14.12.2007 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 14.12.2007 йилдаги 19-сон
Date of entry into force
14.12.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИДА КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ВА СУДЬЯЛАР ТОМОНИДАН СУДЬЯЛИК ҚАСАМЁДИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги Қонун судьяларнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди ва уларга нисбатан одил судловни амалга оширишда фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш каби давлат ҳокимияти ваколатлари берилган юқори мартаба эгаси сифатида алоҳида талаблар қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар томонидан ўз профессионал вазифаларнинг ҳалол ва виждонан бажарилиши, уларнинг қарор қабул қилиш чоғида мустақиллиги бузилган ҳуқуқлар самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди, жамиятда адолат тамойилларига, суднинг холис ва мустақиллигига нисбатан бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ўринда умумий юрисдикция судларида ташкилий-кадрлар ишини тўғри йўлга қўйиш, судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя қилинишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимига киришнинг мавжуд тизими судьялар томонидан Олий суд Пленуми мажлисида Давлат байроғи олдида судьялик қасамёдини қабул қилишни назарда тутади
(муқаддиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, кадрлар билан ишлашда демократик асосларни мустаҳкамлаш, судьялар корпуси барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган судьяларнинг малака ҳайъатлари халқаро ҳуқуқнинг суд ҳокимиятини мустақиллиги ҳақидаги умумэътироф этган норма ва принципларга мосдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга биноан ташкил этилган судьялар малака ҳайъатлари судьялар захирасини шакллантириш, улар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш, судьялик лавозимларига тавсия этиш учун энг яхши номзодларни танлаш, судьяларни малака ва даврий аттестациядан ўтказиш, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш юзасидан муайян фаолиятни амалга оширмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2001 йилдан 2006 йилгача ва 2007 йилнинг 9 ойигача бўлган давр оралиғида судьялар малака ҳайъатлари томонидан судьяликка номзодлик захирасига киритиш тўғрисида, жами бўлиб, 3417 та ариза қабул қилинган ва кўриб чиқилган, улардан малака имтиҳони топширган. 3305 шахс захирага олинган, 112 шахсга нисбатан захирага олиш рад этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу даврда судьялар малака ҳайъатларининг қарорига мувофиқ судьялик лавозимларидаги вакансияларни тўлдириш юзасидан ўтказилган танловда иштирок этишни хоҳлаган шахслар орасидан 2828 нафари мазкур лавозимларга лойиқ деб топилган ва уларга нисбатан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилган. Судьяликка тавсия этилган шахслардан 1000 нафар номзод кейинчалик мазкур лавозимларга тайинланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, умумий юрисдикция судларининг ташкилий-кадрлар соҳасидаги ишида одил судлов тизими самарадорлигига салбий таъсир этувчи жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чунончи, 2001—2007 йиллар мобайнида 210 нафар судья эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлиб, бу судьялар корпуси умумий сонининг қарийб тўртдан бирини ташкил этади. Шу жумладан, 130 нафари ўз аризасига кўра, 28 нафари судьялик қасамёдини бузганлиги учун, 25 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилганлиги учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаётган судьяларнинг уларга қўйилган шахсий, маънавий ва касбий жиҳатдан талабларга мувофиқлиги даражаси ўта пастлигича қолмоқда. Чунончи, қайд этилган даврда янги судьялик муддатига тавсия этилган 521 нафар номзоддан фақат 269 (51,6%) нафари лавозимларга тайинланган. 214 (41,1%) нафар номзодларнинг ҳужжатлари уларга берилган тавсифномалар салбийлиги сабабли қайтарилган, судьялик лавозимида ишлаётган 23 (4,4%) нафар судья тавсия этилган судьялик лавозимига нолойиқ деб топилган ёки захирада қолдирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунинг натижасида, ҳозирги вақтда амалдаги судьялар корпусининг 45,4 фоизини (320 нафар судья) иш стажи беш йилдан ортиқ бўлмаган, илк бор ушбу лавозимга тайинланган шахслардан ташкил топган бўлиб, бунда судьялик лавозимида 15 йилдан ортиқ ишлаган шахслар фақат 11,6 фоизни (82 нафар судья) ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001—2007 йиллар давомида ўтган вақт ичида хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 554 судьяга ёки судьялар корпусининг ярмидан кўпроғига нисбатан интизомий иш қўзғатилгани ташвишли ҳолдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, судьялар ҳатти-ҳаракати устидан берилган шикоятлар сони юқорилигича қолмоқда. Таҳлил этилаётган давр ичида судьялар малака ҳайъатларига судьялар ҳатти-ҳаракати устидан 4802 та шикоят келиб тушган бўлиб, улардан 3122 таси процессуал қонун талаблари, 233 таси суд этикаси бузилганлиги, 274 таси хизмат мавқеи суиистеъмол қилинганлиги тўғрисидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган салбий ҳолатлар келиб чиқишига судьялар томонидан ўз юксак мақоми ва юклатилган масъулият етарли даражада ҳис этилмаётганлиги, ҳуқуқий савияси ҳамда