13.01.1992 йилдаги 510-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.01.1992 йилдаги 510-XII-сон
Date of entry into force
07.03.1992
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 07.03.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон РеспубликасиНИНГ қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 616-I-сон «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун бозор иқтисодиёти ва мулкчиликнинг турли шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида инсоннинг ишли бўлиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг ташкилий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий кафолатларини белгилаб беради. Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ва халқаро қоидаларни ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасида аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлашга оид муносабатлар мазкур Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ҳам тартибга солиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини иш билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иш билан таъминлаш одамларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажариш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мутлақ ҳуқуқларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат қилишга маъмурий йўл билан бирон-бир шаклда мажбур этишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Одамларнинг ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлланиб ишлайдиган, шу жумладан ҳақ эвазига тўла ёки тўла бўлмаган иш кунида (ҳафтасида) иш бажарадиган, шунингдек шартнома (контракт, битим) билан тасдиқланган ҳақ тўланадиган ишга эга бўлган, лекин бетоблиги, отпуска, ишлаб чиқаришнинг вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан вақтинча ишда бўлмаган фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзини иш билан мустақил таъминлайдиган фуқаролари, шу жумладан тадбиркорлар, ишлаб чиқариш кооперативларининг аъзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аъзолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган, тайинланган ёки тасдиқланган фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларда, ички қўшинлар ва темир йўл қўшинларида, миллий хавфсизлик ва ички ишлар органларида хизматини ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек ноҳарбий (муқобил) хизматни ўтаётганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамда чет эл ташкилотларида ишловчи фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа хўжалигида ва деҳқон (фермер) хўжалигида ишлаб, маҳсулотини жамоа хўжаликлари, шўро хўжаликлари ва матлубот кооперацияси ташкилотларига топширувчи ҳамда бозорда сотувчи фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда умумий таълим мактабларида, ҳунар-техника билим юртларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида, аспирантура, ординатура ва докторантурада таълим олаётган фуқаролари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга ошираётган жамоат ташкилотлари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролари иш билан таъминланган аҳоли жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа давлатларнинг республика ҳудудида вақтинча туриб, дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажарувчи фуқаролари ҳам иш билан таъминланган аҳоли жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ишсизлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касб-кор тайёргарлиги ва қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида иш билан таъминлаш давлат хизматларида рўйхатга олинган ва шу хизматлар мақбул келадиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш давлат хизматида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида таклиф этилган ўзига мақбул ишни икки марта рад этган шахслар иш қидираётган деб эътироф этилмайди ва таклиф этилган ишни рад қилган вақтдан бошлаб 30 календарь кун ўтгандан кейингина ишсиз сифатида такроран рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишсизлар сифатида рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Мақбул келадиган иш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги мос бўлган, ёшини, сиҳат-саломатлигини, меҳнат стажини ва олдинги касби бўйича тажрибасини, янги иш жойига транспортда бориш қулайлигини (яшайдиган жойидан иш жойига бориш ва орқасига қайтиш учун мунтазам ишлайдиган жамоат транспортининг бор-йўқлигини) назарга олувчи иш мақбул келадиган иш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 29-модданинг 2-бандида кўзда тутилган ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (ихтисосига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, одамнинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган таълим воситаларини ҳисобга олиб, касбини (ихтисосини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Биринчи марта иш қидираётган, касби (ихтисоси) бўлмаган шахслар учун олдиндан касб тайёргарлигини талаб қилувчи иш, бундай ишни таклиф этиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, фуқароларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга оладиган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг талабларига мос келадиган ҳақ тўланадиган бошқа иш (шу жумладан вақтинчалик иш) мақбул келадиган иш ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агар иш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой ва ўзга яшаш шароитлари ходим иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилишидан олдинги шароитга нисбатан унча қулай бўлмаган жойдан берилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий истиқомат жойидан анча узоқ бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи ва бошқа меҳнат шароитлари шу мутахассислик (касб) учун бу жойдаги ўртача даражадан паст бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш узрли сабаблар билан, жумладан меҳнаткашнинг шахсий ёки оилавий аҳволига асосланган ҳолда рад этилган бўлса, бундай иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги қоидаларга асосланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча одамларга жинси, динга муносабати, ёши, сиёсий эътиқоди, миллати, тил билиши, ижтимоий ва оилавий аҳволидан қатъи назар тенг имкониятларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг меҳнат ташаббусини қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашларга иш билан банд бўлиш, меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган серунум ва ижодий меҳнат қилиш қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда уни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатнинг ихтиёрийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлаш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан муҳофаза қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор иш қидириб алоҳида қийинчиликка дуч келаётган одамларни иш билан таъминлашда ёрдам берувчи махсус чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан, шу жумладан ижтимоий таъминот, даромадларни ошириш ва тақсимлаш, пул қадрсизланишининг олдини олиш билан мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмаларининг, тадбиркорлик уюшмаларининг (иттифоқларининг) давлат бошқаруви идоралари билан ҳамкорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда республика ичида ва давлатлараро ҳамкорлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқига давлат кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат аҳолининг иш билан тўла ва самарали таъминланишига кўмаклашишга, меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиб беришга масъул бўлиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулот ва иш турини эркин танлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга қабул қилишдан асоссиз бош тортиш ва ишдан асоссиз бўшатишдан муҳофаза қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб ўрганиш ҳамда ишли бўлишда, машғулот ва меҳнат шароитларида, иш ҳақи ва даромадлар олишда, хизматда юқорига кўтарилишда барча меҳнаткашлар учун тенг имкониятлар таъминлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар буюртмаларига биноан тайёрланган — давлат ўқув юртларини битирган ёш мутахассисларга камида3 йилга эгаллаган касбига (мутахассислигига) яраша иш берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар билан белгиланган тартибда бепул умумий таълим ва касб тайёргарлигини ҳамда қайта тайёрлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим системаси ва иш билан таъминлаш давлат хизматларининг ихтисослаштирилган марказларида ёки бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаган ҳолда янги касб-корга бепул ўргатишни, малака оширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа жойга ишга юбориш муносабати билан моддий харажатларни қоплашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамларнинг ёши ва ўзга хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш учун муддатли меҳнат шартномаларини тузиш имкониятини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат идоралари ишчи кучига талаб ва таклиф, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, касбга йўналтириш ва ижтимоий меҳнат қобилиятини тиклаш имкониятлари тўғрисида статистика маълумотлари ва ахборотлар эълон қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Аҳолининг айрим тоифалари учун иш билан таъминлашнинг қўшимча кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлиб, иш топишда қийналадиган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналарга; умумий таълим мактабларини, бошқа ўқув юртларини битирган ёшларга; Қуролли Кучлардан, ИИВ қўшинларидан, чегара қўшинларидан, миллий хавфсизлик қўшинларидан бўшатилганларга; ногиронларга, пенсия ёшига яқинлашиб қолган кишиларга; қамоқдан озод қилинган ёки суд қарори билан мажбурий даволанишга юборилганларга (қуйида ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) қўшимча иш жойлари ва ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш йўли билан ва бошқа чоралар билан қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқ депутатлари Советлари корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун мўлжалланган махсус иш жойларининг, шу жумладан иш билан банд қилишнинг мослашувчан шаклларининг энг кам миқдорини белгилаб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бундай шахсларни белгиланган квоталардан ортиқ равишда ишга қабул қилган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари билан даромад солиғи тўлашда, республика ва маҳаллий бюджетларга бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Давлат ҳокимияти маҳаллий идораларининг иш билан таъминлаш сиёсатини амалга оширишдаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Советлари минтақаларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қиладилар. Уларнинг қарорларида, шунингдек жамоа шартномаларида (битимларида) ишсизлик бўйича нафақалар тўлашнинг, мақбул келадиган ишни аниқлашнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган, меҳнаткашларнинг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтирувчи шартлари ва тартиби, шу жумладан халқ депутатлари тегишли Советларининг ўз маблағлари ҳисобидан нафақалар тўлаш муддатларини узайтириш ва нафақаларни, шунингдек таълим олиш даврида стипендияларни ошириш, пул тўланадиган жамоат ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИНГ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнаткашлар корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, якка деҳқончилик (фермер) хўжаликларига, бошқа иш берувчиларга бевосита мурожаат қилиш ёки иш билан таъминлаш давлат хизматларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишга қабул этиш тўғрисидаги қарор корхона, муассаса, ташкилот (бошқа иш берувчи) билан иш қидираётган одам ўртасидаги ўзаро келишув асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишга жойлашиш чоғида шартномаларни (контрактлар, битимларни) тузиш тартиби ва шартлари амалдаги қонунлар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўз касб-корига доир маслаҳатлар олиш, тайёргарлик ва қайта тайёргарлик кўриш ҳамда ахборотлар олиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш қидираётган ва иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилган шахслар ишни, иш жойини ва меҳнат тартибини эркин танлаш мақсадида ўз касб-корига доир бепул маслаҳатлар олишга, тайёргарлик ва қайта тайёргарлик кўришга ҳамда тегишли ахборотлар олишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ишга жойлашишнинг контракт тузиш шаклидан фойдаланиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишга жойлашаётган шахслар барча турдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан меҳнат шартномалари тузишдан ташқари контрактлар тузишга ҳам ҳақлидирлар. Контрактда меҳнат қилишнинг ҳар қандай шартлари назарда тутилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид келувчи шартлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Контракт амал қиладиган бутун муддат давомида бошқа жойга бориб ишлаган тақдирда контракт билан ишлаётган шахснинг доимий истиқомат жойидаги уй-жой майдони бронлаштириб қўйилади. У янги иш жойида контрактга биноан уй-жой майдони олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Чет элларда ўз касби бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вақтинча чет элда бўлган даврда ўз касблари бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир. Бундай фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Меҳнат соҳасида ижтимоий мадад олиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Иш билан таъминлаш давлат хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш давлат хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори идорага, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III БЎЛИМ. АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Иш билан таъминлашни тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви идоралари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт структурасини таҳлилий тадқиқ этадилар, меҳнат бозори аҳволини ва аҳоли бандлиги соҳасидаги вазиятни олдиндан тахмин қиладилар, бу соҳада давлат статистика ҳисоб-китобини ва ҳисобини амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлашнинг республика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқадилар ҳамда тегишли халқ депутатлари Советлари муҳокамасига киритадилар, бундай дастурларни амалга оширишни ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ишлаб чиқаришда қўшимча ишчи ўринлар вужудга келтирилишига, меҳнат шароитлари яхшиланишига кўмаклашадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадилар, фуқароларга кооперативлар, кичик корхоналар, ижара корхоналари ва акционерлик жамиятларининг корхоналарини ташкил этишда кўмаклашадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи аҳолини ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Иш билан таъминлашнинг республика ва минтақа дастурлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, ишсизликнинг олдини олиш ва ишсизлик оқибатларидан ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида республика миқёсида ва маҳаллий даражада иш билан таъминлаш дастурлари ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг мазмуни, уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ривожлантиришда устунлик бериладиган ҳудудлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ишчи ўринларнинг ривожлантирилиши Республика Ҳукумати томонидан рағбатлантириладиган ҳудудларни ҳар йили белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устувор ривожлантириладиган ҳудудларда ишлаб чиқаришлар, уларнинг шуъбалари, қўшимча ва ностандарт ишчи ўринлари вужудга келтираётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланадиган тартиб ва шартлар асосида солиқлар бўйича енгилликлар ва бошқа имтиёзлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқиш мақсадида республика миқёсида ва маҳаллий даражаларда касаба уюшмаларининг, иш берувчилар уюшмалари ва давлат бошқаруви идораларининг вакилларидан иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари тузилади. Касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг вакиллари қўмиталарнинг таркибига тенг миқдорда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштириш қўмиталарини ташкил этиш ва уларнинг иш тартибини қўмиталарда вакиллик қилувчи томонлар белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмитасининг фаолиятини республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий даражада эса халқ депутатлари тегишли Советлари уюштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Иш билан таъминлаш давлат хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш ва фуқароларга тегишли кафолатлар таъминлаб бериш учун аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизмати ташкил этилади. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматини ташкил этиш ва унинг иш тартиби республика қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлаш давлат хизматларига пул ажратиш аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматлари корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга кўрсатадиган хизматлар, шунингдек меҳнат бозорининг аҳволи тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш билан таъминлаш давлат хизматининг таркибида меҳнат қилиш ва иш билан таъминлашга доир қонунлар мулкчилик шакли ва хўжалик юритишнинг шаклларидан қатъи назар давлат ва жамоат идоралари, иш берувчилар томонидан қандай бажарилаётганини назорат қилувчи инспекция тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқароларга ўқиш ва ишга жойлашишда, шу жумладан чет элларда ишга жойлашишда пуллик хизмат кўрсатувчи тижорат бюролари, агентликлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизмати белгиланган тартибда берадиган лицензиялар асосида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилотларига касб танлаш, касб маҳоратини ошириш ва фуқароларни янги ишга тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш билан боғлиқ хизмат кўрсатишга лицензия уларда иш билан таъминлаш давлат хизматида рўйхатдан ўтганликлари тўғрисида ҳужжат бўлган тақдирдагина берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Иш билан таъминлаш давлат хизматининг вазифалари ва ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иш билан таъминлаш давлат хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат бозоридаги ҳолатни таҳлил ҳамда тахмин қилади ва тегишли ахборот тарқатилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) ва ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлаш хизматига мурожаат қилган фуқароларга ва иш берувчиларга иш топиш ҳамда ишчи кучи билан таъминлаш имкониятлари тўғрисида, касбларга ва ходимларга нисбатан қўйилаётган талаблар ҳамда иш билан таъминлашга доир бошқа масалалар тўғрисида маслаҳатлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга мақбул келадиган ишни танлашда, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишламаётган фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўшатилаётган ходимларга ва иш билан таъминланмаган аҳолига ишга жойлаштириш ҳамда касб танлаш юзасидан хизматлар кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизларни рўйхатга олишни таъминлайди ва уларга ёрдам кўрсатади, шу жумладан нафақалар белгиланишига ва бу нафақаларни олиш учун чек берилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, вилоят, шаҳар ва ноҳия иш билан таъминлаш дастурлари аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини кўзда тутган ҳолда ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иш билан таъминлаш давлат хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан мулкчилик ҳамда хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, мўлжалланаётган структуравий ўзгаришлар ва амалга оширилиши натижасида меҳнаткашлар ишдан бўшатилиши мумкин бўлган бошқа тадбирлар тўғрисида, шунингдек бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги, шу жумладан улардаги меҳнатнинг характери ва шароити ҳақида ахборотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилган фуқароларни малакаси ва касб тайёргарлиги даражасига мувофиқ ишга жойлаштириш учун тегишли бўш ишчи ўринлар (вакант лавозимлар) бўлган тақдирда ҳамма турдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ижтимоий муҳофазага муҳтож кишиларни ишга қабул қилишга мўлжалланган иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаб қўйиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни халқ депутатлари маҳаллий Советларининг муҳокамасига тақдим этиш, шунингдек мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишончномасига мувофиқ улар номидан фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида шартномалар тузиш, зарур ҳолларда уларни олдин касб тайёргарлигидан ўтказиш, йўлкира, ҳар бир кеча-кундуз учун ҳақ тўлаш, шунингдек янги истиқомат ва иш жойига кўчиб бориш чоғида тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳисобидан ёрдам пули бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминланмаган фуқароларни уларнинг хоҳиш-истагига қараб ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда жўнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг маблағларини тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан иш қидираётганлар сифатида рўйхатга олинган кишиларга касб ўргатиш ва уларни қайта ўқитиш харажатларини тўлаш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган миқдорларда уларга