28.04.2000 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 28.04.2000 йилдаги 8-сон
Date of entry into force
28.04.2000
Ҳужжат 29.07.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг валюта якка ҳукмронлигига путур етказади, улар кўпинча талон-торож қилиш, порахўрлик, божхона қонунчилигини бузиш каби жиноятлар билан боғлиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд амалиётини ўрганиш судлар мазкур тоифадаги ишларни асосан тўғри ҳал этилишини таъминлаётганликларини кўрсатди. Шунинг билан биргаликда, валюта қимматликлари тушунчаларини турлича талқин қилиш, жиноятларни нотўғри тавсифлаш каби хатоликларга ҳам йўл қўйилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазо тайинлашда алоҳида ёндашув қоидасига риоя этилмаяпти, айрим ҳолларда жиноий йўл билан орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат тасарруфига ўтказилмаяпти, валюта қимматликларининг қонунга хилоф қандай йўллар билан ва қайси манбалардан қўлга киритилаётганлиги, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш масалаларига лозим даражада эътибор қаратилмаяпти.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан ҳамда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиётида вужудга келаётган масалаларни тушунтириш заруриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш манбалари, ўтказиш йўллари, усуллари, жиноятларнинг барча иштирокчилари аниқланиши ва жавобгарликка тортилишига алоҳида эътибор қаратилиши, жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эътибор қаратилсинки, валюта қимматликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 2003 йил 11 декабрдаги Қонунининг (бундан буён матнда — Қонун) 3-моддасида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) чет эл валютаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) соф қуйма олтин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисмига кўра «чет эл валютаси» жумласига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатда муомалада бўлган ҳамда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган чет эл пул белгилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб рақамларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар киради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш деб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ҳаракатлар содир этилган вақтда валюта қимматликларини ўрнатилган тартибларни бузган ҳолда сотиб олиш, сотиш ёки алмаштириш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Валюта қимматликларини сақлаш ва ташиш ҳолатлари ўзича валюта қимматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказишни ташкил этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта қимматликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга қонунга хилоф равишда ўтган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Чет эл валютасининг анча, кўп ва жуда кўп миқдорда эканлигини белгилаш масаласини ҳал этиш тергов ва суд органлари ваколатига киради. Улар бу масалани ҳал этишда битимлар амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигига нисбатан курсидан келиб чиқишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Биринчи маротаба содир этилган анча миқдордан ошмайдиган миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 170-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка асос бўлувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдорда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни анча миқдорда содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида содир этилса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шахс кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсадида ҳаракат қилган бўлиб, ўзининг бу мақсадини бир неча маротаба оз миқдордан валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш орқали бўлиб-бўлиб амалга оширса, у Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қилмишни Жиноят кодексининг 177-моддаси иккинчи ва учинчи қисми билан тавсифлашда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов хулосаси ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгисига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралаётганлиги албатта ифодаланган бўлиши лозим. Бу ўринда шуни инобатга олиш керакки, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишнинг такроран ёки хавфли рецидивист томонидан кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан, олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги жиноий жавобгарликка, яъни қилмишни Жиноят кодексининг 177-моддаси тегишли қисми билан тавсифлашга асос бўлади ва шундай ҳаракатлар учун муқаддам маъмурий жазо қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, валюта қимматликларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, хизматчининг қонунга хилоф равишда моддий ёки мулкий фойда олиши Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек, айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида тавсифланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олган ва кейинчалик уларни ўтказган шахснинг қилмиши валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида тавсифланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят нарсалари деб топилган валюта қимматликларининг давлат эгалигига ўтказилиши масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 401, 471-моддаларига мувофиқ ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим (қарор) қабул қилинганида ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласи тўғри ҳал этилиши керак. Бундан шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда бегоналаштирилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эгасининг хоҳиши билан жиноий битимнинг объекти бўлган валюта қимматликлари, уларнинг эгаси қайсидир асосларга кўра жиноий жавобгарликка тортилмаган тақдирда ҳам давлат даромадлари ҳисобига ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига ўтказилади. Агар жиноий йўл билан орттирилган пул ёки бошқа қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёхуд қимматликларнинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишларининг судларда тўғри кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-сон