ижтимоий-сиёсий хабардорлиги даражасини ошириш борасида олиб борилаётган иш сусайтириб юборилганлиги, ўз шахсий манфаатларини одил судлов манфаатидан юқори қўйилиши сабаб бўлмоқда. Суд процесси иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликка, қонунда белгиланган муддатлар бузилишига, ишларни кўриш ва шикоятларни ҳал қилишда сансалорликка йўл қўйилаётганлиги ҳоллари кўплаб учраб турибди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ҳол, биринчи ўринда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари томонидан судларда ишлар етарли ташкил этилмаганлиги, судьялар малака ҳайъатлари ишининг қониқарсиз эканлиги, суд қасамёдига ва ижро интизомига риоя этилиши устидан назорат сусайтирилганлиги натижасида юзага келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларнинг касбий даражасини ошириш бўйича ишлар етарли олиб борилмаяпти, даврий малака аттестациялари расмиятчилик учун ўтказилмоқда, фуқаролар шикоятларини текшириш масаласига енгил-елпи ва юзаки ёндашилмоқда, юқори суд инстанциялари судьялар томонидан йўл қўйилаётган қонунсизликларга тегишли даражада таъсир чоралари қўллашмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган ҳолатлар шуниси билан хавфлики, улар суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга салбий таъсир этиб, мамлакатнинг бутун суд тизимини обрўсизлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Умумий юрисдикция судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан 2001—2007 йиллар мобайнида 25 нафар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бироқ, кўрилган чораларга қарамай, бу соҳада олиб борилаётган ишларда жиддий яхшиланишига эришилмаган. Судьялар томонидан судьялик қасамёдини бузиш ҳоллари, фуқароларнинг судлар ҳаракатлари ва қарорлари устидан асосли шикоятлар берилиши, шунингдек амалдаги судьялар ичида ўз шахсий, маънавий ва касбий сифатлари бўйича салбий хусусиятга эга бўлганлари сони барқарорлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлашни янада яхшилаш ва судьялик қасамёдига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш соҳасида олиб борган ишлари қаноатлантирарли эмас деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан қуйидагилар устидан самарали назорат ўрнатиш талаб этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар томонидан судьялик қасамёди, суд этикаси ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, касбий вазифаларини виждонан бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар томонидан одил судлов обрўйи, судьялик шаъни ва қадр-қимматини туширувчи ёки унинг холислигига шубҳа туғдирувчи ҳаракатлар содир этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро интизомига, жумладан ишларни ва фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя этилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари амалдаги судья кадрларнинг ҳуқуқий билим даражаси, касбий тайёргарлиги ва ижтимоий-сиёсий хабардорлиги юзасидан ишларни кучайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таъкидлансинки, фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларнинг тўғри ташкил этилиши аҳолининг суд тизимига нисбатан ишончини мустаҳкамлайди, унинг обрўсини оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларидан фуқароларни қабул қилиш бўйича ишларни яхшилаш, улар ариза ва шикоятларни белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш талаб этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларни қабул қилиш графикларига қатъий амал қилинсин. Фуқаролар судларнинг техник ходимлари томонидан қабул қилиниши ва уларга тушунтиришлар берилиши ҳолларига йўл қўйилмасин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Судьялар малака ҳайъатлари мажлисларида ишларни кўриш ва фуқаролар шикоятларини ҳал этиш муддатларини қўпол тарзда бузиш, сансалорликка йўл қўйиш, суд процесси иштирокчиларини асоссиз равишда судга чақириш, шунингдек суднинг обрўсига путур етказувчи бошқа ҳаракатлар содир этиш фактларини айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи билан боғлаган ҳолда албатта муҳокама этиш амалиётга жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судьялар малака ҳайъатлари судьяларнинг касбий, маънавий ва шахсий сифатларига баҳо беришда принципиал ёндашсинлар, хизмат юзасидан нотўғри ҳатти-ҳаракат содир этганлиги тўғрисида келиб тушган ва ўз тасдиғини топган шикоятлар бўйича судьяларга нисбатан муросасизлик билан қаттиқ чоралар қўлласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўрувчи юқори суд инстанцияларига қуйи суд инстанциялари томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва қонунбузарликларга нисбатан жиддий муносабат билдириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раисларига мазкур қарор талаблари бажарилмаслиги ёки етарли бажарилмаслиги учун уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиши масаласи қўйилишига қадар қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши кўрсатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Судьялар малака ҳайъатлари тегишли судларда кадрлар билан ишлаш ҳолатини тубдан яхшилашга ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган комплекс чоралар қабул қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 14 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон