15.05.2009 йилдаги ПҚ-1112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.05.2009 йилдаги ПҚ-1112-сон
Date of entry into force
15.05.2009
Ҳужжат 10.11.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 ноябрдаги ПҚ-2259-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 544-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларда ҳисоб рақамларини очиш учун тўловларни – энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баробаридан 0,5 баробари миқдоригача, қишлоқ жойларда эса – энг кам иш ҳақининг 0,1 баробари миқдоригача пасайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар мазкур корхона учун сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мунтазам равишда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин. Мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни, аниқ таклифлар билан биргаликда Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгашига ҳар чоракда киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол этаётган қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас (ноқонуний) деб эътироф этиш тўғрисида, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъво аризалари киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1112-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 1 июндан бошлаб ўрнатиладиган тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ишлар ва хизматлар номланиши

Ишлар қийматининг чекланган миқдорлари (базавий ҳисоблаш миқдорлари)

1.

Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ) ишлаб чиқиш (АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш)

10

шу жумладан қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун

5

2.

Тураржойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш (реконструкция ёки реконструкциясиз АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш)

2

3.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш

3

4.

Қурилиш давомида назорат-ижро тасвирга олиш ишларини ўтказиш

3

5.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатига олиш.

2

6.

Экологик экспертиза ўтказиш (атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини тоифалар бўйича):

6.1.

I тоифа (юқори даражада хавфли)

50

6.2.

II тоифа (ўрта даражада хавфли)

30

6.3.

III тоифа (паст даражада хавфли)

15

6.4.

IV тоифа (маҳаллий таъсир кўрсатиш)

1

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 249-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 22-23-сон, 224-модда; 2014 й., 45-сон, 544-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)