09.04.2009 йилдаги ЎРҚ-208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.04.2009 йилдаги ЎРҚ-208-сон
Date of entry into force
10.04.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 22 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баҳолаш фаолияти баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 4-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баҳолаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) баҳоловчи ташкилотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 41, 42 ва 43-моддалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41-модда. Баҳоловчи ташкилот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида мустақилдир. Хизматларнинг истеъмолчиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотда қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Баҳоловчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосидагина мутахассис сифатида иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Баҳоловчининг ёрдамчиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчининг баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган, баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни (бундан буён матнда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) ҳамда баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда) белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 12—15-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартномага оид мажбурий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма шаклда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;

баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказгани учун пул мукофоти миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномага баҳоловчи ташкилотда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофотининг миқдори шартномада белгилаб қўйилади ва у баҳолаш объекти қийматининг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш эркинлиги таъминланишини буюртмачидан талаб қилиш, ёзма шаклда тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни учинчи шахслардан талаб қилиб олиш. Агар мазкур ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ишончлилигига жиддий таъсир этадиган бўлса, баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиб ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектларини баҳолашдан ўтказишда иштирок этишга бошқа баҳоловчиларни ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи шартнома шартларини бузган ҳолларда баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишни рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни, баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификатини шартнома тузилиши олдидан буюртмачининг талабига кўра кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган, холисона баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида ўзининг иштирок этиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг сўровномасига кўра баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида ахборот тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида аниқланган зарар етказилганлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг бошқача тарзда бузилганлиги фактлари тўғрисида баҳолаш объекти мулкдорига ва (ёки) буюртмачига хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси уч йил мобайнида сақланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида буюртмачидан олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчиларнинг ҳар йили малака ошириш курсларида белгиланган тартибда ўқишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг рейтингини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар бирлашмаларининг сўровномасига кўра ахборот тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилотнинг зиммасида қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) қуйидаги мазмундаги 151-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151-модда. Баҳоловчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган қўшимча профессионал хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот қуйидаги қўшимча профессионал хизматлар кўрсатиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертиза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва баҳолаш фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини тарқатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қўшимча профессионал хизматлар ҳам кўрсатиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 16 ва 17-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга йўл қўйилмаслиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи баҳоловчи ташкилотнинг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилот ва (ёки) баҳоловчи буюртмачининг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотнинг ва (ёки) баҳоловчининг баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлган шахслар билан яқин қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик муносабатларида бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига оид талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва унга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси, мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади ва буюртмачига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«181-модда. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг низолилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 19—21-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан қопланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашни сифатсиз ўтказганлиги ёки лозим даражада ўтказмаганлиги, махфий маълумотларни ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ёки баҳоловчи ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 9 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-208-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 178-модда)