бутун таълим даври учун стипендиялар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда фуқароларга ишсизлик нафақалари тайинлаш, қонунда кўзда тутилган ҳолларда ана шундай нафақалар тўлашни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолияти аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ воситачи ташкилотларни рўйхатга олиш ва улар фаолияти учун лицензиялар бериш ҳуқуқларига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг иш билан таъминлашга доир давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мулкчилик ва хўжалик юритишнинг шаклларидан қатъи назар, иш билан таъминлашга доир давлат сиёсатини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ меҳнат муносабатларини тартибга солувчи шартномалар (битимлар) шартларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчиларга касб тайёргарлиги, қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари маҳаллий Советлари белгилаган миқдордаги шахсларни ишга жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) борлиги тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда, шунингдек оммавий равишда ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги ахборотни ишдан бўшатиш асосларини, ишдан бўшатиш дахл қилиши мумкин бўлган фуқаролар сони ва тоифасини ва ишдан бўшатиш қайси муддатда амалга оширилишини кўрсатиб олдиндан (камида З ой олдин) тақдим этиш йўли билан амалга оширишга кўмаклашадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) ҳақидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаган ва бундай жойлар (лавозимлар)нинг мавжудлигини яширишда айбдор бўлган ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига пул ажратишдан бўйин товлаётган мансабдор шахсларга иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан маъмурий тартибда уч ойлик мансаб маошигача бўлган миқдорда жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ҳокимият идоралари ходимларни оммавий бўшатиш тўғрисидаги қарорни олти ой муддатга тўхтатиб қўйишлари мумкин, бунда улар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ана шу кечиктириш туфайли кўрган зарарларни қисман ёки батамом қоплайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган иш жойлари барпо этишлари шарт. Ушбу талаб бажарилмаган тақдирда ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун ишга жойлаштириш давлат хизмати томонидан корхона, муассаса ва ташкилотлардан улардаги ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима ундирилади. Ўзлари аввал буюртма берган олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларини битирганларни, шунингдек қайта тайёргарлик қўриш учун юборилганларни ишга қабул қилишдан бош тортганликлари учун ҳам корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан худди шунча миқдорда жарима ундирилади. Ундирилган маблағлар иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини тўлдиришга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг миқдорини халқ депутатлари маҳаллий Советлари ишловчилар умумий сонининг камида етти фоизи (шу жумладан ногиронлар учун камида уч фоизи) миқдорида белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчиларнинг аҳолининг рақобатга қобилиятсиз тоифалари учун белгиланган энг кам миқдордан ортиқча иш жойларини ташкил этишга, шунингдек ана шундай шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қилган сарф-харажатлари халқ депутатлари маҳаллий Советларининг маблағлари, шунингдек иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан қопланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож кишилар учун ташкил этилган иш жойлари халқ депутатлари маҳаллий Советлари, касаба уюшмалари ва иш билан таъминлаш давлат хизматининг идоралари билан келишган ҳолдагина тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Аҳолини иш билан таъминлашда касаба уюшмаларининг иштироки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари иш билан таъминлаш давлат сиёсатига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларини ва халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси республика миқёсида ва маҳаллий даражада вужудга келтирилиб, иш билан таъминлаш сиёсатини рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни пул билан таъминлашга ва иш билан таъминлаш идораларининг самарали фаолият кўрсатишига мўлжалланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва бошқа иш берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати табақалаштирган ҳолда белгилайдиган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг уч фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги мажбурий ажратмалари (бу харажатлар маҳсулот таннархига қўшилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларидан тегишли бюджетларни шакллантириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқ депутатлари Советлари белгилайдиган миқдордаги дотациялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиёрий ионалар, ушбу Қонуннинг 21 ва 40-моддаларига мувофиқ ундириладиган жарималар ва бошқа тушумлар ҳисобига ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг ажратмалари ҳисобига ҳосил бўладиган иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иш билан таъминлаш хизматларининг тасарруфида қолади (сўнгра улар ноҳиялар ва шаҳарлар учун тақсимланади), 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас ва улар келгуси молия йилига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган фойдадан ундириладиган солиқларнинг ҳамма турини тўлашдан, шунингдек давлат ва божхона пошлиналаридан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини нималарга сарфлаш аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тегишли республика ва минтақа дастурларида белгилаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари маҳаллий Советлари иш билан таъминлаш давлат хизматларининг таклифларига мувофиқ ва уларнинг иштирокида ўз мулки бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳамда шартномалар асосида бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширилишини ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш истагида бўлган фуқаро билан муддатни узайтириш ҳуқуқини сақлаган ҳолда икки ойгача муддатга шартнома тузилади. Ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар шартномалар тузишда устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат ишларини бажариш чоғида фуқароларга бажарилаётган ишга қараб, бироқ 15 фоиз оширилган ишсизлик нафақаси миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий ва узлуксиз меҳнат стажига қўшиш, пенсия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағи ҳисобига пул билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг турли гуруҳлари учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби ва уларни ўтказиш шартлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Ишсизларга касб ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иш билан таъминлаш давлат хизматларида иш қидираётганлар сифатида рўйхатга олинган шахсларга касб ўргатиш, уларнинг малкасини ошириш ва қайта тайёрлаш башарти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга муносиб иш танлаш мумкин бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизнинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг малакасини ўзгартириш зарур бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввалги касби бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилган бўлса амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқароларга касб ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш иш билан таъминлаш давлат хизматларининг йўлланмалари бўйича ўқув юртларида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасида ана шу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV БЎЛИМ. ИШДАН МАҲРУМ БЎЛГАН ЧОҒДАГИ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Моддий мадад кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ишдан маҳрум бўлган, биринчи бор иш қидираётган, шунингдек узоқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган фуқароларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бўшатилган ходимларга имтиёзлар берилишидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-кор ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланишидан ҳамда шу давр умумий ва узлуксиз меҳнат стажига қўшилишидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизлик нафақалари тўланишидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизга қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда ёрдам берилишидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имкониятидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий тарзда ўзга ерга кўчиши билан боғлиқ харажатларнинг қопланишидан иборат ижтимоий кафолатларни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари сони (штати) қисқариши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан бўшатилаётган ходимларга моддий мадад бериш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари сони (штати) қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан бўшатиладиган ходимлар ишдан бўшатилганларидан кейин иш билан таъминлаш давлат хизматларида 10 календарь кун ичида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлсалар, иш қидириш даврида, аммо кўпи билан 3 ой мобайнида уларнинг ўртача иш ҳақи (бир ойлик бўшатиш нафақасини қўшиб ҳисоблаганда) ва узлуксиз меҳнат стажи сақланади. Мазкур сабабларга биноан бўшатилган ходимларга ҳар қандай ҳолатда ҳам ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Ишдан бўшатиш нафақаси ва сақлаб қолинадиган ўртача иш ҳақи аввалги иш жойидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, бўшатилаётган ходимга 3 ойлик муддат ичида мақбул келадиган иш топиб берилмаса, шунингдек шу давр ичида у таклиф этилган бундай ишнинг иккитасини рад этган тақдирда у ишсиз мақомига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда зарур маблағ бўлмаса, бўшатилаётганларга компенсация иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси маблағларидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши, қайта тузилиши ходимлар сони (штатлар) қисқартирилиши муносабати билан бўшатилган, иш билан таъминлаш давлат хизматларида ўн кун ичида рўйхатдан ўтган ҳамда янги иш жойида ишлаб чиқаришидан ажралган ҳолда қайтадан касб ўрганаётган ёки малакасини ошираётган меҳнаткашларнинг аввалги ишида ўртача ойлик иш ҳақи бутун таълим даврида сақланиб қолади. