19.12.2003 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.12.2003 йилдаги 17-сон
Date of entry into force
19.12.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ ҲИМОЯ ҲУҚУҚИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚОНУНЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкум ва оқланган шахснинг (бундан буён матнда гумон қилинувчи, айбланувчи деб юритилади) ҳимоя ҳуқуқи жиноят-судлов ишларини юритишда асос қилиб олинувчи принциплардан бири бўлиб, иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли қарор қабул қилинишини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд амалиётини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини асосан таъминлаб келмоқдалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда, ушбу ҳуқуқий институт иш бўйича қонунийликка риоя этиш ва ҳақиқатни аниқлашда жуда муҳим омил эканлигига етарли даражада эътибор берилмаяпти. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида ҳам, суд муҳокамаси бораётганда ҳам қўпол тарзда бузиш ҳоллари барҳам топмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун талабларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузиш ҳолларига барҳам бериш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларга тушунтирилсинки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир кишига шахсий эркинлик ва дахлсизлик таъминланишини кафолатловчи нормаларидан келиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи — юзага келган гумон, қўйилган айбни рад этиш ёки жавобгарлик ва жазони юмшатиш учун унга қонун билан берилган процессуал имкониятлар (восита ва усуллар) йиғиндисидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳимоя ҳуқуқи жиноят-судлов ишларини юритишнинг барча босқичида таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга кўра (ЖПК 24, 64-моддалари), жиноят ишини юритишга масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтиришлари ва ўзига тегишли ҳимоя ҳуқуқидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судлар иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар албатта синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилиши зарурлиги ҳақидаги қонун талабларига оғишмай риоя этишлари, айбланувчини нафақат фош этадиган, балки оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатларни ҳам аниқлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган далиллардангина фойдаланиш мумкин. Процессуал қонун талаблари бузилган ҳолда тўпланган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг муҳим кафолати — унинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳақидаги Конституцияда белгиланган айбсизлик презумпцияси принципига қатъий амал этилишидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчи, айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш мажбурияти юкланиши мумкин эмас, ўз айбсизлигини ёки иш бўйича бирор-бир ҳолатни исботлаш масъулиятини юклашга ҳам йўл қўйилмайди. Қонунга асосан бундай мажбурият жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонунни қўллашда келиб чиққан ҳар қандай шубҳа ҳам унинг фойдасига ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси талабларига, яъни ишлар суд мажлисида тарафларнинг ўзаро тортишуви принципи асосида кўрилиши шартлиги ҳақидаги қоидага сўзсиз амал қилинишини таъминлашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тортишув принципи айблов ва ҳимоя функциялари бир-биридан ажратилган ҳолда амалга оширилишини тақозо этади. Бунда суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмаслиги ҳамда уларнинг бирон бир манфаатларини ифода этмаслиги лозим. Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда фақат ишни ҳал этиш функциясини амалга ошириши, яъни тарафларга процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш йўли билан ўз нуқтаи-назарларини ҳимоя қилишлари учун тенг имконият яратиб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга биноан, суд процессида тарафлар далиллар тақдим этиш, уларни текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ишнинг тўғри ҳал этилиши, қонуний ва асослантирилган қарор чиқарилиши учун аҳамиятга молик ҳар қандай масала бўйича ўз фикрларини билдиришда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, судда ишларни юритишда тортишув суд мажлисида прокурор ва ҳимоячининг узлуксиз иштироки таъминланган ҳолдагина рўёбга чиқади (судланувчи қонунда белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечган ҳоллар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг муҳим элементларидан бири қонун томонидан унга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья)нинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқининг берилишидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан ҳам берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам шундай ҳуқуқий ҳолатга эга (ЖПК 113-моддаси).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини реал таъминлаш мақсадида, шахс ЖПК 221, 227-моддаларида назарда тутилган тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш (ЖПК 242-моддаси) ёки уй қамоғи (ЖПК 2421-моддаси) тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, шунингдек шахс суд экспертизаси ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган (ЖПК 265-моддаси) ҳолларда жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораси қўлланилганлиги ва унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол ЖПК 217-моддасида кўрсатилган шахслар ёки ташкилотларга хабар беришлари шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодексининг гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳимоячи олиш, айнан нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини, маҳкумга эса, у қандай жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлигини билиш ҳуқуқини кафолатловчи 46, 48-моддалари талабларига қатъий риоя қилиниши зарурлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунинг учун, жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномасида, айблов хулосасида ва суд ҳукмида Жиноят-процессуал кодексининг 360, 361, 379, 38112, 467-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқ баён этилиши керак.