Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 02.07.2009 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2009 йилдаги 184-сон
Date of entry into force
02.07.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Ҳужжат 04.09.2017 06 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(ҳужжатнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» маркази деб аталади) томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширадиган қурувчилар, шунингдек уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ягона дарча» маркази белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурувчи ёки уй-жой мулкдори тегишли равишда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга ошириш учун рухсатномаларни «ягона дарча» марказига мурожаат қилмасдан мустақил равишда расмийлаштириш, шунингдек лойиҳаларни келишиш ҳуқуқига эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Зарур ҳолларда, ушбу Низом доирасидаги амалий ҳаракатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдори номидан уларнинг вакиллари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой — инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, жумладан якка тартибдаги уйлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, шунингдек якка тартибдаги уйларга тегишли бўлган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва дам олиш ёки шахсий хўжалигини юритиш учун мўлжалланган ҳовлидаги иморатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реконструкция — архитектуравий режалаштирилган ечимларни ўзгартириш, устқурмалар қуриш, қисман бузган ҳолда, ишдан чиққан ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик жиҳозларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқлардан ташқари) алмаштирган ҳолда ёнма-ён иморатлар қуриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Уй-жой қуришда рухсатномалар олиш ва ваколатли органларда лойиҳаларни келишиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уй-жой қуришга рухсатномалар олиш учун қурувчи ёхуд унинг вакили ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилинган рақами ва санасини кўрсатиб ва тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган уй-жой қуришга лойиҳани илова қилган ҳолда «ягона дарча» марказига ариза беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва қурувчи ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурувчи ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Уй-жой қуришга лойиҳа қуйидагилардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Битта ер участкасида бир нечта турар жой қуришга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ягона дарча» маркази аризани олгандан кейин бир кун муддатда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га — уй-жой қуришга лойиҳани келишиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига — ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли буюртманомалар беради.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) уч кун муддатда уй-жой қуришга лойиҳани келишади, ундан кейин ҳужжатларни «ягона дарча» марказига юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига икки кун муддатда тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда ер участкасига эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади, ундан кейин ҳужжатларни «ягона дарча» марказига юборади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ягона дарча» маркази бир кун муддатда қурувчига ёхуд унинг вакилига келишилган лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни беради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Келишилган якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа уй-жой қуриш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Уй-жойни реконструкция қилишда рухсатномалар олиш ва ваколатли органларда лойиҳаларни келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Уй-жойни реконструкция қилишга рухсатномаларни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдори ёхуд унинг вакили «ягона дарча» марказига мўлжалланаётган ишларни баён қилган ҳолда реконструкция қилишга ариза беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган турар жойни реконструкция қилишга лойиҳанинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташкилоти томонидан белгиланган тартибда тайёрланган техник хулоса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ариза махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва мулкдорга ёхуд унинг вакилига ариза олинган сана кўрсатилган кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдор ёки унинг вакилидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва келишувлар тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ягона дарча» маркази ариза олингандан кейин бир кун муддатда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишиш учун тегишли буюртманома беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) буюртманома олингандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни келишади, кейин уларни «ягона дарча» марказига юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Ягона дарча» маркази бир кун муддатда реконструкция қилиш бўйича келишилган ҳужжатларни мулкдорга ёхуд унинг вакилига беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Реконструкция қилиш бўйича ҳужжатлар келишуви рад этилган тақдирда ариза берувчига унинг аризасини қондириш учун тўсқинлик қилган сабаблар ва ҳолатлар, шунингдек унинг «ягона дарча» марказига қайта мурожаат қилиши мумкин бўлган шартлар ёзма шаклда тушунтирилади. Рад этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Келишилган реконструкция лойиҳаси уй-жойни реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қурилиши (реконструкция қилиш) тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Уй қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин қурувчи ёки уй-жой мулкдори ёхуд уларнинг вакиллари уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан «ягона дарча» марказига мурожаат қиладилар. «Ягона дарча» марказининг буюртманомасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ўн кун муддатда уй-жойни техник хатловдан ўтказади. Уй-жойни хатловдан ўтказиш хизматлари қиймати белгиланган тартибда белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Техник хатловдан ўтказиш ишлари бажарилгандан кейин туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий фаолият кўрсатадиган қабул комиссияси уч кун муддатда жойнинг ўзига чиқиб уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой қурувчининг ўз кучи билан қурилаётган (реконструкция қилинаётган) тақдирда битта яшаш хонаси, ошхона, ҳожатхона қурилиши тугалланганда, лойиҳага мувофиқ муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганда алоҳида турган ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовли иморатларисиз ҳамда ҳудудларни ободонлаштирмасдан, уйнинг бир қисмини қабул қилишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. «Ягона дарча» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси тегишли туман (шаҳар)даги филиали ҳамда туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишган ҳолда уч кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимига уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан кейин икки кун муддатда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида «ягона дарча» маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилади. Уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли гувоҳнома берилган ҳолда, икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тайёрланган ҳужжатлар қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир кун муддатда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қурувчилар ва уй-жой мулкдорларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилишни амалга оширадиган қурувчилар ва уй-жой мулкдорлари (жисмоний ва юридик шахслар) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, уй-жой қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси, шунингдек ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.