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг солиқ солинадиган базасини ҳисоблаб чиқиш чоғида у ходимларга касб ўргатиш, малакасини ошириш ёки қайта тайёрлаш учун сарфланадиган маблағ миқдорида камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўшатилган ходимни ишга жойлаштириш учун даставвал унинг малакасини ошириш ёки уни қайта ўқитиш талаб қилинган, корхона, муассаса, ташкилот эса унга бундай имконият яратиб бера олмаган ҳолларда бундай малака ошириш ёки қайта ўқитиш ходимни ишдан бўшатган корхона, муассаса ва ташкилот маблағи ҳисобидан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартлар билан оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш билан таъминлаш давлат хизмати корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатиладиган шахсларни ишга қабул қилишда ўқишини ташкил этиш харажатларини тўла ёки қисман қоплаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бўшатилган ҳамда давлат иш билан таъминлаш хизматида рўйхатга олинган ходимлар халқ депутатлари маҳаллий Советларининг уй-жойларини олиш ҳуқуқини, башарти, бўшатиш корхона, муассаса ва ташкилотнинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши туфайли содир бўлган бўлса, сақлаб қоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишловчилар сони (штатлар)ни қисқартириш тадбирлари амалга оширилиши муносабати билан ходимлар бўшатилган тақдирда улар эски иш жойидан уй-жой олиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ёки касб касаллигига йўлиқиши натижасида ишдан маҳрум бўлган ҳамда ишга жойлашишга ва касб ўрганишга, малакасини оширишга ва қайта тайёргарликдан ўтишга муҳтож бўлган шахслар ишдан бўшатилган ходимларга тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Фуқароларга касб ўрганиш, малака ошириш ва қайта тайёргарликдан ўтиш даврида тўланадиган стипендияларнинг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қонуннинг 27-моддасида санаб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касб ўрганиш, малакасини ошириш ёки қайта тайёргарликдан ўтиш даврида эски иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — 50 фоизидан) кам бўлмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган ва республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилган, шунингдек узоқ вақт ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ва касб ўрганишга, малака оширишга ва қайта тайёргарликдан ўтишга муҳтож бўлган шахсларга аҳолининг шу тоифаси учун назарда тутилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Ишсизлик нафақаларини тўлаш шартлари ва муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишсизлик нафақаси белгиланган тартибда ишсиз деб топилган шахсларга улар аҳолини иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилган кунларидан бошлаб тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишсизлик нафақалари олиш ҳуқуқи иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилинган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан кейин кучга киради ва ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилгунга қадар амал қилиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишсизлик нафақаларини тўлаш муҳлати ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётган шахслар учун ўн икки ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафтасидан, илгари ишламаган, биринчи бор иш қидираётган шахслар учун эса 13 календарь ҳафтасидан ошмаслиги керак. Агар ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган фуқаролар ишсизлик бошланишидан олдинги ўн икки ой мобайнида тўла иш куни (ҳафтаси) шароитида камида 12 календарь ҳафта давомида ёки тўла иш куни ҳафтасига эга бўлган 12 календарь ҳафтага айлантириб ҳисоблаган тўлиқсиз иш куни (ҳафтаси) шароитида ҳақ тўланадиган иш (меҳнат даромади) га эга бўлган бўлсалар, ишсизлик нафақаси тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишсиз нафақа олиш даврида фаол иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта иш билан таъминлаш давлат хизматларида йўқламадан ўтиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишсиз деб эътироф этилган ва пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунларга мувофиқ умумий меҳнат стажи пенсияга чиқиш (имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳам шунга киради) ҳуқуқини берувчи шахслар муддатидан олдин (қонунларда белгиланган муддатдан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Ишсизлик нафақаси миқдорларини аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси аввалги иш жойидаги охирги бир йилги иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. Бошқа ҳамма ҳолларда ишсизлик нафақаси энг кам миқдордаги иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 16 ёшга тўлмаган болалари ва қарамоғида бошқа кишилар бўлган ишсизларга нафақа миқдори 10 фоиз оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш ҳақига коэффициентлар белгиланган жойларда яшовчи шахсларга ишсизлик нафақаси миқдорлари уларнинг шу жойларда яшаган даври учун мазкур жойда ноишлаб чиқариш тармоқларининг ходимларига белгиланган коэффициентни қўллаган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишсизлик нафақасининг миқдори белгиланган тартибда индексланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақасининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга аввалги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, аммо Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг оз иш ҳақидан кам бўлмаган ва республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўлашга кафолат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқаро ишсизлик нафақаси