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шахс бир неча жиноят содир этганликда айбланаётган бўлса, бу ҳолатлар ҳар бир айбловга нисбатан алоҳида баён этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндоши ёки қонуний вакили иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга биноан, белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олган ва адвокатлар тузилмаларининг: адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси, бюроси аъзоси бўлган шахслар адвокат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари деганда, унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси ва опа-сингиллари, эри(хотини), фарзандлари (фарзандликка олинганлар), бобоси, бувиси, неваралари, шунингдек, эр(хотин)ининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси ва опа-сингиллари назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва унинг муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилган яқин қариндоши ёки қонуний вакилига суриштирув, дастлабки тергов органи, суд томонидан қарор, ажрим берилиб, унда ҳимоячининг ЖПК 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Қарор (ажрим) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) томонидан ҳимоячи сифатида танланган шахснинг қариндошлиги ёки вакиллик ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг дарҳол чиқарилиши ва унга берилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳимоячи қонунга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки унинг қонуний вакили томонидан, шунингдек, гумон қилинувчининг, айбланувчининг илтимоси ёки розилиги асосида бошқа шахслар томонидан таклиф этилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи иш бўйича бир неча ҳимоячи таклиф этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ўринда гумон қилинувчи, айбланувчи ҳимоячини эркин танлаш ҳуқуқига эга. Суриштирувчи, терговчи, суд (судья) иш бўйича тайинлов асосида давлат ҳисобидан ҳимоячи иштирок этаётган тақдирда ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан таклиф этилган ҳимоячининг ишда қатнашишига монелик қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячининг жиноят ишига киришишини рад этиш тўғрисида суриштирув, тергов органи, суд (судья) томонидан чиқарилган қарор устидан жиноят-процессуал қонунида кўрсатилган (ЖПК 27-моддаси) тартибда шикоят берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқига оид қонун нормалари мазмунига кўра, иш материалларида давлат сири билан боғлиқ маълумотларнинг мавжудлиги бундай маълумотлар билан ишлашга махсус рухсати бўлмаган ҳимоячининг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда ҳимоячи давлат сирига алоқадор маълумотлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танишиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, ҳимоячининг суд иши юритилаётган тилни билмаслиги ҳам унинг ишда иштирок этишига монелик қилмайди. Бу ҳолда у ЖПК 20-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ таржимон билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қонунга мувофиқ, иш бўйича ЖПК 51-моддасида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда, унда ҳимоячининг иштироки шарт эканлиги белгиланган бўлиб, бу талабга риоя этмаслик жиноят-процессуал қонуни нормаларини жиддий бузиш деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, «жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилгани сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган шахслар» деганда, жумладан, ақли расо деб топилган бўлса-да, аммо руҳий фаолияти доимий ёки вақтинча бузилган, нутқида, кўришида, эшитишида жиддий камчиликлари бўлган ёки бошқа оғир хасталик билан касалланган шахслар тушунилиши лозим.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жиноят иши бўйича ҳимоячи ёрдамидан фойдаланиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Шу туфайли ҳам у иш юритувнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячидан воз кечганлик тўғрисида сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма мурожаат тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячидан воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ташаббуси билан ва суриштирувчи, терговчи, суд томонидан ҳимоячининг реал иштироки таъминланган ва у ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан сўнг ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади. Бунда ҳимоячидан воз кечиш жараёни, албатта, видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечилганлиги ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилиши ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Видеоёзув материаллари ва ҳимоячининг ишда иштирок этишга ваколати борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (адвокатнинг ордери, қонуний вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳ.к.) баённомага илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳимоячидан воз кечишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у вояга етмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у жисмоний нуқсони (кар, соқов, кўр ва ҳ.к.) ёки руҳий ҳолати бузилгани туфайли ўзини ўзи ҳимоя қилишга қийналса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у судлов иши юритилаётган тилни билмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган, айбланаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда давлат ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда адвокат жабрланувчининг вакили сифатида иштирок этаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс ўта оғир жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у билан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида кўрилаётган ишларда, шунингдек ҳимоячидан воз кечиш тўғрисида ноиложликдан (ҳимоячининг меҳнатига ҳақ тўлаш имкониятининг йўқлиги, иш бўйича ҳимоячининг ҳозир бўлмаслиги ва ҳ.к.) арз қилинган ҳолларда ҳам ҳимоячидан воз кечиш қабул қилинмайди.
