Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИГА 2009/2010 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ЎҚУВЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида саноатнинг юқори технологияли тармоқлари, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ва қуриш учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2009/2010 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилиш квотаси тўлов-контракт асосида 200 нафар, шу жумладан:
«Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича — 50 нафар;
«Автомобиль инжиниринги» мутахассислиги бўйича — 50 нафар;
«Саноат ва хўжалик қурилиши инжиниринги» мутахассислиги бўйича — 25 нафар;
«Архитектура ва саноат дизайни» мутахассислиги бўйича — 25 нафар;
«Ахборот технологияси ва саноатда АБТ» мутахассислиги бўйича — 25 нафар;
«Энергетика» мутахассислиги бўйича — 25 нафар этиб белгилансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 июль,
192-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 333-модда)