олиб турган даврда унинг меҳнат стажида узилиш бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Ҳарбий хизматдан, ички ишлар ва миллий хавфсизлик идораларидан бўшатилган шахслар учун ишсизлик нафақасининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматдан, ички ишлар ва миллий хавфсизлик идораларидан бўшатилиши натижасида иш ҳақини йўқотган шахслар ушбу Қонуннинг 31-моддасида кўзда тутилган шартлар асосида нафақа олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматдан, ички ишлар ва миллий хавфсизлик идораларидан бўшатилган ҳамда иш билан таъминлаш давлат хизматига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга нафақа миқдори республика бўйича белгиланган энг оз иш ҳақи даражасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Биринчи марта иш қидираётган шахслар учун ишсизлик нафақасининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш билан таъминлаш давлат хизматлари касб ўрганиш ёки ишга жойлашиш учун имконият бермаган тақдирда уларга белгиланган энг оз иш ҳақининг камида 75 фоизи миқдорида нафақа олиш учун кафолат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Узоқ муддатли танаффусдан кейин иш қидираётган шахслар учун ишсизлик нафақасининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ муддатли танаффусдан кейин яна меҳнат фаолиятини бошлашга ҳаракат қилаётган ишсизларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисоси бўлган шахслар, шунингдек ўн икки ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги ўн икки календарь ҳафтадан кам вақтни ташкил этган шахслар учун умумий меҳнат стажи камида бир йил бўлган, ишга жойлашиши касб ўрганиши, малака оширишни ёки қайта таълим олиши талаб қилмаган тақдирда — дастлабки ўн уч календарь ҳафта мобайнида камида белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 фоизи ва шундан кейинги ўн уч календарь ҳафта мобайнида 75 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳолларда, шу жумладан ихтисоси бўлмаган кишиларга иш билан таъминлаш давлат хизмати касб ўрганиш имкониятини бермаган тақдирда белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида нафақа тўланишига кафолат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Касб ўрганиш ва қайта тайёргарлик кўришдан ўтган шахслар учун ишсизлик нафақасининг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касб ўрганган ва қайта тайёргарликдан ўтгандан кейин Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни тўхтатиб туриш ва бутунлай тўхтатиб қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз икки марта таклиф қилинган мақбул келадиган ишни рад этса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат интизомини бузганлик учун ишдан бўшатилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввалги иш жойидан узрли сабабларсиз ўз хоҳиши билан бўшаб кетган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизлик нафақасини олиб турган даврида иш билан таъминлаш давлат хизматини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олишга уринса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз мақомига эга бўлган шахс озодликдан маҳрум этиш тарзида жазога ҳукм этилган бўлса, шунингдек даволаш-меҳнат профилакторийсида даволаш курсини ўтаётган бўлса, ишсизлик нафақаси тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб турилиши, бутунлай тўхатиб қўйилиши ёхуд унинг миқдори камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, муассаса ва ташкилотдан ишдан бўшатилган ва белгиланган тартибда ишдан бўшатиш нафақасини ёки маҳрум бўлган иш ҳақининг ўрнини қисман ва вақтинча қоплашни таъминловчи бошқа тўловларни олган шахслар бўшатилгандан кейин уч ой мобайнида ишдан бўшатиш нафақасини олиши ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Моддий ёрдам
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишсизнинг қарамоғидаги оила аъзоларига моддий ёрдам ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан бошқа турдаги ёрдам кўрсатилиши мумкин. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва тегишли маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағлардан моддий ҳамда бошқа хил ёрдамлар кўрсатиш тартиби ва шартлари халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари билан, шунингдек жамоа шартномалари (битимлари) билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V БЎЛИМ. АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚОНУНЛАР БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бажарилиши устидан назоратини халқ депутатлари маҳаллий Советлари, иш билан таъминлаш давлат хизматлари бошқа давлат идорлари, касаба уюшмалари амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Иш билан таъминлаш ҳақидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузганлик учун интизомий ва маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Меҳнат қилишга маъмурий йўл билан мажбур қилинганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 2-моддасининг 1-банди учинчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатларни содир қилишда айбдор бўлган шахслар 10 минг сўмгача миқдорда суд тартибида солинадиган жарима тарзидаги маъмурий жавобгарликларга тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
510-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-cон, 175-модда; 1993 й., 6-сон, 238-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)