(14-бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимоячидан унинг меҳнатига ҳақ тўлаш имконияти йўқлиги сабабли воз кечмоқчи бўлган тақдирда, жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари ЖПК 50-моддасининг тўртинчи қисми қоидаларига биноан «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чорасини кўришлари керак.
(14-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суриштирувчи, терговчи, суд (судья) ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини ўзи амалга оширишига қийинчилик туғдириши мумкин, деган хулосага келса, ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризани рад этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирон-бир сабабга кўра муайян ҳимоячидан воз кечиш ҳоллари умуман ҳимоячи хизматидан воз кечиш деб қаралмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячидан воз кечиш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида белгиланган намунада баённома тузилади ҳамда у гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи ва суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланади. Суд мажлисида бу ҳақда мажлис баённомасига тегишли ёзув киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳимоячидан воз кечиш гумон қилинувчини, айбланувчини кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишини талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Бундай талаб барча ҳолларда қаноатлантирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячининг ишга янгидан киришиши ўша пайтга қадар амалга оширилган процессуал ҳаракатлар такрорланишини тақозо этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлиси давомида ҳимоячининг ишга киришиши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди. Бироқ, бу ҳолда суд унга иш материаллари билан танишиб чиқиш ва ҳимоясида бўлган шахс ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига киришишга тайёргарлик кўриш учун имконият бериши керак. Ҳимоячининг у процессга киргунга қадар суд томонидан сўроқ қилинган шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномаси ЖПК 448-моддасида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтдан бошлаб, адвокат ўз вазифаларини бажаришни рад этишга ҳақли эмас, ЖПК 79-моддасида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳимоячи қонунга кўра (ЖПК 53-моддаси) ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарли ҳуқуқлар билан таъминланган бўлиб, унинг бу ҳуқуқларини жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари томонидан бирор бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячи ўз ҳимояси остидаги шахс иштирокида ўтказиладиган барча тергов ҳаракатларида, шу жумладан, гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳуқуқлари тушунтирилаётганда ва у сўроқ қилинаётганда, қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда, эксперимент ўтказилаётганда, таниб олиш учун кўрсатилаётганда, юзлаштирилаётганда, гувоҳлантирилаётганда, эксгумация жараёнида, олиб қўйиш ва тинтувда, ашёвий далилларни кўздан кечиришда, мол-мулкни хатлашда, прокурор томонидан сўроқ қилинаётганда қатнашишга ҳақлидир.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячи жиноят ишида қатнашишга ижозат олган пайтдан бошлаб, ушлаб туриш ҳақида тузилган баённома, эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим), ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса, жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалар ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш. Ҳимоячининг бундай ҳуқуқи унинг ҳимояси остидаги шахс гумон қилинувчи, айбланувчи деб эътироф этилгунга қадар ўтказилган тергов ҳаракатларига оид баённомалар билан танишишга нисбатан ҳам амал қилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суриштирув ёки дастлабки тергов органи гумон қилинувчи, айбланувчи иштирокида ўтказиладиган тергов ҳаракатлари куни, вақти ва жойи ҳақида унинг ҳимоячисини олдиндан хабардор этиши шарт.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса ёки тиббий муассасага жойлаштирилган бўлса, ҳимоячи у билан қонунга кўра (ЖПК 53-моддасининг иккинчи қисми, 215-моддасининг учинчи қисми) сони ва давомийлиги чегараланмаган ҳолда яккама-якка (ҳоли) учрашиш ҳуқуқига эга.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячига қамоқда сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан учрашув берилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокат учун — адвокатлик тузилмаси томонидан унга муайян ишни юритиш учун берилган ордер;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили учун — уни ҳимоячи сифатида ишда иштирок этишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги суриштирув, дастлабки тергов органи, суднинг қарори (ажрими).
