Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин.
5. Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 1 апрель,
91-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Лавозим номи |
Биринчи гуруҳ |
Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари |
|
Бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар |
| |
| Бошқарма бошлиғи | 7,338 | 6,879 |
| Бошқарма бошлиғининг ўринбосари | 6,879 | х |
| Бош муҳандис | 6,879 | 6,434 |
| Ихтисослаштирилган бошқарма, бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизмат, участка бошлиғи | 5,996 | 5,568 |
| Бош бухгалтер | 6,434 | 5,568 |
| Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик | 5,996 | х |
| Кадрлар бўлими бошлиғи | 5,140 | 4,729 |
| Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик | 5,140 | х |
| Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, диспетчер, безакчи рассом, юридик маслаҳатчи | 4,729 | 4,729 |
|
Асосий ишлаб чиқариш ходимлари |
| |
| Участка устаси | 5,140 | 4,729—5,140 |
| Бригадирлар | 4,729 | 4,729 |
| 6-разрядли ишчилар: электр-газ пайвандловчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёрлари, созловчи-механик, таъмирловчи чилангар, токарь | 4,729 | х |
| 5-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), насос қурилмаси машинисти, токарь, 1-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, созловчи-механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи | 4,334 | 4,334 |
| 4-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 1-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, 2-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), ирригатор | 3,956 | 3,956 |
| 3-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропчи, насос қурилмаси машинисти, электр моторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 2-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, 3-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безатиш ишчиси, қабристон назоратчиси, дафн маросими хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутадиган ишчилар | 3,598 | 3,598 |
| 2-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, аккумуляторчи, электр-газ пайвандловчи, газ пайвондловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропачи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электр моторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 3-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безатиш ишчиси, қабристон назоратчиси, дафн маросими хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи, дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишчилар | 3,270 | 3,270 |
| 1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электр моторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишчилар | 2,971 | 2,971 |
| Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар | | |
| Кассир, омбор мудири | 3,165 | 2,878 |
| Раҳбарнинг котибаси | 3,467 | х |
| Енгил автомобиль ҳайдовчиси | 2,476 — 2,878 | х |
| Қоровул | 2,476 — 2,616 | 2,476 — 2,616 |
| Бинони йиғиштирувчи | 2,476 — 2,616 | 2,476 — 2,616 |
| Ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи | 2,476 | 2,476 |
Изоҳ. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 2-сон, 17-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Низом
Низом
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
бошқармалар ходимларининг лавозим маошларини;
лавозим маошларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.
II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳар туманлари бошқармалари киради.
Иккинчи гуруҳга Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланган.
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.
7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ходимларнинг тариф ставкаларини (лавозим маошларини) ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;
ходим ушбу бошқармада бошқа лавозимга ўтганда ёки ишчига юқорироқ малака разряди берилганда амалга оширилади.
III. Қўшимча тўловлар ва устамалар
9. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;
тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;
бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 20 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоавий шартнома асосида, овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарорига мувофиқ саккизинчи—ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
| Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи | Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент |
| 1 йилдан 3 йилгача | 0,5 |
| 3 йилдан 5 йилгача | 0,8 |
| 5 йилдан 10 йилгача | 1,0 |
| 10 йил ва ундан кўп | 1,5 |
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарорига мувофиқ ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловларга харажатлар бошқарма харажатларининг йиллик сметасида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган ноқулай табиий-иқлим шароитли жойларда район коэффициентлари бўйича тариф ставкасига (лавозим маошига) устамалар тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқиладиган бошқа қўшимча тўловлар ва устамалар миқдори ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб тармоқ тариф сеткаси бўйича белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқилади.
IV. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
12. Ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланади.
Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади.
13. Ходимларни мукофотлаш умуман бошқарма бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунлари бўйича амалга оширилади.
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бошқарма фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қуйидагилар ходимлар меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ишлаб чиқариш топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бириктирилган хизмат кўрсатиш доирасига ва бошқарманинг юритишидаги ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш;
хизмат кўрсатиш доирасини зарур тарзда сақлаш масалалари бўйича аҳолининг асосланган танбеҳ ва шикояти йўқлиги.
15. Асослаш ҳамда молия-хўжалик фаолияти бўйича бухгалтерия ва тезкор ҳисобга олиш маълумотлари илова қилинган ҳолда бошқарманинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг билдиргиси ходимга мукофот ёзиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
16. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор бошқарма раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан комиссия раиси – бошқарма раҳбари, раҳбарнинг ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқарма бўлинмаси раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
17. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Комиссиянинг мажлислари, қоидага кўра, ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса – заруриятга кўра ўтказилади.
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
18. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
Меҳнат шартномаси тўхтатилиши (ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бузилиши сабабли меҳнат шартномаси тўхтатилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиш, ҳарбий хизматга чақириш ёки бошқа узрли ҳолатлар муносабати билан мукофот ёзиладиган тўлиқ ишланмаган даврда мукофот амалда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тайинланади.
19. Ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари бузилишида айбдор бўлган, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган бузишларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш (мукофотни камайтириш), ушбу бузишларга йўл қўйилган ёки бузишлар аниқланган давр учун амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо беришда ходим ушбу жазо берилган давр учун мукофотдан тўлиқ маҳрум қилинади.
Йўл қўйилган бузишлар ва камчиликлар учун ходимларга мукофот камайтирилиши ёки тўланмаслиги мумкин. Пасайтирувчи кўрсаткичлар рўйхати касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
20. Бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ходимларга мукофот тўлаш комиссиянинг баённомаси асосида бошқарма раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
V. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик
22. Бошқарма раҳбари ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олиш ташкил этилиши, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилганлиги, мукофотлар ёзилганлиги учун шахсан жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 160-модда; 2010 й., 46-сон, 414-модда; 2011 й., 28-сон, 290-модда; 2012 й., 2-сон, 17-модда; 2013 й., 33-сон, 440-модда; 2014 й., 45-сон, 549-модда; 2017 й., 19-сон, 343-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2021 й., 09/21/658/0998-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.11.2025 й., 09/25/695/1019-сон; 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)