Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013 28.12.1998 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 28.12.1998 йилдаги 30-сон
Date of entry into force
28.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан янги Божхона кодекси меъёрларининг қўлланиши муносабати билан Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларини талаб қилувчи айрим масалалар вужудга келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Божхона фаолияти соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётганда судлар шуни назарда тутишлари керакки, божхона иши ҳақидаги қонунлар Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларидан, шу жумладан, давлат Божхона қўмитасининг ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органлари давлат бошқарув органлари тизимига кириши, уларнинг ваколат доирасида қабул қилинган қарорлари, мулк шаклидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахсларга ижро этиш учун мажбурий эканлиги тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни вақтда шуни назарда тутиш керакки, Давлат божхона қўмитасининг меъёрий ҳужжатлари Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Божхона қонунларининг бузилишига доир ишлар, башарти уларда жиноят таркиби бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва Божхона кодексида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва улар божхона органларига тааллуқлидир. Жумладан, жарима тариқасидаги маъмурий жазоларни қўллаш, шунингдек, рўйхати қонунларда кўрсатилган товарларни мусодара қилиш божхона органининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ваколатига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ маъмурий ишлар бўйича судьялар, башарти ҳуқуқбузар, ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, бундай ишларни ҳам бевосита кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтаётган фуқаролар ҳуқуқларининг муҳим кафолатлари назарда тутилганига қаратилсин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 315-моддасига мувофиқ божхона органининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш юзасидан чиқарган қарори устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона кодексининг 189-моддасида назарда тутилган, белгиланган муддатда шикоят берилиши ёки эътироз билдирилиши, башарти қонунларда бошқа йўллар кўзда тутилмаган бўлса, шикоят ёки эътироз кўриб чиқилгунга қадар таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб қўйилиши тўғрисидаги меъёрлар ҳам фуқароларнинг ҳуқуқларининг муҳим кафолати ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона кодексининг 192-моддасига мувофиқ, божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги қарор бекор қилиниб иш тугатилганда, ундириб олинган пул суммалари, олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларнинг қайтариб берилишига, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларнинг бекор қилинишга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Божхона кодексининг 183-моддасига мувофиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда жавобгарликка тортилаётган шахсдан ташқари унинг вакили, адвокат, эксперт, мутахассис, таржимон, гувоҳ, холис иштирок этиши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддаси 2-қисмига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айни вақтда божхона органлари ва судлар шуни назарда тутишлари керакки, мусодара қилиш билан боғлиқ божхона қонунларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишлар фақат фавқулодда ҳоллардагина, бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилгандан кейингина, айбдор шахс ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Айбдор шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги ёхуд унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи йўқлиги шундай ҳолларга кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Товарларни ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб ёки ундан яшириб ёҳуд божхонанинг ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларация билан олиб ўтиш» каби тушунчаларнинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2-сон қарорида баён этилганини назарда тутиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни кўп ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали олиб ўтган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Жиноят кодекси 182-моддасининг тегишли қисмлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузарлик предмети бўлган товарларнинг қиймати 1998 йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Божхона тарифи ҳақида»ги Қонуни, шунингдек, Божхона кодексининг 179-моддаси билан белгиланган тартибда бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Товарлар ғайриқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган вақтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. Ана шундай олиб ўтишга тайёргарлик кўришга қаратилган ҳаракатлар жиноятга суиқасд деб таснифланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни ғайриқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш ғайриқонуний равишда чегарадан ташқарига чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки белгиланган тартибларни бузиб чегарадан ўтиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 ва 223-моддаларида кўзда тутилган жиноятларнинг йиғиндиси сифатида таснифланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят кодексининг 182-моддаси диспозицияси мазмуни бўйича ҳамда шу хилдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кўзда тутилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Божхона кодекси қоидалари бўйича товарларни божхона назоратини четлаб олиб ўтиш фақат қасддан содир этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жиноят кодексининг 246-моддасида жавобгарлик кўзда тутилган контрабанда божхона қонунларини бузиш турларидан бири бўлиб, жамият учун кўпроқ хавф туғдиришини, шу сабабли Жиноят кодексининг 182-моддаси билан қўшимча таснифлашни талаб қилмаслигини судларга тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Судларнинг эътибори жиноятларни содир этишда ва божхона қонунларини бошқача бузишда айбдор шахсларга қонуний ва адолатли жазолар тайинланиши ишни тўғри ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жазо тариқасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 33-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирдагина қўлланмаслиги мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судлар божхона қонунларининг бузилишига доир жиноий ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш муддатларининг бузилиш ҳолларига барҳам беришлари, суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни вақтда суд қарорининг бир нусхаси жиноий ёки маъмурий ишни қўзғатган органга юборилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш вақтида судлар божхона қонунларининг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ва хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди божхона соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарилик тўғрисидаги ишларнинг судлар томонидан бехато кўрилиши устидан тегишли суд назоратини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Назорат инстанцияси судлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини, йўл қўйилган суд хатоларини ўз вақтида тузатган ҳолда, мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 28 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-сон