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишга, ўзининг ёки ҳимояси остидаги шахснинг талабига кўра, жиноят процессининг ҳар қандай пайтида дарҳол, гумон қилинувчи билан эса, ЖПК 48-моддасига мувофиқ рухсат берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муассаса маъмурияти ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашув беришни рад этган тақдирда, ҳимоячи бундай ҳаракат устидан прокурорга «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 30-32-моддаларида белгиланган тартибда шикоят бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қонун талабига кўра (ЖПК 17, 88-моддалари) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) гумон қилинувчининг, айбланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қўриқланиши таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш ҳамда инсонга нисбатан бошқа шафқатсиз ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлиш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган ҳаракат учун жазолаш, шунингдек, уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс ёки уларнинг гижгижлаши билан ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ҳамда инсонга нисбатан бошқача шафқатсиз ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек, қонунга хилоф бошқа чоралар қўллаш, шу жумладан, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузиш натижасида олинган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суриштирувчи, терговчи, суд (судья) қамоқ жойларидан келтирилган шахсдан ҳар доим суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказилган пайтда унга нисбатан қандай муносабатда бўлишганлиги ҳамда сақлаш шароити тўғрисида сўрашлари шарт. Суриштирувнинг ёки терговнинг қийноққа солиш ёхуд қонунга хилоф бошқа усуллари қўлланилганлиги тўғрисидаги ҳар бир мурожаат факти бўйича арз қилинган важларини синчиклаб текшириш, шу жумладан, тиббий гувоҳлантириш ўтказиш орқали синчиклаб текширишлари ва натижасига қараб, тегишли мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатишга қадар процессуал ёки бошқа ҳуқуқий чоралар кўришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар ЖПК 22-моддасига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, исботлаш жараёнида тергов ҳаракатларини ўтказиш, шу жумладан, сўроқ қилиш тартиби ва шартлари қонун билан қатъий белгилаб қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гумон қилинувчи, айбланувчи ушланганидан, қамоққа олинганидан, чақирув қоғози бўйича сўроққа келганидан ёки мажбуран олиб келинганидан сўнг дарҳол ёки йигирма тўрт соат ичида биринчи марта сўроқ қилишнинг (ЖПК 111-моддаси)да белгиланган қоидаларига риоя этилган ҳолда сўроқ қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умуман тергов ҳаракатлари, фақат, соат 6 дан 22 га қадар ўтказилиши керак, ЖПК 88-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тергов ҳаракатларини юритиш тартиби ва шартларининг бузилиши прокурор ва суд томонидан гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан руҳий таъсир ўтказиш деб баҳоланиши мумкин. Бундай таъсир остида тўпланган маълумотлар далил кучига эга бўлмайди ва улар айблов ҳукми учун асос қилиб олиниши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 488-моддалари) қуйидаги ҳоллар гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши деб баҳоланади, агар:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга кўра ҳимоячи, қонуний вакил иштирок этиши шарт бўлса-ю, иш уларнинг иштирокисиз тергов қилинган ёки кўриб чиқилган бўлса;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлган бир неча шахснинг ҳуқуқлари битта ҳимоячи томонидан ҳимоя қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки тергов тамомлангандан сўнг айбланувчи ишдаги барча материаллар билан таништирилмаган бўлса ва қоидабузарлик суд томонидан бартараф этилмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айбланувчига айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси топширилмаган бўлса;
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоячиси бўлмаган судланувчига ҳимоя нутқи сўзлаш учун имконият, шунингдек, охирги сўз берилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш судланувчининг иштирокисиз кўрилган бўлса (ЖПК 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни юритишни истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўла туриб, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган бўлса.
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш бўйича кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг аниқланиши суд қарорининг бекор қилинишига асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суд тарафлар айблов моҳияти ва иш ҳолатлари юзасидан ўз важларини баён қилаётганда уларнинг музокарасини муайян муддат билан чеклаб қўймаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир қаторда, раислик қилувчи кўрилаётган ишнинг моҳиятига алоқаси бўлмаган ҳолатлар бўйича гапираётган музокара иштирокчиси сўзини бўлишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жиноят-процессуал кодекси 473-моддаси талабига кўра, ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми эълон қилинганидан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумга, оқланган шахсга тақдим этилиши шарт бўлган ҳукм ва бошқа суд (тергов) ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилинган ҳолда топширилиши керак (ЖПК 20-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу талабларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳкум, оқланган шахс суд ҳукми устидан шикоят бериш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, бу ҳолат апелляция шикояти бериш учун белгиланган муддатни тиклаш ёки апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Раислик қилувчи ҳукм эълон қилингандан сўнг судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, унинг устидан апелляция ва кассация шикояти бериш тартиби ва муддатини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси, аудиоёзув билан танишиш ва унга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқини тушунтиради.
