсус кассалари бундан мустасно). Айирбошлаш шохобчалари (кассалари) биноларига талаблар ва иш тартиби «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1114, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон) мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар учун банк филиали раҳбарининг буйруғига асосан, меҳнат қонунчилигига риоя этилган ҳолда, иш вақти тугагандан кейин соат 18:00дан — 21:00гача узайтирилган иш куни ҳамда дам олиш кунларида ишлаш тартиби жорий этилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги таҳрирдаги 3251-банд киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3251. Банк биносидан ташқарида ташкил этилган операцион кассаларга узайтирилган иш куни белгиланган тақдирда улар томонидан касса қолдиғи банкнинг кечки кассасига ушбу Йўриқноманинг 136-бандида белгиланган тартибда инкассация хизмати орқали топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк биносидан ташқарида ташкил этилган операцион кассалар учун, қонунчиликда белгиланган тартибда, дам олиш кунларида ишлаш тартиби белгиланган бўлса, ушбу операцион кассаларга кун бошида мадад пуллари бериш ва иш куни тугагандан кейин улардан касса қолдиғини инкассация хизмати орқали қабул қилиш учун банк биносида дам олиш кунлари ишлайдиган навбатчи касса ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатчи касса учун банк биносида алоҳида хавфсизлик чоралари кўрилган хона ажратилади ва ушбу хона ёнмайдиган, иккита калит билан қулфланадиган сейф билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатчи касса ишини ташкил этиш учун иккита штат бирлиги: навбатчи касса кассири ва назоратчи бухгалтер штатлари жорий этилади. Навбатчи касса кассири ва назоратчи бухгалтер лавозимларига мос равишда банк кассаси ва бухгалтериясида етарли иш тажрибасига эга бўлган ходимлар тайинланадилар ва улар билан якка тартибда тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Навбатчи касса кассири ва назоратчи бухгалтерига алоҳида сейф калитлари ва сурғучли муҳр бириктириб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатчи кассирнинг иш вақти банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларнинг дам олиш кунларидаги иш вақтининг бошланиши ва тугашини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатчи касса томонидан мадад пулини бериш учун навбатчи касса кассири дам олиш кунидан олдинги иш куни охирида касса мудиридан белгиланган тартибда ҳисобдорлик асосида етарли миқдордаги миллий ва чет эл валютасини банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларга бериш учун олади. Навбатчи касса дам олиш кунлари банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалардаги миллий ва хорижий валютадаги нақд пул қолдиқларини мазкур Йўриқноманинг VII бобида назарда тутилган кечки касса учун белгиланган тартиб асосида инкассаторлар томонидан олиб келиб топширилган халталарни (қопларни) қабул қилиб олади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жойлашган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар)да» сўзлари «жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар томонидан фақат аҳолидан коммунал тўловлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, турли хил давлат божлари, жарималар, мажбурий ва ихтиёрий суғурта учун тўловлар, шунингдек, омонатларга кирим қилиш учун ҳамда бошқа тўловларни амалга ошириш учун нақд пулда ёки банк пластик карточкаларидан терминал воситасида қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар томонидан бевосита аҳолига уларнинг талабларига мувофиқ омонатларидаги пул маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассалар тушган нақд пул тушумларини инкассация хизмати орқали ҳар куни банк кассаларига топширишга мажбурдирлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 352-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳардаги инкассация бўлимлари фақат шу туман ёки шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган доимий нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар билан инкассация хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузишлари мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 356-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда инкассация йўналиши ўзлари жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқиши мумкин эмас.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 338-модда)