(24-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар судланувчи умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, унга афв сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам тушунтирилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Суд маҳкумга, оқланган шахсга, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакилларига суд мажлиси баённомаси, аудиоёзув билан танишиб чиқиш учун имконият яратиши шарт. Баённоманинг қонунда белгиланган муддатдан кечикиб имзоланганлиги ҳақида процесснинг манфаатдор иштирокчилари ўз вақтида хабардор қилиниши лозим.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар маҳкумдан, оқланган шахсдан суд мажлиси баённомаси ёки аудиоёзув билан ҳимоячи иштирокида танишиш истаги борлиги тўғрисида белгиланган муддатда ариза келиб тушган бўлса, суд бу ҳақда ҳимоячини хабардор қилиши ва уларга ушбу ҳуқуқдан биргаликда фойдаланишлари учун имконият яратиб бериши керак.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар баённома ҳажмининг катталиги ва бошқа узрли сабаблар туфайли процесс иштирокчиларига у билан танишиш ва эътироз билдириш учун беш суткадан ортиқ вақт талаб этилса, бу муддат суд (судья) томонидан узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлиси баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан тақдим этилган эътирозлар муҳим процессуал аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли суд (судья) томонидан синчиклаб ва холисона кўриб чиқилиши лозим.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътирозлар тўлиқ ёки қисман рад этилган ҳолларда суд (судья) бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқаради ва у эътирозлар билан бирга ишга қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлиси баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан билдирилган эътирозлар кўриб чиқилганлиги ҳақида манфаатдор шахслар хабардор қилинади.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суд берилган шикоят ва билдирилган протестлар тўғрисида маҳкумларни, оқланган шахслар, ҳимоячилар ҳамда ушбу шикоят ва протест бошқа шахслардан қайси бирининг манфаатига тааллуқли бўлса, шу шахсларни хабардор қилиши ҳамда уларнинг протест ёки шикоят устидан эътироз бериш ҳуқуқини тушунтириши шарт. Шу билан бир пайтда маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга шикоят, протест нусхалари ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади (ЖПК 4976, 503, 518-моддалари).
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг бу талаби бузилган тақдирда, суд уни бартараф этиш чорасини кўриши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Суд ишнинг апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида кўрилиши куни тўғрисида ЖПК 53-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг ҳимоячисини ва қонуний вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўриш бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди томонидан ишнинг ҳимоячи иштирокисиз кўрилиши, агар у суд мажлиси вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ва бу унинг суд мажлисида иштирок этиши имкониятидан маҳрум қилган бўлса, бу ҳолат жиноят-процессуал қонун талабларининг жиддий бузилиши деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖПК 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Маҳкумнинг апелляция инстанцияси судида иштирок этиши унинг ўз ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши нуқтаи назаридан ҳам, шикоят ва протестлар холис ҳал этилиши учун ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун судлар маҳкумнинг, шу жумладан, қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг уни апелляция инстанцияси суди мажлисига тушунтириш бериш учун чақириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришлари керак (ЖПК 49716-моддаси).
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Маҳкумга (оқланган шахсга) берилган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишининг жиддий кафолати шундан иборатки ЖПК 501, 514-моддаларига биноан кассация, тафтиш тартибида суд қарорларининг қайта кўриб чиқилишига, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашишига олиб келса, айблов (оқлов) ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб, бир йил ўтгандан сўнг йўл қўйилмайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Суд ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ЖПК 532, 542-моддалари тартибида ҳал қилишда ҳимоячининг иштирок этишига, агар бу ҳақда маҳкум, унинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимос қилган бўлса, йўл қўйиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган маҳкумга нисбатан, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ҳолати бузилган маҳкумга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалалар ҳимоячи иштирокида кўрилиши шарт.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Жиноят-процессуал кодекси 50-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чорасини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 774-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланадиган тартибда давлат ҳисобидан қопланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Судлар ҳар бир жиноят иши бўйича суриштирув, тергов олиб боришда, шунингдек, суд муҳокамаси даврида гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан уларнинг Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга оид талабларга риоя қилинганлиги масаласини синчиклаб текширишлари ва йўл қўйилган қонун бузилиши ҳоллари юзасидан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 41-сонли қарори ҳамда 1999 йил 24-сентябрдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 41-сонли «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 17-сонли қарори (унга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори билан киритилган қўшимча ва ўзгаришлар билан) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 19 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-сон